1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Тилло узук муборак бўлсин!

Тарихдан маълумки, ота-боболаримиз эркакларнинг тилла тақинчоқ тақишларини унчалик хушламаганлар. Бу буюмлар асли аёлларга чиқарилганини бизга ўргатиб келишган. Яқинда олимлар бу ҳолатга нисбатан янги изоҳларни баён қилишди.

Тилла тақинчоқлар соғлигимизга етарлича жиддий таъсир кўрсатар экан. Мутахассислар номсиз бармоқдаги тилло узукни кимлар олиб ташлаши кераклигию, кимга бу металл ижобий таъсир этишини ҳам кўрсатиб ўтишди.

Олимлар тақинчоқларни, хусусан никоҳ узугини тақиш киши соғлигига қандай таъсир қилиши ҳақида баҳс юритишди. Бир қанча вақт олдин мутахассислар тилло узук (никоҳ узук)ларни доимий тақиб юриш зарар келтиришини эълон қилишган эди. Бу фақат эркакларгагина тегишли экани ҳам уқтириб ўтилганди. Гап шундаки, вақт ўтиши билан бу қимматбаҳо метал ўзидан кимёвий моддалар ажратиб чиқарарди, айнан шу моддалар эркакнинг жинсий безларига зарарли таъсир этиши, ҳатто жинсий жараённинг пасайишига ҳам олиб келиши мумкин. Жинсий безлар мўътадиллигининг бузилиши учун ҳатто миллиграмнинг бир неча улуши миқдоридаги олтин оксидлари ҳам етарли бўлар экан.

Шуниси қизиқки, тилла тақинчоқлар аёллар соғлигига салбий таъсир кўрсатмас экан. Олимларнинг тушунтиришларича, аёл танасининг гормонал ва жинсий тизими ташқи таъсирлардан яхши ҳимояланган, шунинг учун металлар чиқарадиган зарарлар уларнинг танасига ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Аммо никоҳ узугининг саломатликка бошқа жиҳатдан ҳам таъсир кучи мавжуд. Маълумки, асаб толаларининг катта қисми бармоқларда жойлашган. Табиийки, узук таққан кишида асаб импульсларининг берилиши борасида маълум миқдорда қаршилик бўлади. Бу борада сиқиб турадиган узукларни тақиш айниқса хавфли. Умуман олганда, кўрсатгич бармоққа сиқиб тақилган узук остеохондроз ва бод касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Қоидасига риоя қилинмасдан безанган ўрта бармоқ натижасида атеросклероз, гипертония ёки ўн икки бармоқ ичаги хасталиги кузатилиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, олтин моддаси аёл танасига ижобий таъсир кўрсатиб, ундаги жараёнларни фаоллаштиради.

Бундан ташқари, тилла буюмлар ўрта ёшдаги ва юрак касалликлари билан қийналаётган аёлларга асқотади. Яна қон босими юқориларга ҳам фойдали, чунки артериал босимни туширади.

Инсон қўлининг суякларида буйрак, жигар ва юрак билан боғлиқ 400 дан ортиқ нуқталар мавжуд. Баъзида врачлар иш жараёнида шундай ҳолатларга дуч келишадики, киши бош оғриғи ёки уйқусизликдан халос бўлиш учун бармоғидан никоҳ узугини ечиши кифоя қилади.

Бу борада энг яхши йўл – турли далил-исботларни қидирмасдан, Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатмаларига оғишмай амал қилишдир.

Ҳозир сайтимизда 302 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ