Сайт бўлимлари
Тумов
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ўрта аср табиблари тумовни бир нечта турларга эга бўлган ўзига хос касаллик эканини таъкидлайдилар. Абу Бакр ар-Розий (865-926) тумовнинг давоси ҳақида гапириб, беморнинг бошидан иссиқ сувни то уни мияси яхши сезмагунча жилдиратиб, оз миқдордан қуйиб турилишини тавсия қилади. Ёки бир парча зиғир латтани оловга тутиб, қиздириб, тахлаб туриб, бошни қоқ ўртасига қўйиб, қиздирилиши шартлигини ёзади.
Иссиқдан бўлса, бошга совуқ сув қуйишни, совуқдан бўлса, иссиқ сув қуйишни айтади.
Бутун дунё тан олган машҳур табиб Абу Али инб Сино (980-1037) тумов бўлган одамни тўйиб овқат емаслигини ва доим бошни иссиқ сақланши тавсия қилади.
Ўрта аср табибларидан Бобур Мирзонинг хос табиби Юсуфий ибн Муҳаммад (ХVI-аср) касалликни иккига бўлади — совуқдан ва иссиқдан. 1. Иссиқ тумовда миядан сув томоққа ёки бурунга оқади, у зўкам деб аталади. Уни даволаш учун нилуфар шарбатини ичишни, арпадан, овқат тайёрлаб истеъмол қилинишини айтади.
2. Совуқдан бўлган тумовда бурундан тушадиган сув совуқ бўлади, бош ва юзда оғриқ сезилади. Уни даволаш учун зуфо шарбатидан ичиш кераклигини ва нўхот шўрва истеъмол қилишни буюради.
Табиб Юсуфий айтган шарбатларни тайёрлаш бугунги кунда жуда қийин иш. Биз бу касални изоҳлашда ва даволашда ҳозирги замон халқ табобатини кўзи ва билими билан иш кўрамиз.
ТУМОВ КАСАЛИ дунёда энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, асосан кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда пайдо бўлади. Бунинг сабаби шу даврда жисмоний иш қилиш фаолияти пасаяди, пиёда кам юрилади, одам бадани заифлашади, совуқ ҳавода нафас олиш тезлашади. Об-ҳавони ҳисобга олмай кийиниш туфайли одамнинг баъзи аъзолари совуқ қотади. Шунингдек, овқатланиш ҳам муҳим роль ўйнайди: совуқ туфайли одамлар кучли овқатларни, чунончи, қовурилган овқатлар, тухум, кабоб, сут ва айниқса ширинликни кўп истеъмол қилишади, натижада кучсизланган баданда мувозанат бузилади. Ўзбек халқида «чиллада совуқ сув ҳам иссиқлик» деган ажойиб бир мақол бор. Шунинг учун ҳам куздан бошлаб то баҳоргача шолғом шўрва ичиш, шолғом ва турп истеъмол қилиш қадим замонлардан бери тавсия қилинада.
Тумов йилнинг бошқа фаслларида ҳам учраб туради, яъни, шарт-шароит яратилса пайдо бўлиши мумкин. Беморларда касаллик мизож ва мизож даражасига боғлиқ ҳолда бир хилда кечмайди. Айниқса, нафас йўли касал одамлар учун тумовдан тузалиш жуда оғир.
Бу касалликни даволашда замонавий тиббиётда ҳам, халқ табобатида ҳам кўпдан-кўп дори-дармон мавжуд. Шунингдек, бир қанча тавсияномалар бор. Бироқ бу ўринда энг содда ва арзон муолажа усулини топилиши осон бўлган дори-дармонларни кўрсатиб ўтмоқчимиз.
Аввало, бемор кўрпа-ёстиқ қилиб, ётиб даволани-ши шарт. Агар оёқда юриб даволанса, бу касаллик бирон ички аъзога оғир асорат беради, яъни кутилмаганда янги, хавфли дардга дучор қилади. Бемор ҳар 2 соатда яримта пиёзни ёки ярим боғ кўк саримсоқ пиёзни майда тўғраб, ярим коса қатиққа солиб, эзиб аралаштириб, бир бурда суви қочган нон билан еб олиши керак. Бу асосий дори. Шунингдек, тушликда ва кечқурун қовурилмаган, гўштсиз оқишоқ хўрда ёки пиёва ичиши керак. Беморнинг хоҳишига қараб иссиқ қоқурум ичириш ҳам мумкин. Даволаниш дав-рида қовурилган ва ёғлиқ овқатлар, шунингдек, тухум, кабоб, сут ва ширинликлар тақиқланади. Шакар қўшилмаган мева сувлари, сабзавот сувлари ичиш мумкин, айниқса қайнатилган ўрик суви яхши.
Бемор ҳавоси тоза бўлган алоҳида хонада ётиши шарт, бу ерда радио ва ойнаижаҳон бўлмасин, уй чироғининг қуввати 40-60 ваттдан ошмасин. Бемор ётган уйга унга қараётган ягона одамгина кирсин, у ҳам оғзига 4 қаватли дока тутқич тутиб кирипш ва ҳар сафар ташқарига чиққанида қўлини совунлаб ювиши шарт. Беморнинг идишлари алоҳида бўлиши керак. Унга чой ўрнида янтоқ ёки наъматак дамлаб бериш мумкин. Бемор ёнида туфлаш учун ярим сувли шиша банка ёки сирланган жом бўлиши ва тез-тез янгиланиб туриши керак. Бурунни артиб туриш учун сочиқ ёки рўмолча доимо беморнинг қўлида ёки ёнида бўлгани маъқул, у ҳам алмаштириб турилиши шарт.
Бемор кечаси ерга қараб ётиши тавсия этилади, бунинг учун ёстиғи юмалоқ (лўла ёстиқ) ва қдттиқ бўлгани яхши, акс холда ухлай олмайди. Бу хонада исириқ тутатган маъқул. Кечаси беморнинг оёқ тагига асал компресс қилиб, пайпоқ кийгизиб ёгошзиш керак. Даволаниш даврида чўмилиш мумкин эмас, ётган жойда ҳўл, илиқ латта билан артиниш кифоя қилади.
Тумов бўлган бемор ана шу муолажа тадбирлари билан даволанса, жуда тез, осон ва яхши тузалади, узоғи билан икки кунда шифо топади. Тузалгандан кейин ҳам эҳтиёт тарзида бир ҳафта, ўн кун мобайнида гўшт, ёғ ва ширинликларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Асосан суюқ овқат истеъмол қилиш керак. Бемор ётган хона ёруғ, ҳавоси тоза, ҳарорати 26-30 даража бўлсин.
Бу касаллик ўта қаттиқ тартибда иш олиб борилишини тақозо қилади.
Худо ўзи шифо берсин. Омин.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 359 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар