1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эринг хиёнат қилди, нега?

Эринг бу билан хато қилди, дўст бўлсанг уни шу йўлдан қутқар!
Эр сендан кетиб боряпти, сенинг ҳар кунги газакли кесатиқларинг уни янада узоқлаштиради!
Сен эрга зорлигинг учун, шахсинг топталгани учун эмас, асосан болаларингга отасини қайтариш учун уринасан, куясан.
Хонадонингни обод қилавер, аёллик санъатини ўрганавер, яъни сўзлаш, кийиниш, овқат қилиш, мағрур бўлиш каби… Эрнинг ўзи сенга зор бўлиб қайтиб келади.
Эркакка дил ёрма, ялинма, тергов қилма, у билан қизиқмаётгандай тут ўзингни, ўзи сенга яқин кела бошлайди.
У шохдан бу шохга қўнаверадиган бўлса, у эркакжувонмарг бўлсин. Чунки у авлоднинг ва жамиятнинг айнитувчисидир! Аммо рисоладагидай юриб, маълум давр ўтгач, хиёнат қилган бўлса, гап сенда. Сени ва тутумингни кўчадагиларга солиштира бошлади. Унда ўксиниш туғилди ва сендан дурустроғига шайтон етаклади.
Билиб қўй: сен ҳамма айбни эрингдан кўрма, эркак биринчи бўлиб айнимайди, унда хоҳиш бўлиши мумкин, аммо аёл шароит яратмагунча гуноҳ содир бўлмайди. Эркак кишининг заифлиги унинг самимийлигида, таъсирга тез берилади. У кимгадир илакишиб қолган таъсирга тез берилади. У кимгадир илакишиб қолган бўлса, сендан кўнгли қолгани учун эмас, ташқи таъсирнинг ўткирлиги туфайли ҳам шундай бўлади. Аммо кўнглинг бир жиҳатдан тўқ бўлсинки, эркак бировга қандай тез берилган бўлса, шундай тез қайтиши ҳам мумкин. шундай пайтда сендан жуда зийраклик керак бўлади. Тилингга эҳтиёт бўласан, зарда қилмайсан, жанжал қўзимайсан. Унга ёйилиб илжаймайсан ҳам. Аммо унга кўрсатиб туриб, энг яхти уй тутумларини намойиш қилаверасан.
«Бир этак болали бўлсам, уйда фалончи юмуш менга қараб турган бўлса, бир эрга ёқиш учун ойнакка қараб бежаниш ёки уйимга ўзгартишлар киритишим бачканалик эмасми, мен бундан орият қиламан» дема! Эринг — сенга Худо берган муқаддас мулкинг. Мулкингга эса ўғри тушиб турибди, эҳтиётини қиласан-да! Агар у йўқолиб қолса, қўл силтаб қолаверсанг, майли эди. Қовжираб куйишинг тайин! Демак, ўзингни асраш учун ҳам, жуфтингнинг эҳтиётини қил.
Сендан узоқлашган эркакни қўрқитиш, жанжал, аризабозлик билан, эл ўртасида шарманда қилиш билан қайтариб бўлмайди! Бу ишлар унга ҳаддан зиёд оғриқ беради ва бу оғриқларни сен ташкил қилаётганинг учун, унга янада хунукроқ кўринасан. Ва нариги томонга аввалгидан баттарроқ интила бошлайди! Нариги аёл эса бундай пайтда янада ҳалимроқ бўлиб олади. Ҳамма ёқдан урилиб-сурилган жуфтингга у халоскор бўлиб туюлади ва унинг меҳридан паноҳ топади.

Турсуной СОДИҚОВА
«Ўғлим, қизим, сенга айтаман»дан

Ҳозир сайтимизда 142 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ