1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Яшил кўйлак

Уни йўлда учратганимда, азон чақиралаётган эди.
-    Юр, сени масжидга олиб борайин. Биласан, бугун жума, -    дедим.
-    Сен ҳам биласанки, мен масжидга бормайман,- деди.
-    Масжидга бормаслигингни биламан, аммо сабаби нимайкин, деб кўп ўйлайман.
-    Ўзим ҳам тушунмайман, нимагадир ҳеч тортмайди-да, -деди. - Балки муҳитнинг таъсири бордир. Ҳам шимимнинг дазмоли бузилиб, тиззаларимнинг ўрни чиқиб қолади, деб қўрқаман...
Беихтиёр кулиб юбордим.
-    Ҳазиллашяпсанми?! Шу ҳам баҳона бўлди-ю...
-    Жиддий гапиряпман, - деди у. - Кийимга, айниқса, яшил кийимга ўчлигимни биласан-ку.
Ҳақиқатан, дўстим ажойиб эди. Бир-биридан гўзал кийимларини албатта яшилдан ёхуд яшилнинг бошқа бир тусидан танлар ва ҳар доим дазмолли ҳолда юрар эди.
-    Хўп, майли... Ҳаётингда ҳеч масжидга бормаганмисан?
-    Болалигимда, бобом билан бирга бир неча бор борганман, -    дея жавоб қилди у.
— Ҳар қалай, у пайтлар тиззаларим ейилишидан ҳам кўрқмаган бўлсам керак. Лекин энди масжидга боришимга кўзим етмайди.
Унинг мулоҳазалари мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди ва бу ҳакда гап очганимга пушаймон бўлдим. Ниҳоят, қўл сиқишиб хайрлашдик.

Бу суҳбатимиздан икки ойлар ўтган эди. Унинг масжидда эканини айтишди. Дарҳол етиб бордим. Айвондаги намоз сафларининг энг олдидан топдим. Устида яна яшилликлар... Секингина ёнига яқинлашдим ва паст овозда:
-    Ҳа, биродар, масжидга келмоқчи эмасдинг? - дедим. Лом-мим демади. Чунки... мусалло тоши устида, яшил ёпинчикли бир тобут ичида ётарди у.

Жунайд Суовий

Ҳозир сайтимизда 327 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ