Сайт бўлимлари
Чангнинг зарари
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Уйингизда ўпкага зарар қиладиган чиқиндилар, кўзга кўринмас ифлос чанглар борлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Масалан, сувалган деворнинг аста-секин кўчиб туришини, кийимларимизнинг эскириб, иплари, жунлари тўкилишини, ҳар лаҳзада теримиздан эпителийлар тушиб туришини хаёлимизга қам келтирмаймиз.
Ана шу чиқиндиларнинг бир қисми оддий чангга айланиб, дуч келган жойга чўкади. Бир литр ҳавода беш юз минг донагача чанг зарралари бўлади. Бир кеча-кундузда одамнинг нафас йўлларига 6 миллиард донагача ана шундай зарралар ўтиради. Чангли ҳаводан нафас олганда иммунитет сусаяди, умумий саломатлик ва аҳвол ёмонлашади, чанг жуда кучли аллергик реакция кўрсатади.
Теримиздан кўчиб тушадиган эпителийлар чанг (сапрофит) канаси учун озуқа ҳисобланади. Айниқса, ўрин-кўрпада бу хил озиқ кўп бўлади. Каналарнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан тушадиган нарсалар жуда кучли аллергик ҳисобланиб, астма, гуш (экзема)га сабаб бўлади. Агар бир грамм чангни микроскоп остига қўйиб кўрилса, ундан икки мингта канани топиш мумкин. Чангютгичнинг энг қалин фильтридан ҳам чанг ва каналар ўтиб кетади. Чангютгич билан тозалаш хонада чанг гирдобини ҳосил қилади.
Энг яхшиси, супургини ҳўллаб супуриш, латтани қўллаб, полни артиш керак. Чанг канаси қайнатганда ўлади, шунинг учун чойшаб ва кўрпа-ёстиқ жилдларини камида ярим соат қайнатиш, ич кийимларни, айниқса, болалар кийимларини ювгандан кейин, албатта, дазмоллаш шарт. Ҳаво қанчалик қуруқ бўлса, унда чанг шунчалик кўп бўлади. Шкафлар устига ва дераза токчаларига сув тўлдирилган идиш қўйиб қўйсангиз, чанг намланиб, оғирлашиб, чўкади. Деразаларни очиб, хоналарни шамоллатинг. Тувакларда ўсимликлар қўйиб қўйилса, уй ҳавоси янгиланади.
Пар ёстиқни ҳам ҳовлига олиб чиқиб, қоқиб туриш керак. Болалар эса пар ёстиқда ётмаганлари маъқул. Эсингизда бўлсин, ерга тўшалган ва деворга осиб қўйилган гиламларда ҳам чанг жуда кўп бўлади. Ҳар қандай гиламни сотиб олганингиздан кейин ундан ўзига хос ширинроқ ҳид келиб туради, бу одатда формальдегидлар ва фенолнинг ҳиди бўлиб, соғлиқ учун зарарли бўлган ароматик углеводларнинг бутун бир гуруҳидир. Шунинг учун гиламни бир неча кунгача ҳовлига ёйиб қўйиш керак. Ҳожатхона, ошхона ва ваннахона деворидаги асбест-цемент плиталар қам саломатлик учун анча зарарли.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 313 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар