1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Надомат

Ёш аёл боласининг гўзаллиги қаршисида сеҳрланганди. Қўнғироқ-қўнғироқ сочлари, йирик мовий кўзлари, жажжигина бурунчаси ва кичик қирмизи ёноқларига - гўё қўғирчоқдай қизига қараб туймасди. Бу жувоннинг эндигина дунёга келган азиз қизи эди. Аёл фарзандига қарар экан, унинг бу жаннат бўйи уфуриб турган гўзал ёноқ-ларидан ўпмоқ учун эгилди:
- Тегманг менга! Менга тегишга ҳаққингиз йўқ энди...", — деган бир овозни эшитди.
Аёл бу овоздан қўрқиб кетиб ён-атрофига қаради. Хонада ўзи билан боласидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Айни шу овозни яна қайта эшитганда, боласига қаради. Субҳаналлоҳ! Янги туғилган чақолоқ бўлишига қарамай бола унга гапирарди:
- Менга яқинлашишингизни истамайман, -дея давом этди бола. - Кетинг менинг олдимдан...
Аёл бироз ўзини қўлга олиб:
- Фарзандларимнинг ҳаммаси ўғил эди, - деди. - Тўғри улар ҳам гўзал, аммо қиз бола бошқача. Шунинг учун сени ўпишни истадим. Ахир, сен менинг болажоним, узоқ кутган қизимсан.
- Мени ўпа олмайсиз" дея йиғлай бошлади бола. - Мен ҳам сизни ўпиб, қучоғингизга кира олмайман.
- Нега?! - сўради аёл. - Нега ундай дейсан? Бола йиғи ичра гўё бақирди: "Бунинг сабабини ўзингиз яхши биласиз.
Аёл нималар бўлганини эслашга ҳаракат қилар экан, ўзига келди, касалхонанинг энг люкс хонасида ётар ва наркознинг таъсиридан кўнгли айнирди. Бироздан сўнг доктор кириб келди ва хонани тўлдирган гуллардан бирини олиб аёлга узатаркан:
- Эсон-омон қутулдингиз, табриклайман, -деди. Оператсия яхши ўтди. Ҳа, қиз экан олдирган фарзандингиз...

Ҳозир сайтимизда 262 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ