1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Исломда аборт ва эмбрион ҳуқуқлари

Ислом жамиятларида "аборт тарафдори" ёки "абортга қарши" каби баҳслар мавжуд эмас. Исломда аборт контрацепциядан бутунлай бошқача қаралади, чунки у инсон ҳаётини йўқотишга олиб келади.

Шу боис, табиий савол туғилади: "Инсон ҳаёти" тушунчаси она раҳмидаги ҳомилага ҳам тегишлими? Ислом ҳуқуқшунослигига кўра, жавоб — ҳа. Ислом ҳомилага "тўлиқ бўлмаган зиммий" мақомини беради. Бу мақом унинг қонунийлигини англатади ва унга муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларни беради. Аммо ҳомила онгли ривожланиш босқичигача етмагани учун унга ҳуқуқлар берилган, лекин мажбуриятлар юкланмаган. Ҳомиланинг баъзи ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

1. Агар эр хотини ҳомиладор бўлган пайтда вафот этса, мерос ҳуқуқига кўра, ҳомила туғилганда тирик бўлса, уни меросхўр сифатида тан олади. Бошқа меросхўрлар ўз улушларини ҳуқуқий тақсимотга мувофиқ оладилар, аммо туғилмаган боланинг улуши туғилишгача умумий меросга киритилмайди.
2. Агар ҳомиладорликнинг ҳар қандай босқичида тушук содир бўлса ва ҳомилада ҳаёт аломатлари, масалан, йўтал ёки бадан ҳаракатлари кузатилса, у мерос олиш ҳуқуқига эга. Ҳомила вафот этгандан сўнг, унинг меросхўрлик ҳаққига эга бўлган барча мерос тақсимланади.
3. Агар аёл жазо сифатида ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлса ва у ҳомиладор бўлса, жазо туғилишгача ва болани эмизиш тугатилгунига қадар кечиктирилади. Бу қоидалар ҳомиладорликнинг муддатига қарамасдан қўлланилади. Ҳатто никоҳдан ташқари туғилган бўлса ҳам, ҳомила ҳаёт ҳаққига эга. Барча ҳуқуқий мазҳаблар бундай қарорни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.
4. Аборт учун, ҳатто у тасодифан содир бўлган бўлса ҳам, молиявий жарима қўлланади. Агрессив ёки қасддан қилинган ҳаракатлар абортга олиб келган бўлса, улар ҳам жазоланади.

"Инсон ҳаёти" бошланиш вақти ҳақида баҳслар ислом доираларида илк даврлардан бошлаб муҳокама қилинган, чунки абортни ман этиш инсон ҳаётининг мавжудлигига боғлиқ. Айрим ўтмишдаги ҳуқуқшунослар тўрт ойгача, бошқалари эса етти ҳафтагача абортга рухсат беришган, чунки улар ҳомиладорликнинг ушбу босқичларида ҳаёт бошланмаган, деб ҳисоблашган. Тахминан ўн аср аввал машҳур олим ал-Ғаззолий "номаълум ҳаёт" фазасини аниқлаган бўлиб, у она биринчи марта ҳомила ҳаракатларини ҳис қилгунигача бўлган даврни ўз ичига олади. Сўнгги ҳуқуқий анжуманлар иштирокчилари замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда ушбу масалани кўриб чиқишган ва инсон ҳаётининг бошланиши қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак, деган хулосага келишган:

1) бу аниқ ва аниқланган ҳодиса;
2) ҳомила ҳаётнинг муҳим хусусияти — ўсишни намоён қилади;
3) агар ҳомиланинг ўсиши тўхтатилмаса, у таниш бўлган ҳаётнинг кейинги босқичларига табиий равишда ўтади;
4) ҳомила инсониятнинг умумий генетик намунасини ўз ичига олади, шунингдек, муайян шахсга хос уникал хусусиятларни ўзида сақлайди;
5) ушбу хусусиятларнинг биринчи тўрттасини ўз ичига олган бошқа бирон-бир босқичгача давом этади.

Бу мезонлар қўлланилганда, маний раҳмга тушганидан ҳаёт бошланиши сифатида қабул қилиниши мумкин. Аммо, агар ҳомиладорлик она ҳаётига жиддий таҳдид солса, абортга рухсат берилади. Шариат она ҳаётини асос деб билади, ҳомилани эса ундан ўсиб чиққан шох деб ҳисоблайди; зарурат бўлганда, она ҳаётини сақлаш учун ҳомила қурбон қилинади. Айримлар туғма нуқсонлар ва ҳаёт билан мос келмайдиган касаллик ҳолатларида абортга рухсат бериш тарафдори бўлишган. Бу ҳолларда аборт тўрт ойгача амалга оширилиши керак.

Кувайт университети тиббиёт факультети акушерлик ва гинекология кафедраси асосчиси, тиббиёт тарихи профессори — Ҳасан Хатҳут.
Абу Муслим таржимаси


 

 

 

Ҳозир сайтимизда 96 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ