1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёлимни чорласам, келмайди

Савол: Ҳурматли шайх хазратлари. Турмуш ўртоғим емизикли боламни баҳона қилиб, болалар хонасида ухлайди. Кўпинча чорласам, келмайди. Эрталаб жаҳлим чиқса, "Чиқсам, бола уйғониб коларди", дейди. Эхтиёжимни қондирай, десам, у ўзини тортаверади. Ўзи хоҳласа, фурсат топади (ҳар қалай менга шундай туюлади). Шу холат орамизни узоқлаштиряпти, деб уйлайман. Диний илми бор, фақат ўзиникини маъқуллайверади. Умидим борки, Сизнинг насиҳатингизни олади. Туғриси чақирганимда келмаган кунлари кўчада кўнглим бузулиб юради. Ўзимдан, ундан нафратланиб кетаман. Мени шаҳватпарастликда айблайди. Наҳотки, шу эхтиёжим туфайли айбдор бўлсам. Ўзим имкон кадар диний хаёт кечиришга ҳаракат киламан. Оиладаги муаммоларимни хам (ака-опаларимни гапига кўра эмас) шаръий йул билан хал қиламан. Аммо кейинги пайтларда қийналиб кетдим. Балки ҳамма муаамоларимиз алоҳида хонада ётганимиздадир? Насиҳат ва дуоларингизга муҳтож, Абдуллох

Жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, уни фаришталар тонг отгунча лаънатлаб чиқурлар», дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда эрнинг хотиндаги яна бир муҳим ҳақи устида сўз бормоқда.
Учинчи ҳақ аёл киши эри хоҳлаган вақтда шаръий узр бўлмаса, унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатга ўхшаш динда жинсий алоқа ман қилинган ҳолатлар кўзда тутилади. Зотан, эру хотин бўлиб оила қуриб яшашнинг имтиёзларидан бири ҳам шу. Эрдир, аёлдир, хоҳлаган вақтида ўзининг жуфти ҳалоли билан, оила доирасида, шаръий никоҳда, ҳалол-пок йўл билан жинсий эҳтиёжларини қондириш имконига эгадир.
Аёл киши эри уни тўшакка чақирган пайтда бош тортса ана ўша асосий мақсадларидан бирини бажаришдан бош тортган бўлади. Бу иш аста-секин соғлиқ, меҳр-муҳаббат, ижтимоий ва бошқа тарафлардан зарарлар етишига, бора-бора ои-лада келишмовчилик келтириб чиқариб, ҳатто унинг бузилишига олиб бориши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бу ишни Ислом шариатида ўта муҳим аҳамиятга эга иш сифатида баҳоланган. Бу маънони ҳозирги замонда турли инсонга хос илмлар ҳам тасдиқлади.
Ушбу ҳадисда мазкур ишда эрига итоат этмаган аёлга фаришталар тонг отгунча лаънат айтиб чиқишлари ҳам бежиз таъкидланган эмас. Фаришталар унча-мунча нарсага лаънат айтавермайдилар. Бу маънони ва ҳақни ҳар бир киши яхши тушуниб олиши, унга амал қилиши лозим.
У кишига ушбуни ўқитинг.

Ҳозир сайтимизда 307 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ