1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Онангни отангга бепардоз кўрсатма!

Халқимизга яхши таниш бўлган «Келинлар қўзғолони» фильмида бир ажойиб саҳна бор. Унда кенжа келин ҳовлига ясаниб пардоз қилиб чиқади. Буни кўрган қайнонасига бу ҳозирги замон психологларининг тавсияси эканини, хотин эрини чиройли кўринишда кутиб олса, оила мустаҳкам бўлишини айтади. Дарҳақиқат, аёл эрини хуш суратда кутиб олса, бу оиланинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Лекин, бу замонамиз психологлари ўйлаб топган нарса эмас. Халқимизда қадимдан «Онангни отанг-га бепардоз кўрсатма» деган нақл оғиздан-оғизга кўчиб юради. Оқила ўзбек аёллари бу ҳикматли гапни жуда тўғри тушунишган, турмуш ўртоқларига гўзал кўринишга ҳаракат қилишган. Лекин вақт ўтиб баъзилар буни унутиб қўйди. Эрини кутиб олиш учун пардоз қилиб ясаниш у ёқда турсин, ҳатто эри учун атир сепишниям эп кўрмайдиган бўлиб қолди. Бундайлар озчиликни ташкил қилса керак, деган умиддамиз. Чунки ҳақиқий оқила ўзбек аёли бошқаларга ўхшаб кўчага чиқаётганда ўзига оро бериб, зийнатланиб, эрига эса бепардоз кўринмайди. Ҳақиқий ўзбек аёли тушунадики, эри кўчага чиққанда фақат кўчага чиққандагина пардоз қиладиган аёлларга кўзи тушади. Лекин эрга бегона аёлларнинг безаниши эмас, айнан суюкли рафиқасининг гўзал кўриниши жуда муҳим. Кўчада хаёлни бузувчи не-не таннозларни кўриб келгандан кейин уйда уни рафиқаси бефаросатларча кийинган ҳолатда кутиб олишини, айниқса, ундан пиёз ёки кирсовун ҳиди келиб туришини хоҳламайди, албатта. Ҳақиқий ўзбек аёли фақат ўзининг суюкли эри учун безанишни хоҳлайди, фақат эрига чиройли кўринишга ҳаракат қилади. Бошқа аёлларга ўхшаб «эрим мени шундоғам яхши кўради», деган аҳмоқона баҳона қилмайди. Шунинг учун ҳам ҳақиқий ўзбек оилалари мустаҳкам бўлиб келмоқда ва насиб қилса шундай бўлиб қолади ҳам.

Ҳозир сайтимизда 138 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ