1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Қария аёлнинг Аллоҳга бўлган ишончи...

(ҳикматли ҳикоя)

Ўтмишда тақводор бир кампир бўлган экан. Ҳақиқатан, тақвоси мустаҳкам, ҳар ишда Аллоҳни васийла қиладиган, ҳар ишда Унга юзланадиган қария кампир...

Ҳар куни эрта саҳарлаб ҳовлисига чиқар, қўни-қўшнисига ҳам эшитиладиган қилиб дуо қилар экан:

“Аллоҳим! Бизга берган мана шу неъматларинг учун чексиз шукроналар бўлсин! Ўзингга ҳамду-санолар бўлсин!”

Бу кампир дуо қилиб бўлиши билан, ҳар сафар бир қўшни аёлнинг ҳам овози эшитилар экан:
“Аллоҳ йўқ, ҳей кампир. Аллоҳ йўқ.” (Ҳошо)

Бундай оғир гаплардан кампирнинг дили оғриса ҳам, асаблари таранг бўлса ҳам, ўз одатини тарк этмас, яна ҳар кунгидай овози борича, чин дилдан дуо қилаверар экан.

Хуллас, буни ёқтирмайдиган ўша қўшни кунларнинг бирида кампирни масхара қилмоқчи бўлибди.
Дўконга бориб, турли-туман мева-чевалар, сабзавотлар, нон, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб, халталарга жойлабди. Ва, кампирнинг эшиги ёнига қўйиб, нари кетибди.  

Эртаси куни кампир эшикни очиб, турфа хил неъматларни кўргач, ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб, яна баланд овозда дуо қила бошлабди:

“Сенга чексиз шукрлар бўлсин, Аллоҳим! Юборган ушбу неъматларинг учун, берган ризқларинг учун беҳисоб шукроналар бўлсин...”

* * *

Шу пайт, дарахт ортига яшириниб, уни кузатиб турган қўшни аёлнинг овози эшитилибди:

“Эҳ, қариган кампир-а. Айтдим-ку Аллоҳ йўқ деб! (Ҳошо) Бу неъматларни Аллоҳ эмас, мен олиб келдим!”


Шунда тақводор қария асло таажжубланмай, дебди-ки:

“Эй Меҳрибон Роббим! Сенга нақадар кўп шукр қилсам оздир! Ҳам ушбу неъматларингни юборибсан, ҳам пулини мана бу шайтонсифат бандангга тўлатибсан!
Сенинг борлигингга доимо ишонганман ва бундан кейин ҳам то умримнинг охиригача ишониб яшайман, Аллоҳим...”

Ҳозир сайтимизда 76 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ