1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Хотиннинг мероси

Cавол: Динимизда хотиннинг марҳум эридан қолган молдаги ҳаққи нималардан иборат?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Унинг мерос олиши икки хил бўлади. Эрнинг хоҳ шу хотиндан, хоҳ бошқа хотиндан фарзандлари бўлмаса, хотин молнинг тўртдан бири-ни (1/4) олади. Бу қуйидаги оятга биноандир:
"У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан - агар фарзандларингиз бўлмаса - тўртдан бир (ҳисса) тегур..(Нисо сураси, 12-оят).
2. Эрнинг фарзанди бўлса, хотин молнинг саккиздан бирини [1/8] олади. Бунинг далили қуйидаги оят:
"...Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур..." (Нисо сураси, 12-оят).
Агар хотинлар бирдан ортиқ бўлса ҳам, юқоридаги улушларни бўлиб олишади.
Эр вафот қилганда унинг никоҳида бўлмаган (собиқ) хотини мерос олмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, мерос маййит дафн этилганидан кейин, маййитнинг қарзлари адо қилиниб, васиятлари адо этилгач тақсимланади. Хотин мерос олгандан кейин қолган мол-мулк фарзандларга шариатимизда белгиланган тартибда бўлинади. Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан

Ҳозир сайтимизда 45 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ