Сайт бўлимлари
Алданиб қолманглар, опа-сингиллар!
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Биз илму-фан кенг тарғиб қилинган ва замонавий дунёда яшаётган бўлсакда, барибир хурофотлар… соғлом фикрлашимизга соя ташлаб туради.
Турли хил аёллар билан учрашиб, кўплаб “ғаройибот”ларни билиб олишингиз мумкин, масалан уларнинг сеҳр-жодуга бўлган ихлосларини.
Бундай аёлларда кичкина муаммо пайдо болиши билан, дарҳол фолбин излаб қолишади. Оқибатда эса, “тешик тоғора” билан қоладилар! Сизни алдашларига рози бўлманг, яна ҳам шариат қоралаган амалларни қилиб, гуноҳкор бўлманг! Баъзи одамлар намозларини барпо қилмай, Аллоҳ буюрганидек либос киймасдан, сеҳргар ва фолбинлардан ёрдам ва бахтлари очилишини сўраб юрадилар. Улар ибодат қилмайдилар, рўза тутмайдилар-у, аммо катта гуноҳларга ботадилар; сеҳр-жоду, афсун ва фолбинлар башорати муаммоларини ҳал қилишига ишонадилар.
Ана шунда инсон табиати яққол намоён булади, шайтоннинг васвасаси ва нафснинг хоҳиши. Фолбин, сеҳргар ёки экстрасенсга берилган пуллар, кўп муаммоларни ҳал қилади ва дунёю-охиратдаги яхшиликларга эришамиз, деб ўйлайдиганларнинг сони - бир неча юзлаб, ҳатто минглабдир. Йилдан-йил эса бу кўрсаткич камаяётгани йўқ. Исломдан йироқда бўлган сеҳргар ва фолбинлар одамларнинг саводсизлигидан фойдаланиб, “руҳоният тадбиркорларига” айланиб бормоқдалар. Ким сеҳргар ёки фолбинга борса ва унинг айтганларига ишонса – у иймонсизликка юз тутган бўлади. Муҳтарама опа-сингиллар, коҳин-сеҳргар, фолбин ва ҳоказолардан четланингиз! Аллоҳга иймон келтириш керак, Аллоҳдан қўрқиш керак ва фақат Унинг раҳматидан умидвор бўлиш керак!
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу ўз халифаликларини айланиб юрганларида, елкасида бола кўтариб юрган бир кишини учратиб қолдилар. Уларга қараб туриб, “бир-бирига бунчалик ўхшаш ота-болани ҳали кўрмагандим”, дедилар. У киши эса, “эй Амирул мўминийн, Аллоҳга қасамки, бу болани марҳума аёлим туққан” , деди. Халифа ҳайрон қолиб, бўлиб отган воқеани сўрадилар. “ Эй Амирул мўминийн, - деб сўз бошлади ҳалиги киши, - сафарга чиқишимдан аввал ҳомиладор аёлимга, ҳомилангни Аллоҳга омонат топширдим дедим. Сафардан қайтмасимдан олдин, аёлим вафот этди. Кунлардан бирида Бақий қабристонида ялтираб турган нуқтани кўриб қолдим. Қўшнимдан эса, бу ҳол тунлари шу жойда бўлиб туришини билдим. Мен бу нуқта аёлим қабри эканини пайқаб, уни очдим. Марҳума аёлимнинг тиззаларида эса… тирик бола турарди! Четдан эса бир овоз менга: “Аллоҳга омонат топширган болангни ол, агар боланинг онасини ҳам омонат топширганингда, уни ҳам тирик топардинг ”, деди. Мен болани олдим, қабр эса дарҳол ўзи ёпилиб қолди”.
Муҳтарама опа-сингиллар, агар биз ёлғизгина Аллоҳдан қўрқсак, фақат Ўзигагина суянсак ва Ўзидангина мадад сўрасак, Аллоҳ бизларни турли бало-офатлардан мана шундай сақлайди!
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 343 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар