1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Қ

Қабийса, Qabiysa (ар.) – таомни қўли билан еювчи; тупроқ, ер * 1) Қабийса ибн Мухориқ ибн Абдуллоҳ Абу Бишр ал-Ҳилолий (саҳобий, Қутн ибн Қабийсанинг отаси), 2) Қабийса ибн Ваққос ал-Лайсий (саҳобий), 3) Қабийса ибн Зуайб ибн Ҳалҳала Абу Саид ал-Хузоъий (кичик саҳобий, отаси ҳам саҳобий бўлган, ҳижратнинг саккизинчи йилида туғилган, Имом Заҳабийнинг айтишича, Қабийса ибн Зуайб олим ва тақводор кишилардан бўлган), 4) Қабийса ибн Жобир ибн Ваҳб ибн Молик Абу Ало ал-Асадий (катта тобеин), 5) Қабийса ибн Ҳулб ат-Тоий ал-Куфий (тобеин), 6) Қабийса ибн Ҳурайс ал-Ансорий ал-Басрий (тобеин).

Қавий, Qaviy(ар.) – кучли, қудратли; шижоатли, жасур.

Қаввом, Qavvom(ар.) – ишларни чиройли суратда амалга оширувчи.

Қаввома, Qavvoma(ар.) – “Қаввом”нинг муаннас шакли.

Қавим, Qavim(ар.) – тўғри, ҳақ; чиройли суратли, кўркам.

Қавима, Qavima(ар.) – “Қавим”нинг муаннас шакли.

Қадр, Qadr(ар.) – ҳурматли, эътиборга лойиқ.

Қадрия, Qadriya(ар.) – қадрли, ҳурматли.

Қаййим, Qayyim(ар.) – ишончли; ҳақиқий, одил, тўғри; қимматбаҳо, ноёб; фойдали, манфаатли.

Қаййима, Qayyima(ар.) – “Қаййим”нинг муаннас шакли.

Қайла, Qayla (ар.), (а.и.) – кунни ўртасида қайлула қилувчи, бир оз хордиқ чиқарувчи * 1) Қайла ал-Анморийя (саҳобия), 2) Қайла бинти Махрома ал-Анбарийя (саҳобия).

Қайс, Qays (ар.) – (“син” ҳарфи билан) шиддатли, ғайратли, журъатли * 1) Қайс ал-Жузомий аш-Шомий (саҳобий), 2) Қайс ал-Килобий (саҳобий, Атийя ибн Қайснинг отаси), 3) Қайс ибн Абу Ғурза ал-Ғифорий (саҳобий), 4) Қайс ибн Ҳорис ибн Жидор ал-Асадий (саҳобий), 5) Қайс ибн Нуъмон ас-Сакуний ал-Куфий (саҳобий), 6) Қайс ибн Нуъмон Абул Валид ал-Абдий (саҳобий, Абдулқайс гуруҳидан), 7) Қайс ибн Саъд ибн Убода Абу Абдуллоҳ ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 8) Қайс ибн Осим ибн Синон ибн Холид Абу Али ат-Тамимий ас-Саъдий (саҳобий), 9) Қайс ибн Амр ибн Саҳл ибн Саълаба ал-Ансорий ал-Маданий (саҳобий), 10) Қайс ибн Махрома ибн Муттолиб ибн Абдуманоф Абу Муҳаммад ал-Қуроший ал-Муттолибий (саҳобий), 11) Қайс ибн Абу Ҳозим Абу Абдуллоҳ (катта тобеин).

Қайюмберган, Qayyumbergan(ар.-ўз.) – ҳар бир нарсанинг устида гувоҳ бўлиб турувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Қайюмберди, Qayyumberdi(ар.-ўз.) – “Қайюмберган” билан маънодош.

Қайюмқул, Qayyumqul(ар.-ўз.) – барча ҳодиса ва воқеанинг устида қоим бўлиб турувчи Аллоҳнинг бандаси.

Қамар, Qamar(ар.), (а.и.) – ойдек чиройли, зебо.

Қамариддин, Qamariddin(ар.) – Ислом динининг тўлин ойи (“Шамсиддин”, “Нажмиддин”, “Зиёвуддин” исмлари билан маъноси яқин).

Қамарнисо, Qamarniso(ар.) – аёлларнинг энг чиройлиси.

Қаноат, Qanoat(ар.) – сабр-қаноатли, шукрли.

Қатода, Qatoda (ар.), (э.и.) – дарахт тури * 1) Қатода ибн Нуъмон ибн Зайд ибн Омир Абу Абдуллоҳ ал-Ансорий ал-Авсий аз-Зофарий (саҳобий, Абу Саид Худрийга она тарафдан туғишган биродар), 2) Қатода ибн Милҳон ал-Қайсий ал-Жаририй (саҳобий, Абдулмалик ибн Қатоданинг отаси), 3) Қатода ибн Дуома ибн Қатода Абул Хаттоб ас-Садусий (тобеин), 4) Қатода ибн Фузайл ибн Қатода ибн Абдуллоҳ ибн Қатода ибн Айёш Абу Ҳумайд ал-Ҳароший (кичик табаа тобеин).

Қаҳрамон, Qahramon(фт.) – кучли, ботир, бақувват.

Қаҳҳорберган, Qahhorbergan(ар.-ўз.) – барча махлуқотларидан устун бўлган Аллоҳ берган фарзанд.

Қаҳҳорберди, Qahhorberdi(ар.-ўз.) – “Қаҳҳорберган” билан маънодош.

Қаҳҳорқул, Qahhorqul(ар.-ўз.) – барча махлуқотларидан Ғолиб ва Устун бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Қивомиддин, Qivomiddin(ар.) – Ислом динининг устуни (“Низомиддин” ва “Имодуддин” исмлари билан маънодош).

Қобил, Qobil(ар.) – қабул қилувчи; рози бўлувчи; тасдиқловчи.

Қобила, Qobila(ар.) – “Қобил”нинг муаннас шакли.

Қобул, Qobul(ар.) – “Қобил”нинг кучайтирма шакли.

Қобус, Qobus (ар.) – чиройли юзли ва кўркам кўринишли * Қобус ибн Мухориқ аш-Шайбоний ал-Куфий (тобеин), 2) Қобус ибн Абу Зибён ал-Жанбий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган).

Қодим, Qodim(ар.) – барча соҳадан олдинда юрувчи, амалларини олдиндан амалга оширувчи, уддабурон.

Қодима, Qodima(ар.) – “Қодим”нинг муаннас шакли.

Қодирберган, Qodirbergan(ар.-ўз.) – ҳар нарсага Қодир бўлган Зот – Аллоҳ берган фарзанд.

Қодирберди, Qodirberdi(ар.-ўз.) – “Қодирберган” билан маънодош.

Қодирқул, Qodirqul(ар.-ўз.) – ҳар нарсага Қодир Аллоҳнинг бандаси.

Қоим, Qoim(ар.) – турғун; мустаҳкам; яшайдиган; намозни рисоладагидек адо қилувчи; амалларни аъло даражада бажарувчи.

Қоима, Qoima(ар.) – “Қоим”нинг муаннас шакли.

Қориъ, Qori’(ар.) – Қуръони каримни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқувчи, қироат қилувчи (кўп Қуръон ўқиб, унга амал қилувчи бўлсин, деган ниятда қўйиладиган исм).

Қория, Qoriya(ар.) – “Қориъ”нинг муаннас шакли.

Қосид, Qosid(ар.) – ўртача йўл тутувчи, мувозанатни сақловчи, васатия йўлидан борувчи.

Қосида, Qosida(ар.) – “Қосид”нинг муаннас шакли.

Қосим, Qosim (ар.) – иккига бўлувчи; улуш ажратувчи, тасқимловчи; ҳукм қилувчи (Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан) * 1) Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ Абу Муҳаммад ал-Қуроший ат-Таймий (тобеин), 2) Қосим ибн Ҳассон ал-Омирий ал-Куфий (тобеин), 3) Қосим ибн Робийъа ибн Жавшан ал-Ғатафоний ал-Жавшаний ал-Басрий (тобеин), 4) Қосим ибн Абдураҳмон Абу Абдураҳмон аш-Шомий (тобеин), 5) Қосим ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа ас-Сақофий (тобеин), 6) Қосим ибн Авф аш-Шайбоний ал-Бакрий ал-Куфий (тобеин).

Қосима, Qosima(ар.) – “Қосим”нинг муаннас шакли.

Қосимали, Qosimali(ар.) – “Қосим” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Қувонч, Quvonch(ўз.), (а.и.) – “Севинч” исмининг маънодош шакли.

Қуддусберган, Quddusbergan(ар.-ўз.) – айбу-нуқсонлардан Пок бўлган Зот – Аллоҳ берган фарзанд.

Қуддусберди, Quddusberdi(ар.-ўз.) – “Қуддусберган” билан маънодош.

Қудома, Qudoma (ар.), (э.и.) – “Миқдом” исми билан маънодош * 1) Қудома ибн Абдуллоҳ ибн Аммор ибн Муовия Абу Абдуллоҳ ал-Килобий (саҳобий), 2) Қудома ибн Мазъун ибн Ҳабиб ал-Жумаҳий (саҳобий), 3) Қудома ибн Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Ҳотиб ал-Қуроший ал-Жумаҳий (тобеин), 4) Қудома ибн Вабаро ал-Ужайфий ал-Басрий (тобеин), 5) Қудома ибн Мусо ибн Умар ибн Қудома ибн Мазъун ал-Қуроший ал-Маккий (кичик тобеин, Масжидун набавийнинг имоми бўлган).

Қудрат, Qudrat(ар.) – куч-қувват рамзи; забардаст, кучли, жасур.

Қудратуллоҳ, Qudratulloh(ар.) – Аллоҳнинг қудрати; Аллоҳнинг иродали ва кучли бандаси.

Қурбат, Qurbat(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг муқарраб – яқин бандаси, Аллоҳнинг маҳбуб ва валий бандаси.

Қутлуғ, Qutlug’(ўз.) – бахтли, омадли, саодатли.

Қутлуғмурод, Qutltg’murod(ўз.-ар.) – “Қутлуғ” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Қутлуғмуҳаммад, Qutlug’muhammad(ўз.-ар.) – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бахтли, саодатли уммати.

Ҳозир сайтимизда 350 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ