1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Барча ёмонликлар онаси

Ишдан қайтаётиб автомаршруткага чиққандим, спиртли ичимликнинг қўланса ҳидидан кўнглим беҳузур бўлди. Бўш ўриндиқдан жой олиб йўловчиларга бир-бир назар ташладим. Йўналишли таксида уч аёл, бир йигит ва ёши каттароқ зиёлинамо, бўйинбоғ тақиб олган, ҳаво совуқ бўлишига қарамай яхна ичимлик идишини лунжида симираётган киши кетаётган эди. Эътибор берсам, ёқимсиз ҳид ҳам шу «зиёли»дан «таралаётган» экан. Сал ўтиб бошимдаги оғриқ зўридан кўзларимни очолмай қолдим. Транспортдаги ёқимсиз ҳидга тоқат қилиб бўлмайди. Нафас олишга имкон йўқ! Ойнани очай десам, совуқ киради.   Дастрўмолни буклаб, оғиз-бурнимга тутиб олганча, йўлнинг таноби тортилиб, тезроқ манзилимга етиб олишни истардим.
Абу Ҳурайра Расулуллоҳ  (сав)дан нақл қиладиларки: тўрт кишининг жаннатга киргизмаслиги ва уларга жаннат неъматларини едирмаслиги Аллоҳнинг ҳақидир: Булар: шаробга ружу қўйганлар, фоиз еганлар, етим молини ноҳақ еганлар ва ота-онага осий бўлганлар. 
—    Ичкиликбозлик, алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш ва савдосини йўлга қўйиш борасида ҳукуматимиз томонидан тегишли фармон ва қарорлар қабул қилинганига қарамай, жойларда савдо шаҳобчалари ва овқатланиш муассасаларида ноқонуний равишда, пештахта тагидан олиб ароқ, шароб маҳсулотларини сотишяпти,- деганди таҳририятга Самарқанд вилоятидан қўнғироқ қилган муштарийимиз Абдураҳмон ота Абдукаримов .-  Айнан маҳалламизда ҳам шундай дўкон ва ошхоналар бор. Биз  катталар кўп  маротаба  уларга танбеҳ бериб, бу иши яхши эмаслигини таъкидлаганмиз, аммо яна ўз билганида давом этаверишади.  Хотин бечора тўрт танга пул топиб, тирикчиликнинг бир кунини қандай ўтказиш дардида, эр бўлса, уйдан ўғирлабми, зўравонлик қилибми хуллас, қандай бўлмасин бояқиш болаларнинг ризқидан қийиб ароқ ичиб олади. Ана ундан кейин эртадан кечгача, кўчада ур-сур, жанжал тўполон. Айрим беандиша, фарзанд тарбиясига масъулиятсиз оталар эса, тап тортмай  вояга етмаган ёш боласига пул бериб, дўконга югуртиради. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда балоғатга етмаган болалар ҳам спиртли ичимликларни ичиб, безорилик қилиб юришибди. Бундай иллатлар маънавиятимизга катта талофат етказади-ку. Юқоридаги кимсаларга фақат тегишли идоралар вакиллари эмас, бутун бошли фуқаролар ҳам қарши курашса, ўзимизга фойда. фарзандларимиз учун ўзимиз қайғурмасак, уларни қалтис йўлдан қайтариб, ҳақ йўлга бошламасак, бизга ташқаридан биров келиб кемтигимизни тўғрилаб берармиди?!..
Отахон астойдил оғриниб мулоҳазаларини билдирар экан,  албатта айни  газетада мақола чоп этишимизни сўрадилар. Йўналишли таксида кета туриб, ўша отахоннинг мулоҳазалари  хотирладим. Чиндан ҳам ароқ ичиб жамоат жойларида юришга хижолат тортмаган одам, қандай қилиб фарзанд тарбияси, одамийлик, инсонийлик туйғуларини ҳис қилсин?!
Ичкилик бутун ёмонликларнинг онасидир.  Ароқ ичган киши ўзи билмаган ҳолатда гуноҳ ва жиноятга қадам қўя бошлайди. Бир жойда шундай ривоят ўқиган эдим: кунлардан бир кун бир зот ибодат учун одамлардан холи бир жойга чекилибди. У ерда ибодат билан машғул бўлибди. Бир аёл унга ошиқ бўлиб қолган экан. Хизматкорини юбориб: «Бир гувоҳлик масаласи туфайли хонимимиз сизни уйига чақиряпти», деб ҳалиги зоҳидни алдаб уйига олиб келибди. А    ёлнинг уйида хоналар кўп экан. Ҳар хонадан бошқасига ўтганда эшиклар қулфланибди ва ниҳоят, ғоят гўзал бир аёл отирган хонага кириб қараса, бир ёш гўдак билан катта бир идишда ичкилик турганмиш. Аёл обидга: «Сени гувоҳлик учун чақирдим, мақсадим ё бу болани ўлдирасан, ё мен билан жинсий муомала қиласан ва ё шу шаробни ичасан. Бош тортадиган бўлсанг, доду фарёд қилиб сени разилу расво қиламан», дебди. Бечора обид қараса қутулишнинг ҳеч чораси йўқ, шароб ичишга қарор қилибди. Бир пастда туппа-тузук одам маст бўлиб зино ҳам қилибди, гўдакни ҳам ўлдирибди. Ривоятдаги ҳидоят лўнда:-  ҳаром қилинган ичкиликни ичган одам разилликлар ботқоғига боти қолиши тайин!
Ичкилик инсонийлик жавҳари бўлган кўнгилни қорайтирувчи ва ортиқ яхшилик билан ёмонликни фарқлай олмас даражада одамийликдан чиқарувчи, ҳатто ҳайвондан пастроққа туширувчи фалокат манбаидир.
—    Турмуш ўртоғим деярли ҳар куни ичиб келарди,- дейди, яна бир мухлисамимиз. - Тиббиёт ходими бўлганим учун ҳам, алкоголли ичимликларнинг зиёни, нафақат соғлиққа, балки ақлий ва руҳий томондан ҳам ичкиликка берилган кишиларда ноқислик кўзга ташланишини яхши билардим. Бир неча бор бу борада хўжайиним билан гаплашиб кўрдим. Ҳатто жанжаллашиб, отамникига ҳам кетиб қолган пайтларим бўлди. Аммо икки бола билан қаерга сиғардим?! Яна эримникига қайтдик. Кунда ичиб келади, кунда уруш-жанжал. Бир томонда болаларим зада бўлиб кетган, бир томонда ўзим дўст душман олдида уятлиман. Кейин нима бўлса бўлар, энди пешонамдагини кўравераман деб, эримнинг мастлигидан фойдаланиб, наркология диспансерига қўнғироқ қилиб, уларни ўша ерга ётқиздим. Дастлаб олти ой муолажа олдилар. Ундан кейин яна уч ой. Кейинги уч ой давомида даволаниш жараёнида анча ўзларига келиб қолганликлари учун хўжайинимга ҳадис китоблар, диний-ахлоқий-тарбиявий мажмуалардан олиб бориб берардим. Шукр, Аллоҳ иноят этса, ҳар нарсанинг давоси бор экан. Турмуш ўртоғим ҳам даволаниб, спиртли ичимлик хуружидан тамоман халос бўлиб чиқди, ҳам дину диёнатни, Худони таниб қолди.
Инсон Яратганнинг барча мавжудотлари орасида азиз ва мукаррам махлуқоти. Шундай экан, Аллоҳ таоло бандаларига  муносиб кўрган тансиқ ва ҳалол неъматлар билан ризқланиб, У макруҳ қилган озиқлардан тийилиш ҳам иймон нишонасидир.

Фарзона Хон

Ҳозир сайтимизда 253 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ