1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳомилага қачон жон киради?

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) она қорнида инсоннинг яратилиш босқичларидан ҳар бирининг муддатини ва пушт тирик жонзотга айланиши учун унга қачон жон киритилишини баён қилганлар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилади: «Пайғамбаримиз айтдилар: «Сизлардан ҳар бирингизнинг жуссангиз онаси қорнида қирқ кун сув (нутфа) ва яна шунча кун қуюқ қон ва яна шунча кун парча гўшт бўлиб йиғилади. Сўнг унга фаришта юборилади ва унга жон киргизилади».
Пуштга жон киритилиши билан у ҳақиқий тирик жонзотга айланади ва алоҳида жонзот ҳаракатидек ҳаракат қилади. Аммо унга жон киритилишидан олдин тирик жонзот бўлмайди. Балки, ўсимликлар каби, фақат она воситасида ўса оладиган хилқат бўлади. Бу ўринда нутфа (маний, уруғ)ни, ҳаракатлангани учун, тирик жонзот деб ҳисоблайдиган, уруғлик жонзот деб атайдиганларнинг хатосини англаб оламиз. Ҳақиқатда, нутфада (уруғда) ҳаёт йўқ, у "уруғлик жонзот" эмас, балки «уруғлик хилқат» деб аталиши керак. Унинг ҳаракати тирик-лик эмас, балки Аллоҳ унга жо қилган тортишиш ҳаракатидир. Уруғлик хилқати эркакдан чиққанидан сўнг аёл тухумидаги уруғлик хилқатларидан бири билан бирлашишга етарли қисқа муддатда тортишиш ҳаракатида бўлади. Натижада, Аллоҳнинг иродаси билан пушт ҳосил бўлади. Сўнг қолган уруғ хилқатлари сўнади ва уларнинг тортишиш ҳаракати тўхтайди. Маълумки, тортишиш ҳаракати тириклик белгиси эмас. Зеро, биз илоннинг думи кесилса, кесилган қисмининг унда мутлақ ҳаёт бўлмаса ҳам, буралиб ҳаракатланишини ва тортилишини кўрамиз.
Пуштни ҳам, унга жон киритилишидан олдин, тирик жонзот деб аташ хато. Зеро, пуштнинг ўсиши, айтиб ўтганимиздек, унинг тириклиги эмас, балки Аллоҳ таолонинг қудрати билан, унда алоҳида ҳаёт бўлмагани ҳолда ўсиш ва бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишдир.
Азиз ўқувчи! Бу айтганларимизни тушунишингиз учун қуйидаги мисолни келтирамиз.
Асримизда электроника каби мураккаб жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг ҳар бир маҳсулотига, ундан одамларнинг фойдаланиши ва бузилганида тузатишга осон бўлиши учун, унинг чизмалари, ишлаш тартиби ва сири, ҳар бир қисмининг аҳамияти баён қилинган қўлланма қўшиб беради. Ана шу қўлланмаси бўлмаган жиҳозни энг моҳир уста ҳам яхши тузатолмайди, балки кўп ҳолда тузатаман деб ишдан чиқариб қўяди.
Жиҳоз ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига риоя қилмаган киши жиҳоздан ҳеч вақт яхши фойдалан олмайди ва уни бузилганида ҳеч яхши созлаёлмайди. Инсон жуссасидаги ҳолат ҳам шундай. Инсонни Аллоҳ азза ва жалла яратди. Биз Яратувчининг улуғлигини ва яратилганнинг шарафини англашимиз учун бу ҳақда барча самовий китобларда ва ҳамма пайғамбарлари орқали бизларга билдирди.
Аллоҳ таоло инсонни қандай яратганини, уни бир босқичдан иккинчи босқичга қандай ўтказганини, ҳар бир босқич оралиғиИи белгилаганини, унга жон киритишни фаришталарга қачон буюришини бизларга кенг баён этди.

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

Ҳозир сайтимизда 108 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ