1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ислом учун нима қилишим мумкин?

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир». (Қуръони карим, 5:2).

Афсуски, бугунги кунда бизнинг умматмизда айрим тартибсизликлар кузатилмоқда. Шу сабабли, ҳар бир мусулмон қаерда бўлишидан қатъий назар, буни ёдда тутиб, Аллоҳ таъкидлаган принципга амал қилиши керак:
«Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар...» (Қуръони карим, 9:71).

Аллоҳ Муқаддас Китобда мусулмонларга бир бутун сифатида мурожаат қилади, демак, биз ҳам ягона жамият бўлиб яшашимиз лозим. Бу – Ислом учун қила оладиган энг муҳим ва асосий ишимиздир. Одамлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жамиятни яхшилаймиз.

Яна Аллоҳ шундай дейди:
«Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.» (Қуръон, 9:71).

Яхши амалларни қилишга буюриш ва ёмонликлардан қайтариш – бу Аллоҳнинг оятлари ва пайғамбарларини юбориш мақсади, диннинг асосий йўналиши. Ислом – бу ҳар бир мусулмоннинг бундай йўлда ҳаракат қилиш мажбуриятидир.

Ўзингизга ва атрофдагиларга ёрдам бериш учун билим ва ҳикмат керак. Ливанлик маърузачи Камал Эл-Зант шундай деган: «Ҳикматни билим билан бирлаштириш керак. Ҳикматсиз билим – ипсиз тикиш, фақат билимга эга бўлиб, уни тўғри қўллай олмаслик эса тикувчи бўлмай туриб ипка эга бўлиш кабидир».
Шунингдек, ташаббускорлик ҳам керак. Ҳамма, катта ёки кичик, биргаликда ва бир-бирини тўлдириб ишлаши лозим. Ҳатто кичик бир ҳиссангиз ҳам аҳамиятга эга.
Тарих китобларида бир подшоҳ масжид қуришни режалаштиргани ҳақида ҳикоя бор. Бир куни у тушида фаришта келиб, унинг номини ўчириб, қандайдир аёлнинг номини ёзганини кўради. Туш бир неча марта такрорлангач, у аёлни топишни буюради. Бир куни қария аёлни олиб келишади.
Подшоҳ сўрайди: «Сен масжид учун нимадир қилдингми?» Аёл жавоб беради: «Аллоҳ билан қасамки, мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Мен қари ва камбағалман».
Подшоҳ у аёлни бир оз ўйлашга мажбур қилади ва у шундай дейди: «Бир куни мен масжид ёнидан ўтганда, қурилиш ишлари учун ишлатилаётган бир отни кўриб қолдим. У кўп кундан бери суғорилмаган эди. Мен четда турган челакни олдим ва унга сув бердим».

Бу қариянинг бу кичик ҳаракати, унинг ихлосли нияти сабабли, олий даражада қадрланди. Шундан кейин подшоҳ масжид олдидаги ёзувдан ўзининг номини ўчириб, аёлнинг номини ёзишни буюрди.

Ислом ҳар бир мўминга дин учун бирор иш қилиш имкониятини беради – катта ёки кичик бўлиши муҳим эмас. Энг муҳими, ният ихлосли бўлсин ва шариат чегараларидан чиқмасин. Аллоҳ барчамизга Ислом ва Муҳаммад уммати манфаати йўлида ҳаракат қилиш учун ёрдам берсин.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 75 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ