1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Исломга қарши шов-шувли филм юлдузи Исломда бахт топди

У юзини ниқоб остига яширган ҳолда гитара чалиб қўшиқ айтарди. «Ўша Саудия» га бормаслигини ва мусулмон кишига турмушга чиқмаслигини айтиб қичқиради. У катта аудитория олдидаги рўмолини ечиб, полга ташлайди. Орадан бир неча йил ўтиб, муваффақиятининг чўққисида, кутилмаганда Исломга кириб, Болливудда жанжалга сабаб бўлди. Келинг, ҳаммаси ҳақида бир бошдан ҳикоя қилиб берамиз.

Заира Васим актёрлар миллий қаҳрамонлар даражасига кўтарилган романтик Ҳиндистонда ҳамма каби кинони яхши кўрарди. Кунлардан бир кун, кинога синов ҳақида эълонни ўқиб чиқиб, имкониятни синаб кўришга қарор қилди. Унинг чиройли юзи, мукаммал жисмоний тайёргарлиги ва камера олдида ўзини эркин тутиши режиссернинг танловини белгилаб берди.
15 ёшли Васим «Дангал» филмида жаҳон чемпиони ролини ўйнади. Бу роль ундан кўп нарсани, жумладан, гўзалликни қурбон қилишни талаб этди. Қаҳрамонининг чиройли сочлари кесилган саҳнада Заира чиндан ҳам йиғлаб юборди, томошабинларни ҳам йиғлатди. Бу саҳна жуда шафқатсиз эди!
Мутахассислар раҳбарлигида қизғин машғулотлар изсиз кетмади. Ажойиб қўл жанги саҳналари қараб, худди актриса болалигидан кураш билан шуғуллангандек кўринарди. «Дангал» Васимни ҳақиқий Болливуд юлдузи қилиб, барча машҳурлик рекордларини урди.
Аммо унинг мусулмон ота-онаси шуни орзу қилганми? Уларнинг қизи оломон вақтичоғлиги учун камера олдида сакрашини орзу қилганмиди? Шуҳрат йўлдан урган одамларнинг изидан боришиними? Бироқ Болливуд ёш истеъдодни ўз қўлига олган эди ва орадан бир йил ўтиб, Заира иштирокидаги иккинчи филм чиқди.

«Сирли суперюлдуз» Исломга қарши филми

Шундай бўладики, шайтон ҳар томонлама васваса қилиб, одамни гуноҳ қилишга ундайди. Навбатдаги филмда ўйнаган янги ролида Заира Васим мусулмонларнинг ғазабига сабаб бўлган жуда кўп ишларни амалга оширди. Бу ҳақида мақола бошида айтиб ўтган эдик.
Кейинчалик, у ўзининг ҳақиқий ниятлари ёмон эмаслиги билан ўзини овутганини эслайди. Ахир, бу шунчаки ўйин - барча Исломга қарши андозаларга кўра мусулмон оилада вояга етган қиз образи: мустабид ота, кўзлари кўкарган саводсиз она ва нотаниш одамга зўрлаб турмушга берилаётган қиз.
Қаҳрамон қиз, албатта, ниҳоятда истеъдодли эди, дунёни забт этишни орзу қиларди, исломий урф-одатлар эса унинг ўзини ошкор қилишига йўл қўймайди, дейишади. У фақат шоу-бизнесда эркинлик, машҳурлик, бойлик ва ҳоказога эришиши мумкин…
«Сирли суперюлдуз» хит филмга айланди. Мухлислари ўз кумирини кўкларга кўтарди, боз устига, у ҳақиқатдан мусулмон оиласидан эди, Ҳиндистон эса, маълумки, тавҳид динига нисбатан унчалик хайрихоҳ эмас.
Яна бир бор жамоатчилик тан олиши, интервьюлар, мукофотлар, Приянка Чопра билан бирга янги лойиҳа, яна бир муваффақият... Кутилмаганда, машҳурлиги чўққисида Заира Шохруҳ Хон билан бир филмда ўйнашдан бош тортди. Болливуд учун ҳинд киносининг қиролини рад этиш – ақл бовар қилмайдиган ишдир! Ахир бу сизнинг карерангизга қўйилган нуқта, даҳшатли хато ва ақл бовар қилмайдиган аҳмоқлик!
Қизнинг кейинги қадами яна ҳам кучли акс-садо берди. 18 ёшли Заира Васим ижтимоий тармоқлардаги барча фотосуратларини олиб ташлади ва ҳаёти нотўғри йўналишда кетаётгани ҳақида узун пост ёзди. Унинг ҳаракатлари кенг оммалаштирилганидан, унинг сўзлари эса, Библия каби иқтибос келтирилишидан шикоят қилди. У ўз мухлисларига уларнинг муҳаббати ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва исломий тамойилларга зид бўлган кинокарерани тўхтатгани ҳақида эълон қилди.
Бир неча ой давомида бундай машҳур шахснинг ҳаракати туфайли юзага келган жанжал пасаймади. Баъзи собиқ ҳамкасблар истеъдодли мусулмон ёшларнинг ҳижобга ўранишидан афсусланиб, аямасдан гапиришади.
Бироқ агар Аллоҳ таоло бировни тўғри йўлга солмоқчи бўлса, уни ҳеч ким йўлдан оздиролмайди. Мана энди эса шайтон инсонни гуноҳ иш қилишга ундаганидан афсусланади. Ахир филмда ҳижобни ерга ташлаган қиз энди уни Яратганнинг ризолиги учун уни кийди-ку! «Бу Саудия»га бормаслигини бақириб айтган қиз энди у ерга Ҳажга боришни орзу қилмоқда!
Биз эса, Аллоҳнинг раҳматидан умидини узмаган ва яхши зурриётни орзу қилган ота-онаси учун хурсандмиз. «Болливудда порлоқ келажакдан Охиратда порлоқ келажакни афзал кўрган» Исломдаги синглимиз учун хурсандмиз. «Жуда оз йўқотган ва жуда кўп орттирган!»- бу барча қўллаб-қувватлаш сўзлари собиқ актрисага қаратилган.
Заиранинг сўзларига кўра, у ўз эътиқодининг асосларини ҳам билмаслигини, барокат ҳаётини тарк этганини англаган. Энди у сокин ва камтарона ҳаёт кечиради, Исломни ўрганади, ўз саҳифасида ҳадисларни, Қуръон оятларини келтиради ва агар баъзида интервю берса, фақат юзини ниқоб билан қоплаган ҳолда саволларга жавоб беради.

Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 329 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ