1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Муслиманинг таоми

Мўмин ҳар доимгидек фарзандларини ҳалол луқма ила боқиш ташвишида ишга отланаркан, завжасининг: «Бугун нима овқат қилиб қўяй?» деган саволига табассум ила шундай жавоб берибди:

- Сен шундай ширин ва лаззатли таом пиширгинки, у фарзандларимизнинг ҳар бир қадамини залворли қилсин. Онгларини покласин, юракларини эзгу ниятларга тўлдирсин. Кўзларига нур, белларига қувват бағишласин. Қалбларига беғуборлик ва эътиқодни жойласин! Токи пиширган таоминг қувватидан қизларимиз жамиятга фойдали инсонларни тарбияловчи Она, ўғилларимиз эса юртга посбон устунлар бўлиб етишишсин!

Муслима шундай турмуш ўртоқ ато этгани учун Аллоҳга шукрлар айтиб, буюрилган таомни пиширишга киришибди. Қозонни поклик ила ювиб, ўчоққа мурувват ва меҳрдан ўт ёқибди. Иймон ва диёнатдан, хайрихоҳлигу биродарликдан хамир қориб нон ёпибди. Мусулмонларни ўзаро ғамхўр ва оқибатли қилишини Яратгандан сўраб, хушхулқлик, муроса, сахийлик, вафо, камтарлик ва ҳаёдан иборат масаллиқни қозонга солибди. Таомни мулойимлик ва вазминлик каби зираворлар ила янада мазали қилибди. Таомни дамлаш мақсадида қозонни Ислом дея аталмиш қопқоқ ила беркитиб, мазасининг ширин бўлиши масъулиятини мусулмонларнинг иштиёғи ва ғайрати оловига ҳавола қилибди...