Сайт бўлимлари
Биз касал бўлмаймиз!
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Касал бўлмайдиган инсон ҳам бўлар эканми, дея ажабланаётгандирсиз. Агар бу гапни Расулуллоҳ с.а.в. айтган бўлсалар-чи, ишонмасдан иложингиз йўқ. Бундан ўн икки йил муқаддам «Оила ва жамият» газетасида «СПИДнинг давоси Қуръонда бор» деган мақола эълон қилинган эди. Ўшанда Қуръоннинг қаерида бор экан, дея 10 марталаб ўқиб чиқсам ҳам, топа олмаган эдим. Энди англаб етсам, нафақат СПИД, балки биз ўта хавфли деб ҳисоблайдиган моддий ва маънавий касалликларнинг ҳаммасига даво Исломда, саломатликнинг калити эса суннатда экан.
Асри саодатда эронлик бир табиб Мадинага келиб яшайди. Лекин орадан бир неча ойлар ўтса ҳам унга ҳеч ким касалликдан шикоят қилиб келмайди. Ваҳоланки, Мадинада ундан бошқа табиб йўқ эди. Бир куни Расулуллоҳнинг олдиларига келиб бу ҳолни арз этганларида, Пайғамбаримиз с.а.в. унга: «Мен ва саҳобаларим касал бўлмаймиз. Юртингга кетишинг мумкин» дейдилар. Табиб касал бўлмасликнинг сабабини сўраганларида, Сабабини Исломдан қидир, - дейдилар (Ўшанда Расулуллоҳнинг ўттиз уч минг саҳобалари бор эди).
Навоий шаҳрининг қандай ҳудуд эканини кўпчилик билади. Бир шамоллаган бир йилда ҳам тузалмайди. Ўша шаҳарда яшовчи опам сим қоқиб, «сенинг болаларинг ҳам касалми, меникиларга грипп теккан, 4 ойдан бери тузалмайди», дейди. «Биз касал бўлмаймиз», десам, бекитаяпти, деб ўйлайди, ишонмайди. Уч йилдирки, оиламиз билан на бирор таблетка ичдик, на укол олдик, чунки касал бўлмаймиз.
Саҳобалар нега касал бўлишмайди? аввало касалликка кийимга теккан доғдек қарашган, ундан қўрқишмаган. Табобатда маълумки, вируслар тирик жонзот, инсон қўрққани сайин у ўсиб, кучая бошлайди.
Доришунослик соҳаси мутахассисларининг эътирофига кўра, фармацевтик саноат(!)нинг стратегияси самарали бўлиб, янги касалликларни ишлаб чиқиш усуллари олдиндан режалаштирилади. «Ишлаб чиқилган касалликлар» ҳақида Рей Монихеннинг «Касалликка олиб келувчи хап дорилар» номли китобида батафсил ёритилган. Хуллас, касалликлар ҳам тужжорликнинг бир тузоғи. Буни 2.500 йил аввал сезган Гиппократ жаноблари эса: «Бемор учун дори қанча оз бўлса, шунча яхши» деган эдилар.
Биз ҳам касал бўламиз, аммо узоғи билан уч кун ё бир кундаёқ тузаламиз. Бир куни 7 ёшли ўғлим қон сияётганини айтиб қолди. Тонггача бир идишга пешобини йиғдим, таҳлил қилдириш мақсадида. Медицина мизожни тан олмайди, мен эса унинг мизожини текшириб чиқдим. Ва «Пайғамбар табобати» номли китобни титкилашга тушдим. Аввал қора седанадан тайёрланган дори, сўнг зам-зам ичирдим. Тонггача дуоларини ўқидим. Эрталаб пешобни таҳлилга олиб чиқдик, лекин ҳеч қанақа касаллик чиқмади. Дўхтир ҳайрон, «қон аралаш пешобни кўраяпман, лекин бола мутлақо соппа-соғ», дерди.
«Медицина – вақтинчалик тадбир» деган эди Уэйр Митчелл. Яна бир ғарблик аллома эса, «Ҳар бир касаллик замирида унинг сабаби бор, уни ҳеч қандай дори бартараф эта олмайди» – дейди. Болаларим бирор бир касалликдан шикоят қилиб қолса, биринчи бўлиб қайси суннат амални тарк этганини суриштириб биламан. албатта, суннатларга амал этилмаган жойда касалликлар келиб чиқаверади. Бу чиндан ҳам ҳеч бир дори билан бартараф этилмайдиган сабаб.
Кейин уларни, суннатларни билмай тарк этгани учун тавба қилишга ва Роббимиздан бизларни хулқи Қуръон, хулқи суннат инсон бўлишлигимизни сўраб дуо қилишликка буюраман.
Ривоят қилишларича, азиз авлиёлардан бири шогирдлари билан таом пишириб ейишади ва ҳаммасининг қорни оғриб қолади. Шунда валийнинг «Биз нега оғриб қолдик», деган саволига, овқатимиз яхши пишмаган эди, дея жавоб беришади шогирдлар. Устоз эса бунинг сабаби шуки, биз суннатга мувофиқ таом тайёрламаган эдик, шунинг учун касал бўлдик, дейдилар.
Ғафлат билан пиширилган таом ғафлат ва беморликни, зикр билан тайёрлангани эса саломатлик ва хушёрликни бошлаб келади.
Ҳадисларда жума куни тирноқ олган киши 70 хил дарддан фориғ бўлиши айтилган. Биз эса тирноқларимизни ким ўзарга ўстириб юрамиз. Тери таносил касалликлари мутахассисларига кўра, замбуруғ (онихомикоз) касаллиги айнан тирноқ ўстирувчиларда учрамоқда, Яна улар экзема, полимер касалликларига чалинмоқда. Нега улар касал?! Чунки тирноқ ўстириш суннатга хилоф.
Расулуллоҳ с.а.в. муздек ва қайноқ ичишдан қайтарганлар, биз эса муздек ва қайноқ-қайноқ ичамиз. Шундан кейин ким касал бўлсин?! Ул зот нимадан қайтарган бўлса қайтиб, нимага буюрган бўлса амал қилсак, касал бўлмаймиз.
Биз овқатлана туриб овқат орасида қайноқ қора чойдан ҳўплаб турамиз. Расулуллоҳ с.а.в. овқат билан сувни аралаштириб истеъмол қилмасдан, овқатланиб бўлгач, сувни уч бора бўлиб ичишга буюрадилар. Бунинг фойдаларини медицина қуйидагича исботлайди. Ҳозир ҳамма камқонликдан шикоят қилади. Чойлар таркибида танин моддаси бўлиб, у инсон истеъмол қилаётган озуқалардаги темирни гўё босма қоғоз сиёҳни шимгани каби шимиб олади-да, сийдик йўли орқали олиб чиқиб кетади.
Яна Расулуллоҳ с.а.в. «Мол гўшти — иллат, қўй гўшти — ҳикмат» дейдилар. Биз кўпроқ мол гўшти истеъмол қиламиз. Ичаклар ва ошқозондаги совуқ хилтлар иллатлар асосан мол гўштидан ҳосил бўлади. Ошқозон ва ичакларда қалин «клей» ҳосил бўлиб (медицинада шлак дейилади) у керакли моддаларни ўзига сўра бошлайди. Натижада асаб, юрак озиқсиз камқонлик сурункали бўлиб кетаверади.
Нега яҳудийларнинг бошида доимо кафтдеккина дўппи бўлади? Чунки улар Исломни жуда яхши билишган. Расулуллоҳ с.а.в. халога (ҳожатхонага) бош кийимсиз киришдан қайтарганлар. Сабаби бошнинг ўша дўппи беркитиб турган кафтдек қисмида жинларнинг инсон миясига кириб жойлашиши учун йўллар (каналлар) бор. Агар дўппи кийилса, ўша канал бекитилади. Мана яна бир суннатнинг ҳикмати.
Бизга жуда кўп хавфли касалликлар ғарбдан кириб келмоқда. Олимлар айтишадиким, «Кимга Қуръон шифо бўлмаса, Аллоҳ таоло унга шифо бермайди, кимга Қуръон кифоя қилмаса, Аллоҳ ҳам уни кифоялантирмайди».
Бизга турли туман касалликларни экспорт этаётган ғарбликлар нечоғли Қуръон билан кифояланганлар? Банда Қуръон билан яхшилаб даволанса тезда тузалади, унинг ажойиб таъсирини кўради. Мен жуда оғир касалларнинг бир кун ё икки кунда тузалганларига гувоҳ бўлдим.
Аллоҳ таоло касалликни туширишдан аввал унинг атрофига 10 та шифони туширади (танлаш имкониятининг кенглигини қаранг). Ундан 9 таси ҳалол ва 1 таси ҳаром бўлиб, жуда кўпчилик ҳаромни танлайди.
Яқин яқингача тиббиёт олийгоҳларида парапсихология фани ўтилмас эди. Бу кўринмас махлуқотлар (жинлар)нинг инсон саломатлигига зарарлари тўғрисидаги фандир. Қандай ҳам ўтилсин, ғайб тан олинмагач?
Ҳар бир инсонда биологик қувват қобиғи (аура) мавжуд. Агар сиз ҳар кун тонгда, тунда Расулуллоҳ с.а.в. ўқиган дуоларни ўқиб махлуқотларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрасангиз, шунчалик мустаҳкам қўрғонга кирасизки, кўринмас махлуқотларнинг зарарлари сизга таъсир этмайди. Агар бу суннатни тарк этсангиз, жинлар ҳужуми ёмғири остида қолдим, деяверинг. Ҳеч бир аппарат танангиздаги жинни кўрсатиб бера олмайди. Кейин сиз шифо излаб фолбин ва азайимхонга югурасиз. Бу эса ўша битта ҳаромдан бўлган шифодир.
Биргина мисвок ишлатишнинг ўзида 24 та(!) саломатлик учун фойда бор. Айтинг-чи, яна қайси бир дорининг шунча қирраси бор. Пайғамбаримиз с.а.в. «Эй, Али, мисвок ишлат, зеро мисвок ишлатишда дининг ва дунёинг учун 24 та фойда бордир» – дедилар.
Жума куни ғусл қилишлик суннат. Прагматик ғарбликлар буниям текшириб кўришди. Текширув натижалардан шу нарса маълум бўлдики, инсон танасидаги ҳамма зарарли микроблар фақат жума куни(!)гина терининг устки қисмига йиғилар экан. Ўша куни ғусл қилиш орқали сиз уларнинг баридан фориғ бўласиз.
Мен сон-саноқсиз (уларнинг орасида кўпчилиги саратон ва бепуштлик) касалларни қора седана кукуни ва асалдан шифо топганига гувоҳ бўлдим. Қора седанани эзиб кукун қилар эканман, тинимсиз зикр ва дуода бўлардим. Роббим бу дорини кимнинг қадарига тузалишини битган бўлсанг ўшанга насиб этгин, ихлоссизларни мендан узоқлаштир, дер эдим. У ҳеч бир сайи ҳаракатни зое қилмади.
Расулуллоҳ с.а.в. «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» дейдилар. Буни Ибн Шаҳаб р.а. қуйидагича шарҳлайдилар: «ҳадисдаги «ҳар бир дардга даводир» ибораси Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: «У Парвардигорнинг амри билан барча нарсани вайрон қилур...» (Аҳқоф, 25. Зодул-маъад 4\297)
Аслида бу оят Од қавмига тушган бало тўғрисида. Аммо қора седананинг кучи инсон танасидаги иллатларни вайрон қилиб суриб чиқувчи кучга эгалигини эътироф этганлар. Гўё бало Од қавмини суриб вайрон қилгани каби.
Биргина асалнинг шифобахшлиги тўғрисида Аллоҳ таоло Расулуллоҳ с.а.в. билан биргаликда 70 та пайғамбарга хабар туширди. Агар асал инсон саломатлиги учун шунчалик фойдали ва шифоли бўлмаса эди, Аллоҳ 70 та пайғамбарини огоҳлантирармиди?!
Қора седана ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин, тетрациклин, котримакзазолом, гентамицин, налидикс кислота — ҳаммасининг кучи битта қора донда мавжуд.
Нега Расулуллоҳ с.а.в. «Рўза тутинг —cоғаясизлар» дея марҳамат этадилар. Чунки одатда овқатни ҳазм қилишга сарфланадиган ҳаётий қувват жароҳатланган жойга тўпланади ва кераксиз нарсаларни чиқариб ташлаш ва тозалашга йўналтирилади. Оғир овқатни ҳазм қилиш учун кўп энергия сарфлаш лозим. Асаб энергияси арзимас нарсаларга сарф бўлиб, миянинг ҳақига хиёнат қилади, бунинг натижасида одамлар фикрсиз бўлиб қолишади.
Хулоса шуки, Мадинада ишсиз қолган эронлик табиб: «Ислом дини сизларни касалликдан ҳимоя қилаётган экан. Бу динни билмаган юртдошларимнинг нега кўп касал бўлишларини энди тушундим», деб юртига қайтиб кетган эди.
Мўъмина Неъмат қизи
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 353 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар