1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Шпион”ми ё келин?

—    Вой, овсинжонлар, нималар ҳақида гаплашяпсизлар?
—    Шпионлар ҳақида
“Келинлар қўзғолони” филмидаги бу эпизодни сиз ҳам кўргандирсиз. Афсуски, келин бўлиб тушгач, куёвникидаги ҳамма гап-сўзни оқизмай-томизмай, ҳатто қўшиб-чатиб, ота-онаси ва қариндош-уруғига етказувчи келинлар ҳам учрайди.
Баъзи ота-оналар гап ташиб келган қизининг сўзига ишониб, тарафини олиб, куёв ва унинг яқинларини ёмонлашга ўтишади. Қуда бўлишдан мақсад душманчилик эмас-ку, ахир.
Илгарилари қизларни узатишаётиб: “Қизим, борган жойингда тиниб-тинчи, меҳнатдан қочма, қайнона-қайнотанг хизматини қил, дуоларини ол, шунда бахтли бўласан”, деб ўргатишар эди. Ҳозир ота-оналар қизларини шунчалик “яхши кўришади”ки, ҳар ҳафтада келиб туришига ҳам қониқмай, телефонда суриштириб, “йўл-йўриқлар” бериб туришади. Иложи бўлса, бир аппарат бўлсаю қизларининг кун бўйи нима қилганини кўриб туришса. Ҳозирги баъзи оналарнинг насиҳатлари: “Сен эрингга қарасанг бўлди, қайнона-қайнотангга, ана, овсининг қарасин... Болалар тўзитса, йиғиштирма... ҳамма ишни биламан деяверма, ўзингга қолади...” ва ҳоказо. Яна орада телефон қилиб:
“Ҳа, бугун яна кўча супурдингми, белинг оғрияптими?”
“Касалман де, дамингни ол”. “Уйга олиб келиб қарайми?” каби «меҳрибончиликлар».
Ўзингиз ўйлаб кўринг, қизларни бундай қинғир ёндошув билан тарбияласак, куёвникига, бир умрлик ёриникига эмас, худди душман ичига кетаётгандек жўнатсак, қиз бечорада ҳали танимаган, яшаб кўрмаган одамларига бошиданоқ салбий муносабат уйғонса, қандай қилиб чиройли, гўзал турмуш қуриши мумкин. Тўғри, куёв томоннинг ҳам ўзига яраша айблари бўлади. Лекин қиз томон оғирроқ, ҳаёлироқ туриши керак деган гап ҳам бор. Келин бўлгач, қиз бола ҳам тушган жойига мослашиши керак эмасми ёки бошқапар унга мослашсинми?!
Демак, қизларимиз меҳрибон она, вафоли ёр, тушган жойидаги яхши муҳитга мослаша оладиган, эрини ҳам, қайнона-қайнотасини ҳам, бошқа қариндошларни ҳам ҳурмат қиладиган келинлар бўлишлари учун замин тайёрлашимиз керак экан.

Малоҳат АНВАР

Ҳозир сайтимизда 235 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ