1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Хотиннинг эрининг меҳмонларига хизмат қилиши

 

Бошкалар томонидан бир фитна хавфи бўлмаган такдирда аёл киши кийинишда, зийнатда, гапиришда ва юришда Ислом одобига амал қилган ҳолда эрининг хузурида уйга келган меҳмонларнинг хизматини килиши мумкин. Бу ҳолатда аёл киши меҳмонларни, мехмонлар эса аёлни кўриши мумкин. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ва бошқалариииг ривоятига кўра Сахл иби Саъд шуидай дейди:    "Абу Усайд Саъдий тўй қилган вактида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга саҳобаларни даъват қилган эди. Уларга на бир таом ҳозирланганди, на бир бошқа нарса тақдим қилинганди. Фақат унинг хотини Умми Усайд бир сопол идишда хурмо ювиб олиб келди ва хўл хурмоларни ўз кўллари билан сиқиб, сувини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга ичирди"

Шайхул Ислом Ибн Ҳажарнинг таъкидлаганидек, бу ҳадисга кўра хотин кишининг эрига ва келган меҳмонларига хизмат қилиши жоиз ҳисобланади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бундай холларда орада хар кандай бир фитна ва шубҳанинг бўлмаслиги ва хотин кишининг беркитиши керак бўлган жойлари бекик бўлиши шарт. Замонамизнинг аксар хотинлари каби, мазкур коидага риоя қилинмаса, унинг эркакларга кўриниши ҳаромдир.

Юсуф Қаразовийнинг "Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан