Сайт бўлимлари
Бечора етимча...
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 29 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бир қизалоқнинг отаси у дунёга келмасдан олдин дунёни тарк этади. Қизнинг тили "ая" деб чиқади. Кўчадаги болалар сумкани тўлдириб келаётган отасининг ёнига чопиб бориб, "дада" деб эркаланганда унинг ҳам "дада" дегиси келар, лекин кимнинг ёнига чопишини билмасди. Мушфиқ она ота йўқлигини билдирмасликка уриниб, қизига ҳам оналик, ҳам оталик қилди. Ўгай ота барибир ўгайлигига боради, деб қизини ўйлаб, турмушга чиқмади. Она-бола доим бирга. Она қизидан олдин уйқудан уйғониб нонушта тайёрлар: иккита пиёла, иккита ликоб, иккита қошиқ дастурхон устига қўяр, ва нонушта тайёр бўлганда қизни оҳиста уйғотар, қиз эса эркаланиб, онасининг бўйнига осиларди.
– Асалим, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
– Хўп бўлади, ойижон.
Қизалоқ юз-қўлини ювиб келиб онасининг қаршисига эмас, ёнига ўтиради. У эсини танигандан бери шу ҳолат ҳар куни такрорланади. Бир куни нима бўлди-ю қиз онасидан олдинроқ уйғонади. Қараса, онаси ҳамон уйқуда. Етти яшар қизча онани суюнтиришни истаб, ўзи нонушта тайёрлашга тушди. Одатдагидек дастурхонга иккита пиёла, иккита ликоб, икки-та қошиқ қўйиб, онасини уйғотгани ётоқхонага кирди. Қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, онасини оҳиста уйғо-та бошлади.
– Нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
Онаси уйғонмади.
– Ойи, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
Она ҳамон уйқуда. Қиз эса ҳафсала билан эринмай:
– Асалим, нонушта тайёр... – деб такрорларди.
Она қимирламай осуда ухлар, бола эса йиғламсираб:
– Ойижон, туринг, мен ўзим чой дамлаб қўйдим. Ойижон, илтимос, уйғонинг, – деб ялинишга ўтди. Сўнгра зорланиб йиғлашга тушди. Селдек кўз ёшлар она юзини юва бошлади. – Ойижон, кўзингизни очинг. Ялинаман, менга бир қаранг. Агар сизни хафа қилган бўлсам, кечиринг. Энди эркаланмайман, ёмонлик қилмайман, ҳамма айтганингизни сўзсиз бажараман.
Қиз жажжи қўли билан онасининг нурли юзини сийпалаб, унинг теппасида узоқ ўтирди. Она эса кўзини юмганча жим ётарди. Қиз ён қўшнисини чақириб чиқди. Катта ёшли жувон ёш қўшнисининг жони узилганини пайқаб, қизни бағрига босди. У қизга нима дейишни, қандай тушинтиришни билмасдан унсиз йиғлай бошлади. "Онанг ўлди, энди уйғонмайди, меҳри- бонинг мангу уйқуга кетибди", дегани тили бормади.
Эртасига маҳалла эркаклари аёлни тобутга солиб ҳовлидан олиб чиқиб кетишди. Бегона эркакларнинг онаси ётган уйга кираётганини кўрган қиз аввалига ҳайрон бўлди. "У уйда онам бор, кирманглар!" – деб уларнинг йўлини тўсди. Кимдир "сабр қил, қизим", деса, кимдир "бечора етимча", деди...
Шундан бери қизни ҳеч ким нонуштага уйғотмай қўйган. Шундан бери қиз "ойижон" дейишни қумсагани қумсаган...
Абу Абдулборий Жалолиддин ибн Иброҳимнинг "Ҳамдард" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 274 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар