Сайт бўлимлари
Ойналар
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 12 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
«Шугина юзимга шунча катта бурун… Жудаям хунук, жудаям. Қанийди, кичкина, нозиккина бўлса». Шундай деб, ўзига-ўзи гапира-гапира ойнадан узоқлашди. Ётоғига кириб, ўрнини тузатгач, яна ойнага борди. Субҳаналлоҳ, бу қандай мўъжиза! Бурни худди ўзи истагандек кўринишда эди. Жажжи ойначани юзига яқинлаштирди — кўзлари алдамаётган эди. Лекин негадир бирдан яна қовоғи осилди: «Йўқ, бу ҳали яхши дегани эмас. Ахир, лабларим… Шундай чиройли бурунга лабларим ҳеч ярашмаяпти. Оқзим катта, лаблари ингичка. Уф, шунинг акси бўлса бўлмасмикан?..»
Ойнани қўйиб, ошхонага кирди. Чой қўйди, музлатгичдан егуликлар олиб, дастурхонга қўйди. Нон кесиш учун пичоқни қўлига ушлаб, бир он туриб қолди. Нохос: «Кесиб юборсанг-да, қутулсанг шу лаблардан!» — дея пичоқни тўғри келган томонга улоқтирди. Алам билан ойна олдига бориб… ҳайратдан қичқириб юборди. Оқзи, лаблари ўзи хоҳлаганидан ҳам чиройли эди ! Термулди, термлди, термулди… Бироқ, юзи яна тундлашди — энди бу нозик бурун, бежирим лаблар ёнида жағи узун кўринаётган эди. «Ҳечқиси йўқ», дея ўзини юпатди, севинч билан ошхонага йўл олди. Ўтириб, нонга қўлини чўзган жойида тўхтаб қолди. Ойнада сўнгги марта кўринган аксинеи кўз олдига келтирди. Шу заҳоти ўрнидлан туриб, ётоқхонасига кирди. Остонада бьошини эгиб, ўйланиб қолди. Шу ҳолда гардеробнинг ўнг томонидаги бўйбаробар ойнага яқинлашди. Боши ҳамон эгик эди. «Бу бурун, бу лаблар, бу оғизга… Жағим ҳеч муносиб эмас!» Шундай дея, шиддат билн бошини кўтарди… воажаб, ойнадан унга зебо бир чеҳра боқиб турарди. У ўзини таниёлмай қолди: «Наҳотки шу мен бўлсам?!» ойнага сўнгги бор қаради, кўнглини бўшлиқ қоплаганини ҳис қилди. Умидсизланиб, узоқ ўтирди. Бир пайт ўрнидан туриб, лаҳзада ойнанинг олдида пайдо бўлди. Кўзлари ғазаб билан чақнарди. Бир муддат аксига тикилиб туриб, телбаларча қаҳқаҳа ота бошлади. Кулиш баробарида: «Ойналарнинг ҳаммаси ёлғончи! Мен гўзалман, хунук эмасман! Қани аввалги урним, лабларим, юзим?!» — деб бақирар, хонадаги катта-ю кичик ойналарни ерга уриб, синидрарди…
Шифтлари оппоқ хона. Унниг кўзлари хонани мақсадсиз кузатарди. Ўрнидан турмоқчи бўлди, аммо имконсиз, қўл-оёқлари каравотга маҳкам боғлаб қўйилган. Бошини буриб, яна бир бор хонага кўз югуртирди, темир эшигида кичкина дарчаси бор, доим берк турадиган, унинг ўзи, нигоҳлари каби бўм-бўш хона. Қаердалигини шунда англади. «Нега мени бу ерда ушлаб турибсиз?! Чиқариб юборинглар! Мен телба эмасман, телба эмасман!..» У бақириб йиғлар , фарёди қўшни хоналарни ҳам тутиб борарди. Шу пайт онаси чопиб кирди, тўғри қизининг устига келди: «Уйғон, қизим, уйғон!»
Кўзларини очганида жиққа терга ботган, қўрқиб кетган онаси бошида ўтирарди: «Нима бўлди, қизим, тушингдан қўрқдингми? Туриб, юзингни ювиб кел, ўзингга келасан». Қиз онасининг юзларига, хонага ҳайронлик билан кўз югуртирди. Қўл-оёқларига қаради — боғланмаган. Хонадаги ойналар ҳам жой-жойида, бирор ерига тдарз етмаган. Шошқинлик билан туриб, ойнанинг ёнига чопди: бурни, лаблари, юзи — ҳаммаси ўз ҳолида. Демак, барчаси туш экан! Шукр айта-айта юзларини ювар экан: «Яралишимиздаги ҳикматлар ёлғиз Ўзингга аён. Мени кечир, Аллоҳим», дея дуо қиларди.
Чиндан ҳам қиз шундан кейин ҳеч қачон мен хунукман, кошки ундай бўлсайдим, бундай бўлсайдим, демади. Чунки у Аллоҳнинг ҳар бир нарсани инкор қилиб бўлмас мутаносибликда яратганига комил ишонч ҳосил қилган эди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 211 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар