Сайт бўлимлари
Фарзандкушлик ёҳуд ҳомила қатли
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 18 Февраль 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Онанинг ҳаётига таҳдид солмаётган ҳомилани сунъий олдириш ҳамма даврларда қотилликка тенглаштирилган. Шу боис ҳам мозийда бу ишни амалга оширган аёллар шафқатсиз ўлимга ҳукм қилинганлар. 1524 йил Англия, 1533 йил Олмония, 1562 йил Фарангистон, 1660 йилларда Ўрусия каби қатор мамлакатларда ҳомиласини сунъий туширган аёлларни қатл эта бошлашди. Ислом, насронийлик, буддизм ва бошқа деярли барча динлар абортни ҳомила қатли сифатида қоралайди. Машҳур Гиппократ қасамёдида ҳам: «Мен хомиладор аёлга ҳомиласини туширувчи ёки унга салбий таъсир этувчи ҳар қандай ишни асло қилмайман», - деган сатрлар мавжуд бўлган.
Афсуски, бугунги кунда ҳомилани сунъий олдириш шу қадар оммалашиб кетдики, ҳаттоки эндигина расида бўсағасидан ҳатлаб ўгган қизлар ҳам унга рўбарў келишаётир. Ҳиссиётлар жиловини қўлдан бериб қўйиб, илк ҳомиласиниёқ аборт килдирганларнинг кўпчилиги кейинчалик «тирноққа зор» бўлиб дунёдан ўтишга маҳкумдирлар.
Қуйида бу хусусдаги дил номаларига ўрин бердик:
«Отам ҳаётдан барвақт кетдилар. Оилада онам, мен -тўнғич қиз ва уч синглим яшар эдик. Турмуш кийинчиликлари боис 8-синфни тугаллагач, ўқишни йиғиштирдим. Онам пи ширган сомсаларни бозорда сотардим. Бозорчи аёлларнинг барчаси каби "миршаб"ларнинг келиб қолишидан ҳайиқардим. Чунки улар мен каби хеч кими йўқ, рухсатсиз савдо қиладиганларга нисбатан ўта қаттиққўллик қилишарди. Бир неча бор уларнинг қабулида суҳбатда бўлгач, улардан дўст орттиришни маъқул топдим. Хуллас, Ботир исмли хушрўй йигит мени ўз ҳимоясига олди. Бозорда эмин-эркин тирикчшик қила бошладим, Аммо унинг амри доирасидан чиқа олмай, 15 ёшимдаёқ бокиралигимдан мосуво бўлдим. Дастлаб қилган ишимдан қўрқиб юрсам-да, кейинчалик унинг мени йўқлашини кутадиган бўлиб қолдим. Гоҳ, у уй, гоҳ бу уйда кўнгилхушлик қилиш давом этарди.
Орадан бир неча ой ўтди. Ботир қаергадир хизмат сафарига кетди. Негадиртўрт ой вақт ўтса-да, у билан учрашишга имкон тополмас эдим. У ўзини олиб қочар ди. Менинг яса кўнглим беҳузур бўлар, уч ойдап бери ҳайз кўрмасдим. Шунда хам ҳомиладорлигимга шубха қилардим. Аммо атрофдагиларнинг барчаси менга ғала тироқ қарай бошлашди. Охири унинг изига тушдим. Иш хонасидагилар у ишини бошқа жойга ўтказганини ай тишди. Уйини топиб бордим., «бозорчи, маслаҳатгўй опа-ўргатганидек, шаллақилик қилиб, унга «балоғатга ет маганни зўрлаганлигини айтиб» прокурорга бормоқчили гимни билдирдим. У бирпасда кўз ёши қилиб ялина боги лади. Вояга етмаганга уйланишга қонунда йўл йўқлиги ни, ҳозирча бола олдириб турилса, ёшим етган заҳоти оиласидан ажрашиб менга уйланишини ваъда берди. Хуллас, 16 ёшимдаёқ биринчи ҳомилани олдириб ташлашга мажбур бўлдим, 18 га тўлгунимга қадар бу ҳол яна бир бор такрорланди.
Ҳар гал юрагимнинг бир чети узилиб тушгандай бўлар, аммо "ҳеч бўлмаганда бепушт эмаслигимни билиб олдим-ку», деб таскин топардим.
Йилларўтгач, бошқа бир кишига турмушга чиқдим. Аммо неча йиллардан буён фарзандли бўлолмаяпмиз. Эримнинг ол динги оиласидан тўрт фарзанди бор.
Мутахассислар камчиликни мендан топишмоқда. Гоҳо Яратганнинг қаҳрига учрадиммикан, дея қўркиб кетаман. Чунки мендаги дардлар айнан ўша абортларнинг оқибати эканлиги маълум».
Одатда, аборт билан боғлиқ асоратлар уни амалга ошириш жараёнида ёхуд ундан кейинги даврларда (эрта ва кеч) рўй бериши кузатилади. Қуйида ҳамкасб шифокорлар - акушер-гинекологлар тажрибасида учраган вокеалар тафсилотидан воқиф бўласиз:
"Бемор М. 20 ёшда. Оила қуриб бир йил ҳам яшамай, эрининг бангиворлти сабабли ажрашишга мажбур бўлган. Аммо бу пайтда упинг тўрт ойлик ҳомиласи мавжуд эди. Наркоман отадан туғилажак фарзанднинг ногирон бўлиш хавфи юқори деган, фикрга ёпишиб олган ота-она уни аборт қилшиимизни талаб этишди. Аборот қилиш, айниқса, биринчи ҳомила бўлганлиги учун анча машаққат билан кечди. Гўёки ҳаммаси рисоладагидек якун топгандек эди. Ёш келинчакни ота-онаси уйига олиб кетишди, Аммо ҳафта ўтгач, М.нинг онаси хавотир билан қабулимизга келди, Маълум бўлишича, абортдан сўнг бир неча кун ўтса-да, қизлари кўз ёшидан тийилмабди. Ҳозир эса афтодаҳол, телбавор кўйга тушиб қолгандек эмиш».
Мутахассислар бу ҳақда қуйидагича фикрдалар: Одатда, кўпчилик аёллар абортдан сўнг ҳамма нарса яхши ниҳояланди, дея ўзларини ёмон хис этишмайди. Аммо маълум бир вақт ўггач, ушбу таҳликали, антифизиологик жараённинг нохуш асоратлари юзага чиқа бошлайди. Айрим аёллар ҳаттоки абортдан сўнг ўзларини гуноҳкор, қотил қиёфасида тасаввур этиб, пушаймон қила бошлашади.
Одатда, аборт қилдирган кўпчилик аёлларда асабийлик, йиғлоқилик, "тегма нозик"лик, атрофдагиларга бефарқлик, одамовилик каби аломатлар кузатилади. Албатта, бу ҳолат маълум бир муддат ичида ўтиб кетади.
Юқорида тилга олинган қизнинг телбавор кўриниши эса нафақат абортнинг, балки ёш оиланинг бузилиши, сиқиқ кайфият, ҳомиланинг тўрт ойлик, яъни анча катта бўлиб қолганлиги билан хам боғлиқ бўлган бўлса, ажаб эмас.
Аборт билан боғлиқ қандай асоратлардан огоҳ бўлиш жоиз?
Бу нохуш жараён пайтида рўй берувчи асоратларнинг қуйидаги турлари тафовут қилшади:
1. Бачадон ва унинг бўйинча қисмининг механик шикастланиши ўта кўп учрайдиган асоратлардандир. Чунки ҳомила қанчалик катта бўлса, бўйинча махсус мослама ёрдамида шунчалик кенгайтирилиши лозим. Ҳали абортнинг асосий босқичи бошланиб улгурмасданоқ, қанчалик эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинмасин, шикастланишлар кузатилади. Бу, айниқса, биринчи марта туғаётган аёлларда кўп кузатилади.
Абортнинг асосий жараёнида бачадон ичидан ҳомилани ажратиб олиш лозим. Бунинг учун ҳомила металл асбоб — қошиққа ўхшаш кюреткалар ёрдамида бачадон деворидан ажратиб олинади. Сўнгра майдамайда бўлакчалар тарзида бачадон бўшлиридан чиқазиб ташланади. Одатда, бу муолажа кўр-кўрона тарзда, тусмоллаб амалга оширилади, шу боис ҳам унинг муваффақиятли якуни хусусида охирги ишончли хулосани чиқариш қийин. Шу жараёнда ишлатиладиган кюреткалар 30 см. гача катталикда бўлиши ҳам жараённинг безарар эмаслигидан далолатдир.
Операция якунида кичикроқ кюретка ёрдамида бачадоннинг ички деворлари яна бир бор назорат текширувидан ўтказилади. Чунки ҳомиланинг кичиккина бўлакчаси назардан четда қолса ҳам бачадон мушакларининг ёмон қисқаришига, қон кетишига ва инфекция ўчоғи пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Албатта, замонавий табобат абортларни амалга ошириш учун махсус электроаппарат, вакуум мосламасидан фойдалана бошланган бўлса-да, асоратлар рўй бериши тўхтаганича йўқ.
2. Яқин муддатлар ичида рўй берувчи асоратлардан бири қон йўқотишдир. Дарҳақиқат, ҳомиладорлик пайтида аёл жинсий аъзоларидаги, айниқса, бачадондаги қон томирларнинг узунлашуви, кенгайиши ва қон оқими кўпайиши кузатилади.
Шунинг учун бачадонга кириш учун қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат томирлар бутунлиги бузилиб, қон кетишига олиб келади. Бачадон бўйинчаси кенгайтирилаётганда қон кетиши нисбатан камроқ, кейинчалик ҳомилани парчалаб олиб чиқишда кўпроқ рўй бериши кузатилади. Операция ниҳоясида эса қон кетиши камаяди, чунки бачадон мушакларининг қисқариши ҳисобига у кичрайиб, қаттиқлашади ва қонаётган томирлар гўёки қисиб қўйилади.
Ҳомила қанчалик катта бўлса, қон йўқотиш шунча кўп бўлади. Гоҳо ҳомиланинг бачадон деворига нотўғри бирикканлиги, олдинги яллиғланиш касалликлари туфайли мушаклар қисқарувчанлиги яхши эмаслиги, аборт кўп қилинганлиги ёхуд ҳомила бўлакчаси ичкарида қолиб кетганлиги каби сабаблар қон йўқотишга олиб келади.
3. Жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари ҳомилани сунъий олдирганларнинг 10-12 фоизида учрайди. Гоҳида эса аёлларда аборт қилингунга қадар мавжуд бўлган яллиғланиш хасталикларининг қайталанишига «туртки» бўлади. Бу касалликлар гоҳо аборт қилинган заҳоти ёхуд анча
муддат ўтгандан сўнг рўй бериши кузатилади. Маълумингизким, аёл жинсий аъзоларига касаллик чақирувчи микроблар киришига йўл қўймай, унга қирон келтирувчи бир неча биологик тўсиқлар мавжуд.
Қиннииг секрети одатда бактерицид хусусиятга эга бўлади. Қолаверса, бачадон бўйинчасидаги қуюқ, ёпишқоқ шиллиқ модда ҳам дард қўзғатувчиларнинг бачадон ичига ўтишига тўсқинлик қилади. Абортдан сўнг эоа ушбу тўсиқдар бархам топиши билан
биргаликда, вужуддаги меъёрий - шартли сапрофит микроблар ҳам касаллик қўзгатувчиларига айланади. Натижада, бачадон бўшлиғи микроблар ўчоғига айланади. Қолаверса, бачадон ичидаги қон қолдиқлари, ярали ҳудудлар ҳам микробларнинг урчиши учун ўта қулайдир.
4. Аёллардаги иккиламчи бепуштликнинг сабабларидан бири ҳам абортдир.
Қолаверса, аборт кейинги ҳомилага ва туғруқ жараёнига ҳам салмоқли даражада салбий таъсир кўрсатади.
Сўзимиз интиҳосида мавзуга доир бир мактубни келтирмоқдамиз. Зора ушбу синглимизнинг фалакка ўрлаётган фиғонлари айримларга сабоқ бўлса.
«Хўжайиним билан ўқиш даврида танишиб қолгандик. Институтда бошқа-бошқа факультетларда ўқисак-да, бир ётоқхонада яшардик. Аста-секинлик билан муносабатимиз яқинлашиб, турмуш қурдик, Талабалик даврида ғўрлигимиз боисми, биринчи фарзанддан воз кечишга қарор қилдик. Шифокор биринчи болани олдириш каттага асоратларга олиб келишини қайта-қайта таъкидласа-да, мен сабоқдош дўстларимдан, ўқишу тотли дамлардан кечишни истамадим.
Мана энди ўн йилдирки фарзандга зорман, Кечалари ёстиғим кўз ёшлардан қўл бўлиб кетади, Қайта қайта даволансамда мутлақо нафсиз. Ўзимча бу дунёимни армону изтироблар, афсус-надоматлар гирдобида ўтказарканман, деган фикрда юрсам, бир китоб қўлимга тушиб қолди, Диний ва тиббий фикрлар жамланган бу асарда дўзахга элтувчи энг катта гуноқлардан бири қотиллик эканлиги, аборт эса Аллоҳ ато этган ўз фарзандини ўлдириш билан тенглиги таъкид этилибди. Наҳотки охиратим ҳам куйиб кетган бўлса? Эй, бахт бекатига ошиқаётган маъсума сингилжонларим! Ҳомиладорликдан сақловчи қанча доривор воситалар бор, шулардан фойдаланинг. Икки дунёингизни куйдиргувчи абортдек даҳшатдан сақланинг!»
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 137 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар