Сайт бўлимлари
Макияжсиз ҳаёт
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 02 Ноябрь 2016
- (Нашр қилинган санаси)
Тўғрисини айтсам, буларнинг бари қачон рўй берганини эслай олмайман. Бу дунёқарашимни буткул ўзгартириб юборган онгости қарори бўлганми, йўқми, буни ҳам билмайман. Аммо буларнинг бари бўлганидан жуда хурсандман. Негаки, айнан ўша кун, косметикаларим қалам билан ўрин алмагашган пайт, мен табиий ўзимлигимча қолдим.
Эслайман, мен кўчага ўзимнинг табиий кўринишим билан чиққанимда, атрофдагилар менга ажабланиб қарашган эди. Кўпчилик мени касал бўлиб қолган ёки нимадир содир бўлган,деб ўйлади. Кўзларим атрофига чизилган қалам улар учун қайғули ва оғир ҳаёт намунасидек туюлди.
Айни дамда ҳеч нарса ўзгармади. Терим унчалик яхши эмаслигидан, пешонамга тез-тез ҳуснбузар чиқиб турарди. Мен кам ухлайман, уйқуга кетган тақдиримда ҳам, кўзим остидан қора бўялма кўриниб турарди.
Бизга тонал кремисиз теримизнинг кўримисизлиги, аёлларни хунук кўрсатиб туради, деб айтишади. Бизга ўхшаб бўянмай юрганлар унчали ҳам мукаммал бўлмайди, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, биз макияж остида ўзимизни жуда яхши ҳис этарканмиз.
Мана шундай фикр-мулоҳазалар таъсирида миллиардлаб даромад олувчи саноат гуллаб-яшнайди. Биз ташқи кўринишимиз ва оғирлиги киограммларни ташкил этувчи либосларимизга боғланиб қолганмиз. Хушомадлар эса, ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. Тўғрисини айтганда “хунук” бўлгандан кўра, ахмоқ бўлганимизни аъло ҳисоблаймиз.
«Мен макияжни биров учун эмас, ўзим учун қиламан», — дедим мен ўзимга ўзим. Аммо аччиқ ҳақиқат шунда эдики, қачон мен макияжимни ювиб ташласам, юз теримдаги камчиликлар кўриниб, билиниб қолар, бундан қийин аҳволга тушиб қолардим.
Ҳолбуки, мен қаламсиз юзимни тинчгина қабул қила олмадим. Қачонки мен бу жинниликни ташлаганимда, ўзимга бошқа тарафдан баҳо бера бошладим. Пешонамдаги ҳуснбузардан ёки кўз олдимдаги чизиқлардан ҳайратдаман, дея олмайман. Аммо ҳар куни кўзгу ортидан менга қарайдиган инсонни яхши қабул қила бошладим. Кўриб турардимки, бу қизнинг олдида қилиниши керак бўлган қанча ишлар бор, энди унинг баҳоси юзи билан боғлиқ эмас.
Энди, мен макияж қилмай қўйганимда, кўринишим латофатли эканлигини айта бошлашди. Бу мен учун ғалати ҳолат эди, юз теримдаги камчиликлар бўладими ёки кичик бир нарсами, нима бўлган тақдирда ҳам — бу мен, ўзим эдим. Макияж биланми ёки йўқ — мен барибир ўша аёл бўлиб қолавераман, аммо ниқобим негадир атрофдагилар фикр билдиришлари учун аҳамият касб этарди.
Биз ўзимиздан ҳеч қачон “нима учун?” деб сўрамаймиз. Сизга нима фарқи бор, мен бўянганманми ёки йўқ? Юзимдаги чиройли ранг мени яхши инсон қилиб қўярмиди? Нега “У қандай чиройли” деган ибора биз учун “У қандай илмли/омадли” деган иборадан устун туради.
Макияж билан ақлли бўлиш мумкин эмас, демоқчимасман. Мен айтмоқчиманки, макияж ва тўлиқ косметика менинг ёки кўпчилик аёлларнинг камолоти тимсоли эмас. Бу риоя қилиниши керак бўлган бир қоидадир. Бу мен улкан саноатнинг асираси бўлиб қолганлигимнинг рамзидир. Бу саноат дунёдаги ҳар бир аёлнинг хоҳиш-истагидан фойдаланган ҳолда даромад кўради.
Тахмин қилишларича, мен табиий кўринмас эмишман, бунинг учун менда нимадир етишмас экан ва бу “етишмовчилик”ни макияж тўла қоплар экан. Охир-оқибат нега аёллар макияж улар учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини билишсада, ундан фойдаланишади? Макияж биланми йўқми, нима фарқи бор?
Аввалига мен бу ерга косметика саноатининг статистик маълумотларини келтирмоқчи ва ушбу саноатни гуллаб-яшанашида аёлларнинг ўрни нақадар беқиёс эканлигини исботлаб бермоқчи бўлдим. Кейин тушундимки, бунга ҳеч қандай зарурат йўқ экан. Мана шу сатрларни ўқиётган ҳар бир аёл мен нима ҳақида гапираётганимни тўлиқ тушунади, чунки бу туйғулар учун бегона эмас. Улар буни одамлар кўзига макияжсиз кўринишганда ҳис этишган. Биз макияжсиз бўлсак, шунчалик ноқулай ҳолатга тушаверамиз. Агар биз макияжсиз ҳаётда ёки фотосуратларда кўринадиган бўлсак, ўзимизнинг “табиий” гўзаллигимиздан ҳайратланиш учун, кўплаб хушомадлар кутамиз.
Косметик қутичам кераксиз буюмга айланган кун, ва ниҳоят, ўз-ўзимга танлов эркинлиги ва ўз-ўзимни ҳурмат қилишни синовдан ўтказган куним бўлди. Айнан мана шу кунда тушиниб етдимки, бутун маъно мен нимани ёзаётганим ва қилаётганимда экан, аксинча юзимнинг териси ва имиджим аҳамиятсиз нарсалар экан. Мен макияждан воз кечгач, атрофдагиларга юзим ва ташқи кўринишимдаги камчиликлар ҳақида ҳам фикр бермай қўйдим. Менинг жисмоний камчилигим ҳеч нарсани англатмайди, мен бошқа камчиликлардан анча устунман.
Мен аёлларга нисбатан ҳудди буюмлардек муносабатда бўлишади, деб ўйлардим. Аммо ўз-ўзимга ҳам ана шундай муомала қилаётганимни тушунмаган эканман. Такрорлашдан чарчамаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, энг муҳими қалбимдаги кечинмалардир. Мен атрофдагиларни ғуруримдан кўра, ҳуснбузарим билан кўпроқ эътибор жалб этишда давом этдим. Кейин тушиниб қолдим, мукаммал бўлмаган юз, мукаммал бўлмаган қалбдан далолат эмас-ку. Ёки теридаги камчилик, юракдаги камчиликни англатмайди-ку!
"Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиқан) ўт-ўлани деҳқонларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир" (Ҳадид сураси, 20).
Фотима Амирали мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 333 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар