Сайт бўлимлари
Сочларини олдириб ташлаган қизалоқ...
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Китоб ўқиб ўтирганимда аёлим чақириб қолди, "қизалоғизни овқатини едиришга қарашворасизми?"
Мен бордим. Қизим Асмо қўрқиб турарди. Уни ёнгда бир коса тўла бўтқа турарди. Асмо ақилли, хушли, эндигина 8 га тўлган қиз. У бўтқани хуш кўрмас эди.
"Асмо, асал қизим, шу бўтқадан 3-4 қошиқ еб олгин. Отанг учун. Агар емасанг, ойинг мени урушади."
"Хўп. 3-4 қошиқмас, хаммасини еб қўяман. Фақат..." деди у кўзидаги ёшлари билан. "Ада, агарда хаммасини еб қўйсам, нимани сўрасам хам рози бўласизми?"
"Албатта, қизалоғим."
"Сўз берасизми?"
Мен қизимни қўлларини ушладим. "Ойимга хам айтинг, улар хам сўз берсинлар," деб туриб олди қизим. Онаси рози бўлди.
"Жоним қизим, фақат янги компьютер олишни сўрамагин. Отангда хозирча унчалик пул йўқ. Хопми?"
"Йўқ, ада, қиммат нарса эмас".
Қийналиб бўлса хам қизим ўз бўтқасини еб қўйди ва менга қаради.
"Ада, мен сочимни қириб ташламоқчиман!"
"Хеч қанақа! бақирди онаси, "кал бўласанми! Бўлиши мумкин эмас!"
"Асмо қизим, бошқа нарсани сўрийқол?"
"Йўқ ада. Бошқа хеч нарсани хохламайман," деди қизим қатъиян.
Мен уни ўз фикридан қайтармоқчи бўлдим.
"Адажон сиз сўз бердингиз, ўзингиз кўрдингиз, бир коса бўтқани ейишим қанчалик қийин бўлганлигини." деди қизим кўз ёши билан.
"Асмо, сўраганинг бажарилади."
Душанба куни, қизимни мактабга обориб қўйдим. У дарвозадан кириб борар экан, бир кичкина қиз "Асмо, мени кутиб тур!" дея қизимни чақириб қолди. Мен у қизни сочи умуман йўқлигига хайрон қолдим. Балким, бу "мода" бўлса керак, деб ўйладим.
"Кечирасиз, сизни қизингиз хақийқатдан хам ажойиб экан!" деди ёнимда турган аёл. Ўша сочи йўқ қиз мени қизим. У лейкемия билан касалланган, шунинг учун сочлари кимётерапия сабабли тўкилиб кетди. У барча ўтроқлари устидан кулишидан қўрқиб, мактабга боришдан бош тортди. Ўтган хафта Асмо уни кўришга келди, ва қизимни хафа бўлишига йўл қўймаслигига сўз берди. Қизингизни ўз сочларини мени қизим учун олиб ташлашини хаёлимга хам келтирмагандим! Жаноб, сизга яратган Эгам шундоқ доно, мехрибон қиздек улкан неъмат ато қилибди." Мен тўхтаб қолдим. Кейин, йиғлаб юбордим.
Фарход Дадажонов таржсимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар