Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 11 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Ҳомила эндиликда ўз - ўзидан бўладиган ҳаракатларга қўшимча равишда ташқи олам таъсирига жавоб ҳаракатини беради. Кафтлари сезувчан бўлиб, ушлаш реакцияси ривожланади. Ҳидларни ажрата бошлайди. Ҳомила бу даврда онаси қабул қилаётган таомларнинг ҳидини сезади.
Юрак - қон томир тизимининг шаклланиши ниҳоясига етмоқда. Буйрак ҳомиладорликнинг 11 – 12 - ҳафтасидан ишга тушади.
Кўзнинг мукаллашуви ниҳоясига етиб бормоқда, лекин у ҳали кичкинагина қовоқчалар билан ёпилиб турибди. Бурун, қулоқ, лаблар табиатан инсонга берилган “қолипга” эга бўлди. Энг асосийси - оғиз ва овқат ҳазм қилиш тизими шаклланиб бўлди. Энди болангиз ютиниши мумкин. Бош миянинг иккала ярим шари ривожланиши ниҳоясига етиб мияча шаклланяпти.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Соғлом ҳаёт тарзига алоҳида эътибор беринг. Айниқса алкогол, никотин, кимёвий моддалар ҳомила учун жуда хавфлидир. 9 – 11 ҳафталик муддатда бу моддалар мия ривожи порокига олиб келиши мумкин.
Сизни қуйидагилар безовта қилиши мумкин:
* тез толиқиш, серуйқулик;
* тез – тез ҳожатга бориш;
* кўнгил айниши, қайт қилиш ва сўлак оқиши;
* ич қотиши;
* жиғилдон қайнаши, овқат ҳазм бўлмаслиги, ошқозондаги оғирлик;
* таомга кўнгли тортмаслик;
* кўкрак безидаги ўзгаришлар: тўлишиши, қаттиқлишиши, оғирлашиши, сўрғич атрофининг ранги қорайиши;
* қорин ва оёқдаги қон томирларининг кенгайиши;
* бош оғриўи;
* ўта таъсирчанлик, тезда кайфиятнтнг ўзгариши, жиззакилик, тез аччиқланиш, тажанглик, йиғлоқилик.
Ҳолатингизни яхшилаш учун ҳозирданоқ ҳомиладорлар учун мўлжалланган машқларни бажаришга киришинг. У қоматингизни чиройли ҳолатда сақлашга, туғруққа яхшироқ тайёргарлик кўришингизга, туғруқдан кейин қайта тикланишингизни осонлаштиради.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар