1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оқибат

...Сизларга кўп мол-дунё қолдиролмадим. Бошқалардек ҳар бирингизга алоҳида уй, алоҳида машина олиб беролмадим. Лекин Худони танитдим, ўқитдим, касб-ҳунар ўргатдим. Кўплар етмиш йилдан мўл залолатда, саодатга ташна бўлиб яшаганда, саодат манбаи Қуръон ва суннатни ўргатдим...
Аҳил-иноқ бўлинглар. Ризқларинг кенг-мўл, умрларинг узоқ бўлишини истасаларинг қавм-қариндошлар бир-бирингизга меҳр-оқибатли бўлиб, борди-келди қилинглар. Росулуллоҳ r шундай кўрсатма берганлар. Бир-бирингизни яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтаринг. Қўни-қўшнилар билан яхши бўлинглар. Охирги умидим, аянгиз билан мени ҳамда иккимизнинг ота-онамизни дуода эслаб турсаларинг. "Аллоҳим, ота-онамни, у иккалаларининг ота-оналарини ва жумла мўминларни раҳмат, мағфират қил..." деб дуо қилсаларинг. Мен сизлардан розиман. Сизлар ҳам мендан рози бўлинглар. Ҳеч кимдан қарзим йўқ. Катта қарзим бор эди, ундан кутулдим. "Дадамиз нега қарз олади" деб ҳайрон бўлманглар. Бир бечора киши кўпчиликдан қарз сўраган экан. Ҳеч ким унга қарз бермабди. Мен ўзим бировдан олиб, у кишига эҳсон қилиб бердим. Қарзни эса ўзим уздим. Васиятим ёстиқ остида. Қолган гапни ундан ўқийсизлар.
Илоҳо, Сендан ўзга ибодат қилишга лойиқ чин маъбуд йўқ. Сен борсан, бирсан, яккасан, ёлғизсан, Раҳмонсан, Раҳимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Муҳаммад алайҳис салом Сенинг банданг ва росулинг эканига гувоҳлик бераман. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ.
Илоҳо, "Раҳматим ҳамма нарсани қамраб олди" дегансан. Мени ҳам ўша нарсалар қаторида бил. Ўша нарсаларнинг энг муҳтожи ва энг заифи менман. Гуноҳларимга тавба қилдим", деб омонатни топширдилар."- деб йигит сўзини тугатди.
- Мошо Аллоҳ! Ука, бундай гўзал хотима учун йиғлаш эмас, қувониш керак. Боя бир соат олдин 50 ёшлар чамаси бир кишини дафн қилишди. Бир одамнинг кўз ёш тўкканини кўрмадим. Сизга берган саволимни қўлига узун таёқни ҳасса қилиб, овозини борича "дадажон" деб бақираётган йигитга бердим. Кўзида қатра ёш йўқ, лекин овози карнайдек. "Намоз ўқимасди" деб жавоб берди у. "Масжид уйларингдан узоқмиди?"- деб сўрасам, "масжид билан деворимиз туташ",- деди. "Касал бўлиб қолдиларми?" деганимда, "йўқ, соппа-соғ эди. Бир кун олдин ошнасининг юбилейида роса ичилган экан. Кечаси ярим тунда машинани ўзи миниб уйга келмай шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди. Кайфда машинани катта дарахтга бориб урган. Машина ичидаги малласоч хотин ҳозир банисада, дадам ўша ерда жон берган",- деди.
Ука, мана буларга йиғлаш керак. "Ҳайя алассолаҳ" "Намозга келинглар" нидосига жавоб бермаганларга, рамазонда куппа-кундузи кавшаниб юрганларга йиғласа арзийди. Ярим яланғоч тасқара, таъвия-тараққос, беўхшов, беҳаё қизлар орқасидан сўлагини оқизиб, йигитлик ғурурини оёқ ости қилаётган йигитларга, ор-номусини топтаётган қизларга дод солиб йиғлаш керак. Биз эмас, улар ўз аянчли ҳолига ўзи уввос солиб йиғлаши керак. Отангиз учун асло койиниб йиғламанг, дуо қилинг. Дадангиз эришган фазилатларнинг бирига етишиб ўлсам, мен ўзимни бахтли ҳисоблайман.
- Раҳмат, ака. Аллоҳ рози бўлсин. Мен Аллоҳ қазои қадарига қарши бўлиб йиғлаётганим йўқ. Биз учун жаннатга элтувчи икки йўл бор эди. Бири онамиз, иккинчиси отамиз. Бу иккиларига хизмат қилиб Раҳмон ризолигини топамиз дегандик. Онамиз эртароқ оламдан кўз юмдилар. Бу билан бир йўл беркилди. Энди отамизга астойдил хизмат қилишга киришганимизда, дадамиз ҳам оламдан ўтиб қолдилар...
Уни юпатаман деб ўзим йиғлаб юбордим.

Ҳозир сайтимизда 142 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ