Сайт бўлимлари
Бир ақлнинг икки ҳолати
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 01 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Исломдан аввал арабларда оилада қиз фарзанд туғилса, бу эркак кишига ор саналар, шунинг учун бегуноҳ қизчалар ўйлаб ўтирилмасдан, тириклигича кўмиб юборилар эди. «Бу жоҳил арабларнинг қилган иши-да» деб ўйласангиз, адашасиз. Бу ишни ақлу заковати, улуғлиги яҳудий, насоро ва барча мушриклар томонидан бирдек тан олинган, Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача дунёга келган ва келадиган инсонларнинг (Набий ва росуллардан ташқари) энг адолатлиси бўлган зот – Умар розияллоҳу анҳу ҳам қилган. Ҳа, бу киши қалби илоҳий таълимот билан суғорилмасдан аввал ўз қизини кенг жойга олиб бориб, бир чуқур кавлаб, тириклайин, мўлтираб турган кўзларига қараб, устидан тупроқ тортиб юборган. Унинг илтижоли қарашлари ҳам, эркаланиши ҳам уни тўхтата олмаган. Бу ҳақда ҳазрати Умарнинг ўзи шундай эслайди: «Исломдан аввалги бир ишимни эслаб йиғлайман, бирини эслаб куламан. Қизлик бўлганимда уни тириклигича кўмиб юборганман. Ҳар сафар эсимга тушса, йиғлагим келади…
Яна бир ишим шуки, ибодат қилгимиз келса, хурмо меваларидан ҳам бут ясаб, унга сиғинар, ҳожатларимизни ундан сўраб, илтижо қилар эдик. Лекин қорнимиз очиб қолса, ўша бутимизни еб қўяверар эдик».
Ҳозирги кунимизда ҳам ўта ақлли, ноёб қобилиятли саналган баъзи бир халқлар ўз қўллари билан ясаган, у ёқ-бу ёғи синиб қолса, ахлатхонага ташлаб юбориладиган нарсага сиғинишади. Ислом келгач, Аллоҳ таоло ҳазрати Умарни иймонга мушарраф қилди. Унинг қалби илоҳий таълимот билан суғорилди ва жаннат башорат берилган ўн кишининг бири бўлишга сазовор бўлди, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи форуқ деган ном олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мендан кейин пайғамбар(лик давом этадиган) бўлса, у Умар бўлар эди», деганлар.
Эътибор беринг, ўз қизини тириклай кўмган ҳам, кейинчалик ҳақ билан ботилни фарқлаб берувчи номига сазовар бўлган ҳам бир инсон – ҳазрати Умар эди. Бу зотнинг жоҳилиятдаги ақли билан Исломдаги ақли ҳам бир эди.
Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида шундай бир ҳикояни келтирганлар:
«Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келишганида, улардан бири ўзига катта жой сотиб олди. Маҳаллий аҳолидан ишчи ёллаб, у ерда анҳор қаздирди. Анҳор қазилаётган пайтда ишчилардан бири катта миқдорда олтин топиб олиб, унинг бирор донасига хиёнат қилмай, ер эгасига келтириб берди. Ер эгаси ҳайрон қолиб, «Нега бирор донасини ҳам олиб қолмай, келтириб бердинг? Менга умуман билдирмай олиб кетсанг ҳам, билмас эдим-ку?» деб сўради. Ишчи шундай деди: «Бу ерлар сизники. Бойлиги ҳам сизники. Мен уларни олиб кетсам, сиз билмассиз, лекин мени кўриб турувчи, охиратда ҳаққингизни мендан сизга олиб берувчи Зот бор. Мен йўқчиликка чидайман, лекин охират азобидан қўрқаман», деди. У пешона тери билан касб қилиб тирикчилик қилувчи бир мусулмон эди.
Йиллар ўтиб, ўша инглиз ўша шаҳарга судья этиб тайинланди. Бир куни унинг ҳузурига бир кишини олиб келишди. У бир аёлнинг қулоғидаги сирғасини тилла деб ўйлаб, уни ўлдирган экан. Кейин маълум бўлишича у тилла ҳам эмас экан. Судья у кишига узоқ қараб туриб, «Сен тилла топиб олиб, бирортасини ҳам олмай, менга келтирган киши эмасмисан?» деди. У: «Ҳа, мен ўша кишиман» деди. Судья ҳайрон бўлиб, «Ўшанда айтган гапинг эсингдами?» деди. У: «Ҳа, лекин кейинчалик мен ҳам ҳамма қатори сизларга ҳавас қилдим, сизлардек юриш, сизлардек кийинишга, сизларнинг урф одатингизга тақлид қила бошладим. Охир-оқибат сизларнинг бирингизга айландим», деди. Судья: «Бу сизларнинг айбингиз эмас. Бу бизнинг айбимиз. Биз сизлар каби динини маҳкам тутган, унинг кўрсатмаларига амал қилган, охиратни ўйлаб, дунё бойликларидан воз кечган эмас эдик. Дунёнинг арзимас нарсалигини ҳис қилмасдик. Лекин сизларни ўзимизнинг дунёқарашимизга тарғиб қилдик, уни чиройли қилиб қўрсатдик. Динингизни унутдингиз. Урф-одатингиздан воз кечдингиз. Оқибатда жирканч ҳолга келдингиз», деди ва йиғлаб юборди.
Абдуманнон Қосимий
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 255 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар