1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Т

Таваккул, Tavakkul(ар.) – Аллоҳ таолога таваккул қилувчи, ўз ишларини У Зотга топширувчи.

Тавалло, Tavallo(ар.) – Аллоҳ таолога тавалло – илтижо ва дуолар қилувчи.

Таввоб, Tavvob(ар.) – Аллоҳ таолога ҳақиқий тавба қилувчи, гуноҳ ишлардан қайтувчи.

Таввоба, Tavvoba(ар.) – “Таввоб”нинг муаннас шакли.

Тавфиқ, Tavfiq(ар.) – тавфиқли, иймонли, эътиқодли, инсофли.

Тавфиқа, Tavfiqa(ар.) – “Тавфиқ”нинг муаннас шакли.

Тавҳид, Tavhid(ар.) – Аллоҳ таолони Ягона деб билувчи, тавҳид ақидасини қалбига чуқур сингдириб олган банда.

Тавҳида, Tavhida(ар.) – “Тавҳид”нинг муаннас шакли.

Тазарруъ, Tazarru’(ар.), (э.и.) – Аллоҳ таолога умид билан дуо қилувчи.

Таййор, Tayyor(ар.) – учувчи, доимий суратда парвоз қилувчи (Жаъфар ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳунинг лақаби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари билан Мута жангида қўшинга Зайд ибн Ҳориса қўмондон бўлиши лозим эди. Мободо у шаҳид бўлса, ўрнини Жаъфар эгаллаши топширилди. Жангда Зайд катта жасорат кўрсатиб шаҳидлик мақомига эришгач, Жаъфар байроқни ўз қўлига олди ва қаҳрамонлик кўрсатиб жанг қилди. Аввал ўнг қўли кесилди, байроқни чап қўлига олди. Чап қўли ҳам кесилгач, танаси билан байроқни тутиб турди. Охири мардларча шаҳид бўлди.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ Жаъфарга Мутада кесилган икки қўлига бадал қилиб икки қанот берди. Уни жаннатда фаришталар билан бирга учиб кетаётганини кўрдим”, деб мўминлар ва унинг аҳлига башорат бердилар. Шундан сўнг у “Жаъфари Таййор” деб атала бошланди).

Талҳа, Talha (ар.), (э.и.) – банан дарахти (“Толҳун” сўзи Қуръони каримда зикр қилинган) * 1) Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра Абу Муҳаммад ал-Қуроший ат-Таймий (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан, Мадинага борганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у билан Каъб ибн Моликни биродар қилиб қўйганлар), 2) Талҳа ибн Молик ал-Хузоъий (саҳобий), 3) Талҳа ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ ал-Қуроший ат-Таймий (тобеин), 4) Талҳа ибн Язид Абу Ҳамза ал-Ансорий ал-Айлий (тобеин).

Тамим, Tamim (ар.) – бирон ишни мукаммал тарзда амалга оширувчи; бўйи узун; хулқи гўзал; мустаҳкам * 1) Тамим ибн Авс ибн Хорижа ибн Сувд Абу Руқайя ад-Дорий (саҳобий), 2) Тамим (саҳобий), 3) Тамим ибн Ҳазлам Абу Салама аз-Зоббий (катта тобеин), 4) Тамим Абу Салама ал-Қуроший ал-Фиҳрий (тобеин, Фотима бинти Қайснинг мавлоси), 5) Тамим ибн Тарафа ат-Тоий ал-Куфий (тобеин).

Тамима,Tamim(ар.) – “Тамим”нинг муаннас шакли.

Таслим, Taslim(ар.) – мулойим, ювош; яхши ишларга хайрихоҳ.

Таслима, Taslima(ар.) – “Таслим”нинг муаннас шакли.

Тасфия,Tasfiya(ар.) – пок, озода, покиза.

Таъзим, Ta’zim(ар.) – Аллоҳ таолонинг буюклигини тан олувчи, У Зотни улуғ деб эътироф этувчи.

Таъзима, Ta’zima(ар.) – “Таъзим”нинг муаннас шакли.

Тақий, Taqiy (ар.) – тақволи, иймон-эътиқоди кучли банда.

Тақийя, Taqiyya (ар.) – “Тақий”нинг муаннас шакли.

Тақиййуддин, Taqiyyuddin (ар.) – Диндаги тақводор банда * Тақийуддин ибн Абдулкофий ибн Али ибн Таммом ас-Субкий ал-Ансорий ал-Хазражий (шофеиъй фақиҳи, ўз даврининг Шайхул Исломи даражасига кўтарилган, Шофеъий мазҳабига оид бир неча китоблар муаллифи).

Тилла, Tilla(фт.), (э.и.) – олтиндек қимматли, қадрли (“Заҳаб” исмининг маънодош шакли).

Тоиб, Toib(ар.) – Аллоҳ таолога тавба қилувчи, гуноҳларини эътироф этувчи.

Тоиба, Toiba(ар.) – “Тоиб”нинг муаннас шакли.

Тоиф, Toif(ар.) – Каъба атрофида айланиб тавоф қилувчи.

Тоифа, Toifa(ар.) – “Тоиф”нинг муаннас шакли.

Тоййиб, Toyyib (ар.) – яхши; мазали, ширин; ёқимли; кўркам; пок, тоза; разил ва ёмон одатлардан холи, яхши сифат ва фазилатлар билан безанган.

Тоййиба, Toyyiba (ар.) – “Тоййиб”нинг муаннас шакли.

Толиб, Tolib (ар.) – талаб қилувчи, изловчи, хусусан илм талаб қилувчи, толиби илм; ҳаракатчан, тиришқоқ * 1) Толиб ибн Ҳабиб ибн Амр ибн Саҳл ибн Қайс ал-Ансорий ал-Маданий (катта табаа тобеин), 2) Толиб ибн Ҳужайр Абу Ҳужайр ал-Абдий (катта табаа тобеин).

Толиба, Toliba(ар.) – “Толиб”нинг муаннас шакли.

Толут, Tolut– Аллоҳ томонидан Бани Исроил қавмига подшоҳ этиб тайинланган кишининг исми.

Ториқ, Toriq (ар.) – юлдуз номи 1) Ториқ ибн Ашйам ибн Масъуд ал-Ашжаъий (саҳобий), 2) Ториқ ибн Сувайд ал-Ҳазромий (саҳобий), 3) Ториқ ибн Абдуллоҳ ал-Муҳорибий ал-Куфий (саҳобий), 4) Ториқ ибн Зиёд ал-Куфий (тобеин), 5) Ториқ ибн Абдураҳмон ибн Қосим ал-Қуроший ал-Ҳижозий (тобеин).

Тоҳир, Tohir (ар.) – пок, озода, тоза (моддий жиҳатдан) * Тоҳир ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир Абу Тоййиб ат-Табарий (машҳур шофеъий фақиҳи, “Шарҳу мухтасарил музаний” асари муаллифи).

Тоҳира, Tohira (ар.) – “Тоҳир”нинг муаннас шакли.

Тулайб, Tulayb(ар.) – “Толиб”нинг кичрайтирма шакли.

Тулайба, Tulayba(ар.) – “Тулайб”нинг муаннас шакли.

Турсун, Tursun(ўз.)– яшасин, омон бўлсин.

Турсуной, Tursunoy(ўз.)– “Турсун”нинг муаннас шакли.

Турғун, Turg’un(ўз.) – собит, мустаҳкам (“Собит” исмининг ўзбекча шакли).

Турғуна, Turg’una(ўз.) – “Турғун”нинг муаннас шакли.

Турғунпўлат, Turg’unpo’lat(ўз.-ар) – “Турғун” ва “Пўлат” исмлари бирикмаси.

Туфайл, Tufayl (ар.) – 1) Туфайл ибн Сахбаро ал-Қуроший (саҳобий, она томондан Оиша онамизнинг туғишган биродарлари), 2) Туфайл ибн Убайй ибн Каъб Абу Батн ал-Ансорий ан-Нажжорий ал-Маданий (катта тобеин).

Туҳфа, Tuhfa(ар.) – совға, ҳадя; раҳмат-марҳамат.

Туҳфатуллоҳ, Tuhfatulloh(ар.) – Аллоҳнинг марҳамати, лутфи-карами; Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлувчи.

Тўра, To’ra(ар.) – аслзода, хонзода; мартабаси улуғ.

Ҳозир сайтимизда 326 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ