Сайт бўлимлари
Севилмаганлар
- Подробности
- Бўлим: Мақолалар
- Чиққан санаси: 23 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Кечқурун компутерда ишимни битириб бўлганимдан кейин дам олиш мақсадида биронта қўшиқ эшитгим келди. Чунки куни билан ўқиш ва дунё ишлари билан толиққан, ўзимни бир ғариб аҳволда, худди фақат мен қийналиб юрибману, қолганлар роҳатда яшаётгандай.
Компутерда мусиқалар бўлимга кириб Озодбек Назарбековнинг бир талай қўшиқларини ичидан ўзимча яхшироғини танлашга киришдим. Излай излай “Севилмаганлар” номли бир файлни топдим. Мен бу қўшиқни эшитган, эшитиб таъсирланган, ҳатто кўзимдан ёш ҳам келган эди. Негадир яна шуни эшитгим келди ва кириш тугмасини босдим. Қўшиқ бошланди. Номидан фақат “севги” ҳақида, деб ўйланадиган қўшиқ ўзига хос маҳзун куй билан бошланди. Бошланиши ҳам қизиқ. Биринчи бошланганда гап нимадалигини тушунмайсан киши. Лекин одамни ўйлантиради...
Фироқ дарёсида ювилмаганлар,
Таклиф ҳам қилинмай туғилмаганлар,
Тунларнинг қўйнига ғарқ бўлиб яшар.
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.
Биринчи эшитганингизда шундай, тушунарсиздек. Ким ҳақида, нима деяпти деб ўйлайсиз. Ким фироқ нималигин билмайди. Нега таклиф қилинмасдан туғилади. Нима учун улар тунларга ғарқ бўлиб. Борлиги ҳам билинмайди. Кимлар улар, нега севилмаганлар. Беихтиёр давомига қулоқ соласан.
Шамол ҳам ғамзада кўксини ўпмас,
Тунда кўзларини хотиржам ёпмас,
Қасрларда яшаб ҳаловат топмас,
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.
Ҳатто улардан шамол ҳам меҳрини қизғонар, ғам тўла қалбларинига ором бера олмас экан. Шунчаликка борганки уларнинг хотиржамлиги йўқ. Кўзларини хотиржам ёполмайдилар. Қасрларда яшасалар ҳам ҳаловати йўқ уларнинг. Чунки улар ҳали бирор марта севилмаганлар. Севилиш нималигини ҳам билмайдилар. Ким улар ...
Биттагина дилга зорланиб яшар,
Ҳар ким сиғар йўлда торланиб яшар,
Кўзгуга қарашга орланиб яшар,
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.
Қизиқ, нега уларнинг дилини ёриш, ҳасратлашиш учун бирор дилдоши йўқ. Нега улар ҳар ким сиғиши мумкин бўлган йўлда чекага суриб чиқарилади. Энг асосийси нега ҳатто ўзлари ҳам ўзларидан нафратланиб кўзгуга қарашга ҳам орланишади. Ҳатто улар ўзлари учун ҳам севилмаган. Нега?
Муҳаббат сўзини ёт сўздек тинглаб,
Ҳижрон калимасин ўзича англаб,
Кулгуси йиғига аралаш инграб,
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.
Улар ҳатто муҳаббат нималиги тугул, бу сўзни тингламаганлар ҳам. Улар ҳижронни ҳам ўзларича ҳис қиладилар. Агар уларниниг кулганини эшитсангиз, худди йиғлагандек бўлишади. Нимага ...
Уларнинг қалбига муҳаббат қози,
Қишдан совуқ кечар баҳори, ёзи,
Ўлимга индамай бўларлар рози,
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.
Уларнинг қалби, кўнглини фақат муҳаббатгина тушунади. Чунки уларнинг баҳор ва ёзлари қишданда шиддатли, азобли, совуқ кечади. Улар шу даража совуқ қалблар, совуқ муносабат ичидаки, улар ҳатто ўлимга ҳам розилар. Чунки улар умрида бир бора ҳам севилмаганлар. Шу ерга келганда қўшиқ тугаб, олдинги тўртлик яна такрорланади.
Фироқ дарёсида ювилмаганлар,
Таклиф ҳам қилинмай туғулмаганлар,
Тунларнинг қўйнига ғарқ бўлиб яшар.
Умрида бир бора севилмаганлар.
Манингдек бир бора севилмаганлар.
Ҳали ҳам мавҳумлик. Ким улар. Шунчалик ҳаётда эзилиб, сиқилиб ҳатто ўлимига рози бўлганлар ким. Бу қўшиқнинг клипини кўрмаганимда, балки мен ҳам ҳали ҳам жавоб қидириб юрган бўлардим. Лекин шоир уларга “севилмганлар” сифатини ўрнида қўллаган. Чунки улар ҳақиқатан ҳам севилмаганлар. Уларнинг туғилишини бирор кимса таклиф қилмаган, хоҳламган. Улар қасрмонанд уйларда яшашади, шароитлари етарли, лекин ҳаловати йўқ. Улар муҳуббат не, ҳижрон нелигин билишмайди ҳам. Уларнинг кулгуси ҳам йиғиси фақат инграшдан иборат. Уларнинг дилдоши, суҳбатдоши ҳам йўқ. Улар кўчаларда ҳам алоҳида. Улар ўз айбларини кўрмаслик учун кўзгуга қарашга ҳам орланишади. Уларнинг ҳаёти шунақа даҳшатлики, ёзи қишидан кўра совуқроқ. Шунинг учун улар ўлимларига ҳам рози. Улар ... ақлан ва жисмонан ногирон бўлган болалар. Улар озгина меҳрга, муҳаббатга зор бўлган гўдаклар. Улар таклиф ҳам қилинмасдан туғилган норасидалар. Кўзгуда ўзларига пардоз бериш у ёқда турсин, қарашга ҳам орланишадиган қизалоқлар. Шунинг учун улар ўлимларига минг минг рози. Чунки улар севилмаганлар.
Нега айнан болалар. Чунки улар катталар ёшига етиб бора олишмайди. Вояга етмасдан вафот этишади. Бу дунёдаги озгина умрини ҳам севилмасдан ўтказишади.
Қўшиқ тугади. Лекин унинг маҳзун кайфияти қалбимда ва кўзимдан оққан ёшимда қолди. Ҳозир тунлар қўйнидаги таклифсиз туғилган бу севилмаган болаларни бағримга босиб севиб эркалагим келди.
Валиев Саидакбархон
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 339 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар