1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эркак бор, жой йўқ!

Ўзини қизиқчи деб ҳисоблайдиган масхарабознинг бир латифаси бор эди: Кексайиб, беллари букчайган кампир автобусга чиқибди. Қараса, ҳамма жойлар банд экан. Тағин денг, эркаклар ўриндиқларни эгаллаб олишган. Кампир ўзига ўзи “бу дунёда эркак қолмабди” деса, ўриндиққа ястаниб олган йўловчи киши “Эркак бор онам, жой йўқ” дермиш...

Ҳа, кулгингиз келдими? Овозингизни баралла қўйиб кулишингизни қаранг, жаноб! Бизнингча, бу ҳолга эркаклар уялиб, кўзини яширишга жой тополмаслиги  керак эди. Сиз эса...

Мулоҳаза
Анчадан бери бир манзара диққатимни тортади. Ҳар куни ишга боришда жамоат транспортларидан фойдаланамиз. Хусусан, автобуслар куннинг тиғиз пайтлари йўловчилар билан тирбанд бўлади. Айни шу вақтда хунук бир ҳолат кўнгилни ғаш килади. Яъни, ёш йигитлар, барваста эркаклар банд қилган ўриндиқларига маҳкамроқ ўрнашиб олишади-да, айримлари “пинак”ка кетишади, айримлари эса қўл телефонини титкилаш билан машғул бўлиб, тепасида тик туриб кетаётган аёлларни “кўрмай қолишади”...
Воқеа: Аёллари байрами арафасида жамоадош қиз билан ишдан қайтяпмиз. Қўлларимизда ҳамкасбларимизнинг туҳфаси – қути ва халталарда байрам совғалари. Айни дамда эса, ёмғир аралаш қор ёғяпти. Бир амаллаб автобусга илиниб олдик. Тутқичдан ушлаб олиш имкони йўқ- икки қўлимиз ҳам банд. Ўтириш учун жой излаб, зимдан уриндиқларни кўздан кечирдим. Аксариятини бақувват, гавдали эркаклар эгаллаб олишган. Кўзини лўқ қилиб аҳволимизни томоша қилиб ўтиришибди. Биз-ку ёшмиз, автобус салонида катта ёшли аёллар, кекса онахонлар ҳам тик туришибди. Олд майдончадаги кексаларга мўлжалланган паст ўриндиқларнинг бирида тарвуздек дум-думалоқ, хўппа семиз йигит ястаниб ўтирволганча, деразадан атрофни томоша қилиб кетяпти. Шундоққина бошининг устида кексароқ онахон тутқичдан тутиб  турибди... Худо урганми буни, дейман хижолатдан ловуллаб ёнаётган юзимни яширишга жой тополмай. Хомсемиз эса уялиш уёқда турсин, пинагини ҳам бузмай кетаверди. Кейинги автобусга ўтиб олдик. Унда ҳам шу манзара. Эркаклар қимирлаёлмай қолган. Уят-ей!..
Тўғри,

Ҳурмат ва эҳтиром мажбурий ундирилмайди!
 Эътибор, иззат ва қадр сўраб олинмайди. Аммо... Аммо, азизлар, ўзбекмиз! Элимиз дунё халқлари орасида андишаси билан фарқланади. Ўзбек бор жойда андиша бўлади. Ўзбек бор жойда ҳармат-эҳтиром бўлади. Айниқса, аёлларга! Чунки, бизнинг элда аёлга ОНА сифатида қаралади. Бугунги қиз бола- эртанги она, деган тамойилда момоларимиз қиз фарзандларни папалаб, эҳтиётлаб ўстиришади. Майли, баландпарвоз гаплардан тизилган “оташин нутқ”ни қўя турайлик-да, бор гапни гапирайлик. Автобусда боши устида момоси, онаси, опаси тенги аёл тутқичдан аранг тутволиб, уёқдан буёққа чайқалиб турсаю, ёшгина ўсмир- коллеж талабаси қўл телефонини ўйнаб турса… Наҳотки, фарзандларимизнинг юз-кўзидан шу қадар ҳаё кўтарилиб кетган бўлса?!.. Одатда, биз шарм-ҳаё ҳақида гап кетганда, бу фазилатларни аёл кишида санаймиз. Нима, эркакка ҳаё керак эмасми? Қани, жаноб эркакларимиз кўзидаги ҳаё? “Аёл киши экан, ўрнимдан туриб жой берайин” деган хаёлдан хижолатланиш ҳам ҳаёга киради, бизнингча. Юртнинг эркагида ҳаё бўлмаса, аёлидан ибо талаб қилиши нечоғли ўринли?.. Қиз- аёлларга ҳаёсизларча муносабатда бўла олувчи  киши инсон сифатида ҳам ишончни оқламайди. У жамият ишига ҳам  уди шундай шармандаларча муносабатда бўлади.

Аёл аялмаса
аёл қадрланмаса, вужуди билан бирга қалби ҳам қаттиқлашиб боради. Жонининг қадрини билгувчи жаноб, сизга қалби қаттиқ, нигоҳида назокат бегона аёл ёқадими? Ҳа, баракалла, шундай экан, аёлни қадр билан, меҳр билан парвариш қилишингиз жоиз эмасми? Сиз аёлга мулойимлик билан муносабатда бўлмасангиз, унинг аёл эканини, нозиклигини, гулдай парвариш ва эътиборга муносиблигини билмасангизу ундан нафислик талаб қилишингиз қайси бир мантиққа тўғри келади? Ўз вазнидан бир неча марта оғир қоплар, нозик вужудининг кучи етмайдиган юмушлар аёлни дағал, қўпол одамга айлантиради. Аёл ҳеч қачон ўз ихтиёри билан нафосатидан, латофатида айро тушишни истамайди. Аёл зоти борки, ҳимоячиси, суянчиғи, меҳрибони бўлишини астойдил истайди. Аёл ўзига ғамхўрлик қилган инсонни ҳурмат қилади ва парваришга жавобан гулдай ифор таратиб, нурдай меҳр сочиб жавоб қилади. Ҳеч эътибор қилганмисиз, аёл қачон қаҳр-ғазабга тўлади? Қачонки, унинг иззат-нафси поймол этилса. Қачонки, унинг аёллиги унитилса. Ким учундир арзимас бўлиб кўринаётган эркак кишининг автобусда аёлга жой бермаслиги, қўлида оғир халта кўтариб кетаётганида ёрдамга ошиқмаслиги, оиласида эридан рўзғор юмушларида кўмак олмаслиги ва ҳоказоларга ўхшаган жўн ҳолатлар ҳам
Агар кишининг қалби соф бўлса, “аёл” сўзи улуғворликка лиммо- лим эканини англаб етади ва аёлни ҳурмат қилиш ҳар бир киши туғилишидан бошлаб риоя қиладиган бурч эканлигини унутмайди. Бурчингизни унутиб  қўймаяпсизмикан, жаноб?..

Умида АЗИЗ

Ҳозир сайтимизда 329 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ