Сайт бўлимлари
М
- Подробности
- Бўлим: Исмлар
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Мабрук, Mabruk (ар.) – муборак, баракали, хайрли.
Мабрука, Mabruka(ар.) – “Мабрук”нинг муаннас шакли.
Мавдуд, Mavdud (ар.) – севилган, яхши кўрилган, Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлган банда.
Мавдуда, Mavduda (ар.) – “Мавдуд”нинг муаннас шакли.
Мавжуд, Mavjud(ар.) – яшовчи, ҳаёт кечирувчи.
Мавжуда, Mavjuda(ар.) – “Мавжуд”нинг муаннас шакли.
Мавзуна, Mavzuna(ар.) – келишган, чиройли, зебо.
Мавлавий, Mavlaviy(ар.) – билимдон, катта олим; зоҳид, художўй, тақводор.
Мавлуд, Mavlud(ар.) – янги туғилган бола.
Мавлуда, Mavluda(ар.) – “Мавлуд”нинг муаннас шакли.
Мадийҳ, Madih(ар.) – Аллоҳ таолони энг гўзал сифатлар билан мақтовчи, У Зотга ҳамду сано айтувчи.
Мадийҳа, Madiha(ар.) – “Мадийҳ”нинг муаннас шакли.
Мадлук, Madluk (ар.) – Мадлук Абу Амр (саҳобий).
Маждуддин, Majduddin (ар.) – Ислом динининг улуғлиги, шарафи * Маждуддин Абдусалом ибн Абдуллоҳ ибн Хизр ибн Таймиййа ал-Ҳароний ал-Ҳанбалий (муфассир, муҳаддис ва фақиҳ олимлардан).
Мажидберган, Majidbergan(ар.-ўз.) – Мажид сифатли Аллоҳ берган фарзанд.
Мажидберди, Majidberdi(ар.-ўз.) – “Мажидберган” билан маънодош.
Мажидқул, Majidqul(ар.-ўз.) – Мажид сифатли Аллоҳнинг бандаси.
Майсара, Maysara(ар.), (а.э.и.) – енгил, осон; мулойим; ўнг тараф (мазкур исм ўзбек тилида қизларга исм қилиб қўйилади, аммо аслида эркак кишиларга ҳам исм қилиб қўйилиши мумкин) * 1) Майсара (катта тобеин, Фазола ибн Убайднинг мавлоси), 2) Майсара Абу Солиҳ ал-Киндий ал-Куфий (тобеин), 3) Майсара ибн Яъқуб Абу Жамила ат-Туҳавий ал-Куфий (тобеин), 4) Майсара ибн Аммор ал-Ашжаъий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 5) Майсара ибн Ҳабиб Абу Ҳозим ан-Наҳдий (катта табаа тобеин).
Майсура, Maysura(ар.), (а.и.) – енгиллаштирилган; муяссар қилинган.
Макнуна, Maknuna(ар.) – яширилган, беркитилган, махфий; мастура, бокира.
Мактуба, Maktuba(ар.), (а.и.) – бўйнига фарз амалларини бажариш юклатилган, ўзига буюрилган фарзларни бажарувчи мўмина.
Мактум, Maktum (ар.) – беркитилган, яширилган * Мактум ибн Аббос Абул Фазл ал-Марвазий ёки Термизий (табаа тобеинлардан илм олганлардан).
Мактума, Maktuma(ар.) – “Мактум”нинг муаннас шакли.
Макҳул, Makhul (ар.) – кўзига сурма суртилган (Бизда сурма суртиш фақат аёлларга хос нарса деб билинса-да, аммо ҳадиси шарифларда сурма эркакларга ҳам, аёлларга ҳам фойдали экани, у кўзни равшан қилиб, киприкни ўстириши айтиб ўтилган) * 1) Макҳул ибн Зайд Абу Абдуллоҳ ал-Қобулий ад-Димашқий аш-Шомий (кичик тобеин, фақиҳ олимлардан, саҳобалардан Анас ибн Молик, Абу Ҳинд ад-Дорий, Восила ибн Асқоъ ва бошқалардан илм ўрганган, ишончли ҳадис ровийси), 2) Макҳул Абу Абдуллоҳ ал-Аздий ал-Атакий (тобеин).
Макҳула, Makhula(ар.) – “Макҳул”нинг муаннас шакли.
Маликберган, Malikbergan(ар.-ўз.) – Малик сифатли Аллоҳ берган фарзанд.
Маликберди, Malikberdi(ар.-ўз.) – “Маликберган” билан маънодош.
Маликқул, Malikqul(ар.-ўз.) – Малик сифатли Аллоҳнинг бандаси.
Малиҳа, Maliha(ар.) – ёқимтой, суюкли, латофатли.
Малоҳат, Malohat(ар.) – нафосатли, латофатли.
Манор, Manor(ар.) – нур манбаи, нурли, зиёли.
Манзума, Marzuma(ар.) – тартибли, интизомли, саришта, одобли.
Мардон, Mardon(фт.) – жасур, ботир, қўрқмас, довюрак.
Манзур, Manzur (ар.) – кутилган, ният қилинган * Манзур ибн Сайёр Абу Сайёр ал-Фазорий ал-Басрий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган, Сайёр ибн Манзурнинг отаси).
Манзура, Manzura (ар.) – “Манзур”нинг муаннас шакли.
Маннонқул, Mannonqul(ар.) – саховати, неъматлари чексиз бўлган Аллоҳнинг бандаси.
Мансур, Mansur (ар.) – ёрдам берилган; нусратга эришувчи, ғолиб, музаффар * 1) Мансур ибн Саид ибн Асбағ ал-Калбий ал-Мисрий (тобеин), 2) Мансур ибн Муътамир ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа Абу Аттоб ал-Куфий (кичик тобеин), 3) Мансур ибн Ҳаййон ибн Ҳусойн ал-Асадий (кичик тобеин), 4) Мансур ибн Абдураҳмон ибн Талҳа ибн Ҳорис ал-Абдарий ал-Маккий (кичик тобеин).
Мансура, Mansura(ар.) – “Мансур”нинг муаннас шакли.
Марвон, Marvon (ар.) – 1) Марвон ибн Ҳакам ибн Абул Ос ибн Умайя Абу Абдулмалик ал-Қуроший ал-Умавий (катта тобеин), 2) Марвон Абу Лубоба ал-Басрий (тобеин), 3) Марвон ал-Асфар Абу Халаф ал-Басрий (тобеин), 4) Марвон ибн Солим ал-Муқоффаъ ал-Мисрий (тобеин), 5) Марвон ибн Руъба Абу Ҳусойн ат-Тағлибий (кичик тобеин).
Марзуқ, Marzuq (ар.) – ризқлантирилган, насибаси берилган (“Арзақ” исмининг бошқа шакли) * 1) Марзуқ ас-Сақофий (тобеин, Ҳажжож ибн Юсуфнинг мавлоси, Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ходими бўлган), 2) Марзуқ Абу Бакр ал-Боҳилий (катта табаа тобеин), 3) Марзуқ ибн Абу Ҳузайл Абу Бакр ас-Сақофий (катта табаа тобеин).
Марзуқа, Marzuqa(ар.) – “Марзуқ”нинг муаннас шакли.
Марям, Maryam (қад.яҳ.) – Аллоҳнинг қадрли, маҳбуба бандаси; номусли, иффатли, бокира * 1) Марям бинти Имрон (Исо алайҳис салом онасининг исми), 2) Марям бинти Иёс ибн Бакир (тобеийя).
Марғуб, Margub(ар.) – исталган, орзу қилинган; маъқул, яхши.
Марғуба, Marguba(ар.) – “Марғуб”нинг муаннас шакли.
Марҳамат, Marhamat(ар.), (а.и.) – Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати; лутфи, карамига сазавор банда.
Масбут, Masbut(ар.) – собит, чидамли, сабрли, иродали; пухта, пишиқ.
Масбута, Masbuta(ар.) – “Масбут”нинг муаннас шакли.
Маслама, Maslama (ар.), (э.и.) – тинч-омон; соғ-саломат; бадавлат * 1) Маслама ибн Махлад ал-Ансорий аз-Зуроқий (саҳобий), 2) Маслама ибн Абдуллоҳ ибн Рибъий ал-Жуҳаний ал-Ҳимярий (кичик тобеин), 3) Маслама ибн Абдулмалик ибн Марвон ибн Ҳакам Абу Саид ал-Қуроший ал-Умавий (кичик тобеин), 4) Маслама ибн Алқама Абу Муҳаммад ал-Мозиний (табаа тобеин), 5) Маслама ибн Али ибн Халаф Абу Саид ад-Димашқий (табаа тобеин).
Масрур, Masrur(ар.) – хурсанд, шод, хуррам; бахтли, саодатли.
Масрура, Masrura(ар.) – “Масрур”нинг муаннас шакли.
Масруқ, Masruq (ар.) – 1) Масруқ ибн Аждаъ (Абдураҳмон) ибн Молик ибн Умайя ибн Абдуллоҳ Абу Оиша ал-Ҳамдоний ал-Водиъий (машҳур тобеин), 2) Масруқ ибн Авс ат-Тамимий (катта тобеин), 3) Масруқ ибн Абу Нуъмон Абу Саид ал-Киндий (табаа тобеинлардан илм олганлардан).
Мастура, Mastura(ар.) – номаҳрамлардан беркитилган, яширилган; номусли, иффатли, бокира.
Масуба, Masuba(ар.), (а.и.) – ажр-савоб қозонувчи, яхшилик қилувчи.
Масъада, Mas’ada(ар.), (э.а.и.) – бахтли, омадли, саодатли.
Масъуд, Mas’ud (ар.) – бахтли, саодатли; хурсанд, қувноқ * 1) Масъуд ибн Асвад ал-Мисрий (саҳобий), 2) Масъуд ибн Асвад ибн Ҳориса ибн Назла ибн Авф ал-Қуроший ал-Адавий (саҳобий), 3) Масъуд ибн Ҳакам ибн Робийъ ибн Омир ибн Зурайқ Абу Ҳорун ал-Ансорий аз-Зуроқий (саҳобий), 4) Масъуд ибн Ҳунайда (саҳобий), 5) Масъуд ибн Молик Абу Розийн ал-Асадий ал-Куфий (катта тобеин, Абу Воил ал-Асадийнинг мавлоси), 6) Масъуд ибн Аҳмад ибн Масъуд ибн Зайд ал-Ҳорисий Саъдуддин ал-Ироқий (ҳанбалий фақиҳи, “Шарҳул-муқниъ” асари муаллифи).
Масъуда, Mas’uda(ар.) – “Масъуд”нинг муаннас шакли.
Матлуб, Matlub(ар.) – талаб қилинган, сўраб олинган; дуо қилиб сўраб олинган.
Матлуба, Matluba(ар.) – “Матлуб”нинг муаннас шакли.
Матонат, Matonat(ар.), (а.и.) – метин иродали, иродаси мустаҳкам; сабр-тоқатли.
Махдум, Maxdum(ар.) – Ислом дини ривожи йўлида хизмат қилувчи; Аллоҳ учун хизмат қилувчи.
Махдума, Maxduma(ар.) – “Махдум”нинг муаннас шакли.
Махлад, Maxlad(ар.) – “Холид” исми билан маънодош.
Махсум, Maxsum(ар.) – пок, ўзини гуноҳ ишлардан сақлаб юрувчи, қалби тоза.
Махсума, Maxsuma(ар.) – “Махсум”нинг муаннас шакли.
Маъзур, Ma’zur(ар.) – гуноҳи кечирилган, узри қабул қилинган; гуноҳлари кечирилган.
Маъзура, Ma’zura(ар.) – “Маъзур”нинг муаннас шакли.
Маълум, Ma’lum(ар.) – таниқли, машҳур, донғи кетган.
Маълума, Ma’luma(ар.) – “Маълум”нинг муаннас шакли.
Маъмар, Ma’mar (ар.) – умри узоқ, кўп яшовчи * 1) Маъмар ибн Абу Маъмар Абдуллоҳ ибн Нофеъ ибн Назла ал-Қуроший ал-Адавий (саҳобий, Ҳабашистонга ҳижрат қилган муҳожирлардан), 2) Маъмар ибн Абдуллоҳ ибн Ҳанзала ал-Ҳижозий ал-Маданий (кичик тобеин), 3) Маъмар ибн Мусанна Абу Убайда ат-Таймий (катта табаа тобеин).
Маъмара, Ma’mara(ар.) – “Маъмар”нинг муаннас шакли.
Маъмун, Ma’mun (ар.) – хотиржам, бехавотир; тинч, осойишта.
Маъмур, Ma’mur(ар.) – бандалик ишларига амр қилинган, бандалик вазифасини бўйнига олиб, уни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиладиган.
Маъмура, Ma’mura(ар.) – “Маъмур”нинг муаннас шакли.
Маърифат, Ma’rifat(ар.) – илм, маърифат; ўрганиш, изланиш; илмли, маърифатли.
Маъруф, Ma’ruf(ар.) – машҳур, таниқли (“Машҳур” ва “Маълум” исмларининг маънодош шакли) * 1) Маъруф ибн Харрабуз ал-Маккий (кичик тобеин), 2) Маъруф ибн Суҳайл ал-Буржумий (катта табаа тобеин), 3) Маъруф ибн Сувайд Абу Салама ал-Жузомий (катта табаа тобеин).
Маъруфа, Ma’rufa(ар.) – “Маъруф”нинг муаннас шакли.
Маъсум, Ma’sum(ар.) – гуноҳлардан сақланувчи, маъсият ишлардан узоқ юрувчи.
Маъсума, Ma’suma(ар.) – “Маъсум”нинг муаннас шакли.
Маъқил, Ma’qil(ар.) – паноҳ истовчи, ўзини Аллоҳнинг ҳимоясига олувчи.
Машкура, Mashkura(ар.) – Аллоҳ таолога шукр қилувчи банда.
Машҳур, Mashhur(ар.) – таниқли, машҳур, донгдор.
Машҳура, Mashhura(ар.) – “Машҳур”нинг муаннас шакли.
Мақбул, Maqbul(ар.) – маъқул, қабул қилинган; соғлом ақлга мувофиқ; яхши, севимли.
Мақбула, Maqbula(ар.) – “Мақбул”нинг муаннас шакли.
Мақсад, Maqsad(ар.) – орзу, мақсад, мурод; режа (“Мурод” исмининг маънодош шакли).
Мақсуд, Maqsud(ар.) – мақсад қилинган, мурод этилган; режалаштирилган.
Мақсуда, Maqsuda(ар.) – “Мақсуд”нинг муаннас шакли.
Маҳбуб, Mahbub(ар.) – Аллоҳга севимли, маҳбуб бўлган банда; кишилар томонидан меҳр-муҳаббатга сазовор бўлган банда.
Маҳбуба, Mahbuba(ар.) – “Маҳбуб”нинг муаннас шакли.
Маҳбубуллоҳ, Mahbubulloh(ар.) – Аллоҳнинг маҳбуб, севимли бандаси (“Маҳбуб” исмининг хос шакли).
Маҳдий, Mahdiy(ар.) – ҳидоят топган, ҳидоятга эришган, Аллоҳ томонидан тўғри йўлга солинган.
Маҳдийя, Mahdiyya(ар.) – “Маҳдий”нинг муаннас шакли.
Маҳмуд, Mahmud (ар.) – мақталган, мақтовга сазовор; машҳур, донгдор (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан бири) * 1) Маҳмуд ибн Робийъ ибн Суроқа ибн Амр ибн Зайд ибн Абада Абу Нуайм ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 2) Маҳмуд ибн Лабийд ибн Уқба ибн Рофеъ Абу Нуайм ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 3) Маҳмуд ибн Амр ибн Язид ибн Сакан ал-Ансорий ал-Маданий (тобеин), 4) Маҳмуд ибн Умайр ибн Саъд ал-Ансорий (тобеин).
Маҳмуда, Mahmuda(ар.) – “Маҳмуд”нинг муаннас шакли.
Маҳмудали, Mahmudali(ар.) – “Маҳмуд” ва “Али” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудамин, Mahmudamin(ар.) – “Маҳмуд” ва “Амин” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудаҳмад, Mahmudahmad(ар.) – “Маҳмуд” ва “Аҳмад” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудзокир, Mahmudzokir(ар.) – “Маҳмуд” ва “Зокир” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудзоҳид, Mahmudzohid(ар.) – “Маҳмуд” ва “Зоҳид” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудкозим, Mahmudkozim(ар.) – “Маҳмуд” ва “Козим” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудмансур, Mahmudmansur(ар.) – “Маҳмуд” ва “Мансур” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудмирза, Mahmudmirza(ар.-фт.) – “Маҳмуд” ва “Мирза” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудмурод, Mahmudmurod(ар.) – “Маҳмуд” ва “Мурод” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудмуҳсин, Mahmudmuhsin(ар.) – “Маҳмуд” ва “Муҳсин” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудмўмин, Mahmudmo’min(ар.) – “Маҳмуд” ва “Мўмин” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудназар, Mahmudnazar(ар.) – “Маҳмуд” ва “Назар” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудназир, Muhammadnazir(ар.) – “Маҳмуд” ва “Назир” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудсиддиқ, Mahmudsiddiq(ар.) – “Маҳмуд” ва “Сиддиқ” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудсобир, Mahmudsobir(ар.) – “Маҳмуд” ва “Собир” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудсобит, Mahmudsobit(ар.) – “Маҳмуд” ва “Собит” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудсодиқ, Mahmudsodiq(ар.) – “Маҳмуд” ва “Содиқ” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудсолиҳ, Mahmudsolih(ар.) – “Маҳмуд” ва “Солиҳ” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудфозил, Mahmudfozil(ар.) – “Маҳмуд” ва “Фозил” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудхалил, Mahmudxalil(ар.) – “Маҳмуд” ва “Халил” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудшариф, Mahmudsharif(ар.) – “Маҳмуд” ва “Шариф” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудшакур, Mahmudshakur(ар.) – “Маҳмуд” ва “Шакур” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудюнус, Mahmudyunus(ар.-қад. яҳ.) – “Маҳмуд” ва “Юнус” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудюсуф, Mahmudyusuf(ар.-қад. яҳ.) – “Маҳмуд” ва “Юсуф” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудқосим, Mahmudqosim(ар.) – “Маҳмуд” ва “Қосим” исмларининг бирикмаси.
Маҳмудҳабиб, Mahmudhabib(ар.) – “Маҳмуд” ва “Ҳабиб” исмларининг бирикмаси (“Маҳмудхалил” исми билан маънодош).
Маҳмудҳошим, Mahmudhoshim(ар.) – “Маҳмуд” ва “Ҳошим” исмларининг бирикмаси.
Маҳрус, Mahrus(ар.) – ҳимояланган, сақланган; Аллоҳнинг ҳимояси остига олинган.
Маҳруса, Mahrusa(ар.) – “Маҳрус”нинг муаннас шакли.
Маҳфуз, Mahfuz (ар.) – ҳимояланган, сақланган (“Маҳрус” исмининг маънодош шакли) * Маҳфуз ибн Аҳмад ибн Ҳасан (усули фиқҳга оид “Ат-Тамҳийд” асари муаллифи).
Маҳфуза, Mahfuza(ар.) – “Маҳфуз”нинг муаннас шакли.
Меҳри, Mehri(фт.), (а.и.) – меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.
Меҳринисо, Mehrinisо (фт.-ар.) – аёлларнинг энг меҳрибон, энг раҳмдили.
Миқдод, Miqdod (ар.) – бўлувчи, тақсимловчи * Миқдод ибн Амр ибн Саълаба ибн Молик Абул Асвад ал-Баҳроний (машҳур саҳобий, Миқдод ибн Асвад исми билан машҳур бўлган, олтинчи киши бўлиб Исломга кирган).
Миқдом, Miqdom(ар.) – хайрли ишларни биринчи бўлиб бошлаб берувчи; журъатли, жасур, ботир, биринчи бўлиб ёвга ҳамла қилувчи, жангда жасорат кўрсатувчи.
Миқдома, Miqdoma(ар.) – “Миқдом”нинг муаннас шакли.
Миғёр, Mig’yor(ар.) – аҳли-аёлини ўзгалардан ўта рашк қилувчи (даюснинг зидди).
Молик, Molik (ар.) – эга, хўжайин, соҳиб * 1) Молик ибн Ҳувайрис Абу Сулаймон ал-Лайсий (саҳобий), 2) Молик ибн Буҳайна ал-Аздий (саҳобий), 3) Молик ибн Робийъа Абу Марям ас-Салулий (саҳобий), 4) Молик ибн Робийъа ибн Будн Абу Усайд ас-Соъидий ал-Ансорий (саҳобий), 5) Молик ибн Соъсоъа ибн Ваҳб ибн Адий ал-Ансорий ал-Мозиний (саҳобий), 6) Молик ибн Умайра Абу Сафвон (саҳобий), 7) Молик ибн Анас ибн Молик ибн Омир ибн Амр Абу Абдуллоҳ ал-Асбаҳий ал-Ҳимярий ал-Маданий (машҳур табаа тобеин, фақиҳ, Моликий мазҳаби асосчиси).
Молика,Molika(ар.) – “Молик”нинг муаннас шакли.
Моҳир, Mohir(ар.) – уста, уддабурон, қобилиятли.
Моҳира, Mohira(ар.) – “Моҳир”нинг муаннас шакли.
Муаззим, Muazzim(ар.) – Аллоҳ таолонинг улуғлигини тан олувчи, У Зотни Улуғ деб эътироф этувчи.
Муаззима, Muazzima(ар.) – “Муаззим”нинг муаннас шакли.
Муаллим, Muallim(ар.) – ўқитувчи, муаллим.
Муалло, Muallo(ар.) – юксак мартабага эришган, юқори кўтарилган, ҳурматли, эътиборли.
Муаттар, Muattar(ар.) – хушбўй, ёқимли ҳид таратувчи; атир сепилган.
Мубайян, Mubayyan(ар.) – аниқ, тиниқ, равшан; очиқюз, очиқкўнгил.
Мубайяна, Mubayyana(ар.) – “Мубайян”нинг муаннас шакли.
Мубаккир, Mubakkir(ар.) – “Бакр” ва “Бакир” исмларига қаранг.
Мубаккира, Mubakkira(ар.) – “Мубаккир”нинг муаннас шакли.
Мубашшир, Mubashshir(ар.) – башорат берувчи, хушхабар келтирувчи.
Мубашшира, Mubashshira(ар.) – “Мубашшир”нинг муаннас шакли.
Мубийн, Mubiyn(ар.) – аниқ, равшан; очиқ юзли.
Мубийна, Mubiyna(ар.) – “Мубийн”нинг муаннас шакли.
Муборак, Muborak(ар.), (а.э.и.) – баракали, муборак, қутлуғ (Мазкур исм ўзбеклар орасида асосан аёллар учун исм вазифасини ўтаса-да, аслида у эркаклар исми саналади).
Мубтасим, Mubtasim(ар.) – табассум қилувчи, жилмайиб кулувчи.
Мубтасима, Mubtasima(ар.) – “Мубтасим”нинг муаннас шакли.
Муваффар, Muvaffar(ар.) – фаровон, сероб, кўп; бой-бадавлат.
Муваффара, Muvaffara(ар.) – “Муваффар”нинг муаннас шакли.
Муваффақ, Muvaffaq(ар.) – эришган, муваффаққият қозонадиган, омадли.
Муваҳҳид, Muvahhid(ар.) – тавҳид эътиқодида бўлган, Аллоҳни Яккаю Ягона деб биладиган соф эътиқодли банда.
Мударрис, Mudarris(ар.) – илм ўргатувчи, муаллим, устоз.
Мудрик, Mudrik(ар.) – ақлли, доно, фаҳм-фаросатли, зийрак; эпчил, чаққон.
Мудрика, Mudrika(ар.) – “Мудрик”нинг муаннас шакли.
Мужаллил, Mujallil(ар.) – Аллоҳ таолони Улуғ ва Буюк деб тан олувчи.
Мужаллила, Mujallila(ар.) – “Мужаллил”нинг муаннас шакли.
Мужийб, Mujiyb(ар.) – Аллоҳнинг даъватларига лаббай, деб жавоб берувчи.
Мужийба, Mujiyba(ар.) – “Мужийб”нинг муаннас шакли.
Мужовир, Mujovir(ар.) – қўшни; ҳамроҳ, ҳамсуҳбат.
Мужовира, Mujovira(ар.) – “Мужовир”нинг муаннас шакли.
Мужоҳид, Mujohid (ар.) – жидду-жаҳд қилувчи, Дин йўлида курашувчи; жасур, ботир, довюрак * 1) Мужоҳид ибн Жабр Абул Ҳажжож ал-Маккий (тобеин, тафсир ва қироат илмида катта олим, тафсир илмини Абдулоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ўрганган. Айтилишича, у сажда қилиб турган ҳолида вафот этган экан), 2) Мужоҳид ибн Вардон ал-Маданий (катта табаа тобеин).
Музаккир, Muzakkir(ар.) – Охират азобидан огоҳлантирувчи, Аллоҳнинг амрларини бандаларга эслатиб турувчи.
Музаккира, Muzakkira(ар.) – “Музаккир”нинг муаннас шакли.
Музаффар, Muzaffar(ар.) – ғолиб, зафар қучувчи, ғалаба қозонувчи.
Музаффара, Muzaffara(ар.) – “Музаффар”нинг муаннас шакли.
Музаффаруддин, Muzaffaruddin(ар.) – Ислом йўлида курашиб, душманлари устидан ғалаба қозонувчи.
Музориб, Muzorib (ар.) – музораба қилувчи, шерикчилик қилиб, фойдани ўртада бўлишувчи * Музориб ибн Ҳазн Абу Абдуллоҳ ат-Тамимий ал-Мужошиъий (тобеин).
Муиззуддин, Muizzuddin(ар.) – Ислом Динини кучайтирувчи, Динни ғанимлар фитнаси ва макридан ҳимояловчи, Исломга айтилган ноҳақ бўҳтонларнинг ёлғон эканини исбот қилувчи (“Муҳйиддин” исми билан маънодош).
Муъин, Mu’in(ар.) – ёрдам берувчи, кўмаклашувчи.
Муъийна, Mu’iyna(ар.) – “Муъин”нинг муаннас шакли.
Муъиниддин, Mu’iniddin(ар.) – “Муизуддин” исми айнан билан маънодош.
Мукаббир, Mukabbir(ар.) – такбир айтувчи, “Аллоҳу акбар” калимасини айтувчи.
Мукаббира, Mukabbira(ар.) – “Мукаббир”нинг муаннас шакли.
Мукаммал, Mukammal(ар.) – комил, етук, мукаммал, баркамол.
Мукаммала, Mukammala(ар.) – “Мукаммал”нинг муаннас шакли.
Мукаррам, Mukarram(ар.), (а.э.и.) – ҳурматли, шарафли, обрўъли.
Мукаррама, Mukarrama(ар.) – “Мукаррам” исмининг бошқа шакли (Аслида “Мукаррам” эркаклар исми, “Мукаррама” эса аёлларга қўйилиши лозим, лекин бизда “Мукаррам” аёлларнинг исми сифатида қабул қилинган).
Мулайка, Mulayka (ар.) – “Молика”нинг кичрайтирма шакли * Мулайка бинти Амр аз-Зайдийя ас-Саъдийя (Зайд ибн Саъднинг авлодларидан, саҳобия эканида ихтилоф қилинган, Ибн Ҳажар уни саҳобия деган, бошқа манбаларда тобеийя дейилган).
Мулозим, Mulozim (ар.) – ўзига лозим тутувчи, бир нарсага қаттиқ киришиб, уни мукаммал тарзда адо этувчи * Мулозим ибн Амр ибн Абдуллоҳ ибн Бадр Абу Амр ал-Ҳанафий ас-Суҳаймий (табаа тобеин).
Мулозима, Mulozima(ар.) – “Мулозим”нинг муаннас шакли.
Мулойим, Miloyim(ар.) – юмшоқ, мулойим, ювош.
Мумажжид, Mumajjid(ар.) – Аллоҳ таолонинг улуғлини эътироф этувчи, У Зотга ҳамду санолар айтувчи.
Мумажжида, Mumajjida(ар.) – “Мумажжид”нинг муаннас шакли.
Мумтоз, Mumtoz(ар.) – энг яхшиси, сараси, олийси.
Мумтоза, Mumtoza(ар.) – “Мумтоз”нинг муаннас шакли.
Мунаббиҳ, Munabbih (ар.) – огоҳлантирувчи; танбеҳ берувчи.
Мунаббиҳа, Munabbiha(ар.) – “Мунаббиҳ”нинг муаннас шакли.
Мунаввар, Munavvar(ар.), (э.а.и.) – нурли, ёруғ, равшан.
Мунаввара, Munavvara(ар.) – “Мунаввар”нинг муаннас шакли.
Муназзам, Munazzam(ар.), (э.а.и.) – тартибли, интизомли, одобли.
Муназзама, Munazzama(ар.) – “Муназзам”нинг муаннас шакли.
Муназзаф, Munazzaf(ар.), (э.а.и.) – тоза, пок, озода (моддий жиҳатдан).
Муназзафа, Munazzafa(ар.) – “Муназзаф”нинг муаннас шакли.
Мунзир, Munzir (ар.) – огоҳлантирувчи; жаҳаннам азобига йўлқишдан қўрқитувчи * 1) Мунзир ибн Абу Усайд ас-Соъидий ал-Ансорий (саҳобий, Зубайр ибн Мунзирнинг отаси), 2) Мунзир ибн Оиз ибн Мунзир ибн Ҳорис ибн Нуъмон ал-Асрий (саҳобий), 3) Мунзир ибн Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий (тобеин), 4) Мунзир ибн Молик ибн Қитъа Абу Назра ал-Абдий (тобеин), 5) Мунзир ибн Абу Мунзир ал-Маданий (тобеин).
Мунзира, Munzira(ар.) – “Мунзир”нинг муаннас шакли.
Мунийб, Muniyb (ар.) – гуноҳлардан тавба қилувчи, Аллоҳнинг тоатига қайтувчи * Мунийб ибн Абдуллоҳ ибн Абу Умома ибн Саълаба ал-Ансорий ал-Ҳорисий (кичик тобеин, Абдуллоҳ ибн Мунийбнинг отаси).
Мунийба, Muniyba (ар.) – “Мунийб”нинг муаннас шакли.
Мунийбуллоҳ, Muniybulloh(ар.) – “Мунийб” исмининг хос шакли.
Мунир, Miniyr(ар.) – нурли, равшан; бахтли, саодатли, толеъи порлоқ.
Мунира, Miniyra(ар.) – “Мунир”нинг муаннас шакли.
Мунис, Munis(ар.) – ўртоқ, дўст; ҳамроҳ, суҳбатдош.
Муниса, Munisa(ар.) – “Мунис”нинг муаннас шакли.
Муножат, Munojat(ар.), (а.и.) – Аллоҳга ялиниб-ёлвориб, У Зотнинг азобидан қўрқиб, раҳматидан умид қилган ҳолда дуо қилувчи.
Мунтазам, Muntazam(ар.), (а.и.) – тартибли, режали; доимий.
Мунтазир, Muntazir(ар.) – бир намозни адо этгач, келаси намозни интизор бўлиб кутиб турувчи.
Мунтасирбиллоҳ, Muntasirbilloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг кўмаги билан нусратга эришувчи.
Мунқиз, Munqiz (ар.) – қутқарувчи, халос қилувчи, нажот берувчи * 1) Мунқиз ибн Қайс ал-Мисрий (тобеин, Суфён ибн Мунқизнинг отаси), 2) Мунқиз ибн Қайс ал-Маданий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Умарнинг мавлоси).
Муовия, Muoviya (ар.), (э.и.) – 1) Муовия ибн Абу Суфён (Сохр) ибн Ҳарб ибн Умайя Абу Абдураҳмон ал-Қуроший ал-Умавий (саҳобий, халифа, Шомдаги Уммавийлар давлатининг асосчиси), 2) Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий (саҳобий), 3) Муовия ибн Ҳадийж ибн Жафна ибн Қутайра Абу Абдураҳмон ат-Тажийбий (саҳобий), 4) Муовия ибн Ҳайда ибн Муовия ибн Қушайр ибн Каъб ал-Қушайрий (саҳобий, Баҳз ибн Ҳакимнинг бобоси), 5) Муовия ибн Сабра ибн Ҳусойн ас-Сувоий ал-Омирий (катта тобеин).
Муоз, Muoz (ар.) – Аллоҳнинг паноҳига олинган * 1) Муоз ибн Жабал ибн Амр ибн Авс ибн Оиз ибн Адий ибн Каъб ибн Амр Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ал-Хазражий (машҳур саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Яманга муршид ва қози қилиб юборганлар, Ибн Аббос у ҳақида: “Биз Муозни Иброҳим алайҳис саломга ўхшатар эдик, у Аллоҳга хушуъ қилувчи бир уммат ва У Зотга ҳақиқий иймон келтирган киши эди”, деган), 2) Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний ал-Ансорий (саҳобий, Саҳл ибн Муоз ибн Анаснинг отаси), 3) Муоз ибн Ҳорис ибн Рифоъа ибн Ҳорис ал-Ансорий ан-Нажжорий (саҳобий), 4) Муоз ибн Саъд ал-Ансорий (саҳобий), 5) Муоз ибн Ҳорис Абу Ҳалима ал-Ансорий ал-Мозиний ан-Нажжорий (кичик саҳобий), 6) Муоз ибн Заҳро аз-Зоббий (тобеин), 7) Муоз ибн Абдураҳмон ибн Усмон ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ал-Қуроший ат-Таймий ал-Маданий (тобеин).
Муоза, Muoza (ар.) – “Муоз”нинг муаннас шакли * 1) Муоза бинти Абдуллоҳ Абу Саҳбоъ ал-Адавийя (тобеийя).
Мурод, Murod (ар.) – мақсад, орзу, интилиш.
Муродали, Murodali(ар.) – “Мурод” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Муродисо, Murodiso(ар.-қад.яҳ.) – “Мурод” ва “Исо” исмлари бирикмаси.
Муродмансур, Murodmansur(ар.) – “Мурод” ва “Мансур” исмлари бирикмаси.
Муродмусо, Murodmuso(ар.-қад.яҳ.) – “Мурод” ва “Мусо” исмлари бирикмаси.
Муродмаҳмуд, Murodmahmud(ар.) – “Мурод” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.
Муродмуҳаммад, Murodmuhammad(ар.) – “Мурод” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.
Муродқобил, Murodqobil(ар.) – “Мурод” ва “Қобил” исмлари бирикмаси.
Муродқосим, Murodqosim(ар.) – “Мурод” ва “Қосим” исмлари бирикмаси.
Муршид, Murshid(ар.) – йўлбошчи, раҳбар, раҳнамо; тўғри йўлга бошловчи.
Муршидуддин, Murshiduddin(ар.) – Ислом динининг раҳнамоси, одамларни Ҳақ Йўлга бошловчи муршид.
Мусаббиҳ, Musabbih(ар.) – Аллоҳ таолони ҳар қандай айбу-нуқсондан Пок деб эътироф этувчи, У Зотга тасбеҳ айтувчи.
Мусаббиҳа, Musabbiha(ар.) – “Мусаббиҳ”нинг муаннас шакли.
Мусабҳил, Musabhil(ар.) – “Субҳаналлоҳ” калимасини айтувчи, Аллоҳ таолога кўплаб тасбеҳлар айтувчи (“Мусаббиҳ” билан маънодош).
Мусабҳила, Musabhila(ар.) – “Мусабҳил”нинг муаннас шакли.
Мусаддад, Musaddad (ар.) – тўғриланган; тавфиқ берилган * Мусаддад ибн Мусарҳад ибн Мусарбал ибн Муставрид Абу Ҳасана ал-Асадий ал-Басрий (табаа тобеинлардан илм олганлардан, ишончли ҳадис ровийси).
Мусаддада, Musaddada(ар.) – “Мусаддад”нинг муаннас шакли.
Мусаййаб, Musayyab (ар.) – (баъзи манбаларда “Мусаййиб” деб келтирилади) ҳадя қилинган, ато этилган; неъматлантирилган * 1) Мусаййаб ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб ибн Амр ибн Оиз Абу Саид ал-Қуроший (саҳобий, Саид ибн Мусаййабнинг отаси), 2) Мусаййаб ибн Нажаба ал-Куфий (катта тобеин), 3) Мусаййаб ибн Рофеъ Абу Ало ал-Асадий ал-Коҳилий (тобеин, Ало ибн Мусаййабнинг отаси).
Мусарриф, Musarrif (ар.) – бирон ишни тадбир билан амалга оширувчи, тасарруф қилувчи; сўзни баён қилувчи * 1) Мусарриф ибн Амр ибн Каъб ал-Куфий (тобеин, Талҳа ибн Мусаррифнинг отаси), 2) Мусарриф ибн Амр ибн Суррий ибн Мусарриф Абулқосим ал-Ҳамдоний (табаа тобеинлардан илм олганлардан).
Мусаррифа, Musarrifa(ар.) – “Мусарриф”нинг муаннас шакли.
Мусарҳад, Musarhad(ар.) – неъматлантирилган, раҳматга бурканган, Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлган.
Мусарҳада, Musarhada(ар.) – “Мусарҳад”нинг муаннас шакли.
Мусаффо, Musaffo(ар.), (э.и.) – тоза, пок, озода.
Муслим, Muslim (ар.) – муслим; Аллоҳ таолога таслим бўлган, Аллоҳ розилиги учун ҳою-ҳавосини ақлига бўйсундирган банда * 1) Муслим ал-Қуроший (саҳобий, Роита бинти Муслимнинг отаси), 2) Муслим ибн Ҳорис ат-Тамимий (саҳобий), 3) Муслим Абу Абдуллоҳ ал-Хузоъий (катта тобеин), 4) Муслим ибн Соиб ибн Хаббоб ал-Маданий (тобеин), 5) Муслим ибн Жундуб Абу Абдуллоҳ ал-Ҳузалий (тобеин), 6) Муслим ибн Йасор ал-Жуҳаний ал-Басрий (тобеин), 7) Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим Абу Ҳусайн ал-Қушайрий ан-Найсабурий (машҳур муҳаддис, “Саҳийҳу муслим” китоби муаллифи).
Муслима, Muslima (ар.) – “Муслим”нинг муаннас шакли.
Муслиҳ, Muslih(ар.) – ислоҳ қилувчи, тўғриловчи; тартибга солувчи.
Муслиҳа, Musliha(ар.) – “Муслиҳ”нинг муаннас шакли.
Муслиҳиддин, Muslihiddin(ар.) – Динда ислоҳотлар олиб борувчи, амалда қолган ишларни қайта жонлантириб, шаръий ҳукмларни жорий қилувчи.
Мусо, Muso (қад.яҳ.) – сувдан тортиб олинган (душман хуружидан хавфсирагач, Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломнинг онасига илҳом қилиб, уни дарёга ташлашга амр қилади, охир-оқибат уни Фиръавн аъёнлари дарёдан тортиб оладилар) * 1) Мусо ибн Имрон ибн Йасҳар ибн Моҳайс бани Лова ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг улул азм пайғамбарларидан), 2) Мусо ибн Талҳа ибн Убайдуллоҳ Абу Исо ал-Қуроший ат-Таймий (катта тобеин), 3) Мусо ибн Абу Мусо ал-Ашъарий ал-Куфий (тобеин), 4) Мусо ибн Анас ибн Молик ал-Ансорий (тобеин, Басра қозиси бўлган), 5) Мусо ибн Айюб Абулфайз аш-Шомий ал-Ҳимсий (тобеин), 6) Мусо ибн Саъд ибн Зайд ибн Собит ал-Ансорий ал-Маданий (тобеин), 7) Мусо ибн Муслим ибн Абу Муслим ал-Ҳижозий ал-Маданий (тобеин).
Мусоали, Musoali(қад.яҳ.-ар.) – “Мусо” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Мусоаҳмад, Musoahmad(қад.яҳ.-ар.) – “Мусо” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.
Мусомаҳмуд, Musomahmud(қад.яҳ.-ар.) – “Мусо” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.
Мусомурод, Musomurod(қад.яҳ.-ар.) – “Мусо” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.
Мусомуҳаммад, Musomuhammad(қад.яҳ.-ар.) – “Мусо” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.
Муставрид, Mustavrid (ар.) – олиб келувчи, ҳозир қилувчи, ўзга юртлардан ўз ватанига маҳсулот олиб кирувчи * 1) Муставрид ибн Шаддод ибн Амр ал-Қуроший ал-Фиҳрий ал-Ҳижозий (саҳобий), 2) Муставрид ибн Аҳнаф ал-Куфий (катта тобеин).
Мустаийз, Mustaiyz(ар.) – Аллоҳ таолодан паноҳ сўровчи.
Мустаийза, Mustaiyza(ар.) – “Мустаийз”нинг муаннас шакли.
Мустаизбиллоҳ, Mustaizbilloh(ар.) – “Мустаийз”нинг хос шакли.
Мусталим, Mustalim (ар.) – Каъбадаги Ҳажарул Асвадни истилом қилувчи * Мусталим ибн Саид ас-Сақофий ал-Воситий (кичик табаа тобеин, Мансур ибн Зодоннинг жияни).
Мусталима,Mustalima(ар.) – “Мусталим”нинг муаннас шакли.
Мустанир, Mustanir (ар.) – ёритувчи, йўлловчи; ҳидоят топувчи, тўғри йўлдан борувчи * Мустанир ибн Ахзор ибн Муовия ибн Қурро ал-Музаний ал-Басрий (катта табаа тобеин, Иёс ибн Муовиянинг жияни).
Мустанира, Mustanira(ар.) – “Мустанир”нинг муаннас шакли.
Мустансирбиллоҳ, Mustansirbilloh(ар.) – Аллоҳ таолодан ёрдам сўровчи.
Мустаъинбиллоҳ, Musta’inbilloh(ар.) – Аллоҳ таолодан мадад сўровчи.
Мустақим, Mustaqim (ар.) – тўғри йўлдан оғишмай борувчи, ҳақ йўлда собитқадам бўлувчи * Усмон ибн Абдулмалик ал-Маккий ал-Муаззин (кичик тобеин, уни “Мустақим” деб чақиришган).
Мустақима, Mustaqima(ар.) – “Мустақим”нинг муаннас шакли.
Мусъаб, Mus’ab (ар.) – кучли, қувватли, бақувват; ботир, жасур * 1) Мусъаб ибн Саъд ибн Абу Ваққос Абу Зурора ал-Қуроший аз-Зуҳрий (тобеин), 2) Мусъаб ибн Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ал-Қуроший ал-Махзумий (тобеин), 3) Мусъаб ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Шураҳбил ибн Абу Азиз ал-Қуроший ал-Абдарий (кичик тобеин), 4) Мусъаб ибн Сулайм ал-Қуроший ал-Асадий (кичик тобеин, Зубайр ибн Аввомнинг мавлоси), 5) Мусъаб ибн Шайба ибн Жубайр ибн Шайба ибн Усмон ибн Абу Талҳа ал-Қуроший ал-Абдарий (кичик тобеин).
Мусъад, Mus’ad(ар.) – Аллоҳнинг тавфиқига сазовор бўлган бахтли, саодатли банда.
Мусъада,Mus’ada(ар.) – “Мусъад”нинг муаннас шакли.
Мусъид, Mus’id(ар.) – ёрдам берувчи, кўмаклашувчи.
Мусъида, Mus’ida(ар.) – “Мусъид”нинг муаннас шакли.
Мусҳир, Mus’hir (ар.) – кечанинг баъзи қисмида ухламай, ибодат қилувчи * Мусҳир ибн Абдулмалик ибн Силаъ Абу Муҳаммад ал-Ҳамдоний (кичик табаа тобеин).
Мутабассим, Mutabassim(ар.) – табассум қилувчи, жилмайиб кулувчи.
Мутабассима, Mutabassima(ар.) – “Мутабассим”нинг муаннас шакли.
Мутаваккил, Mutavakkil (ар.) – Аллоҳ таолога доимий тарзда таваккул қилувчи.
Мутаваккила, Mutavakkila(ар.) – “Мутаваккил”нинг муаннас шакли.
Мутасоддиқ, Mutasoddiq(ар.) – Аллоҳ йўлида ўз молидан инфоқ қилувчи.
Мутасоддиқа, Mutasoddiqa(ар.) – “Мутасоддиқ”нинг муаннас шакли.
Мутатоҳҳир, Mutatohhir(ар.) – пок ва озода бўлиб юрувчи (Аллоҳ таоло бундай бандаларни яхши кўришини маълум қилган. Қаранг: Тавба сураси, 108-оят)
Мутатоҳҳира, Mutatohhira(ар.) – “Мутатоҳҳир”нинг муаннас шакли.
Мутақоддим, Mutaqoddim(ар.) – фурсат борида солиҳ амалларни тезроқ амалга оширувчи, Охирати учун керак бўладиган ишларни бажарувчи.
Мутақоддима, Mutaqoddima(ар.) – “Мутақоддим”нинг муаннас шакли.
Мутаҳаллил, Mutahallil(ар.) – қувончдан юзи чароғон бўлиб турадиган, хурсанд, шодон.
Мутаҳаллила, Mutahallila(ар.) – “Мутаҳаллил”нинг муаннас шакли.
Мутийъ, Mutiy’(ар.) – Аллоҳ ва Расулининг амрига бўйин эгувчи итоаткор банда.
Мутийъа, Mutiy’a(ар.) – “Мутийъ”нинг муаннас шакли.
Муторриф, Mutorrif(ар.) – 1) Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххийр Абу Абдуллоҳ ал-Омирий (катта тобеин, обид ва фозил киши бўлган), 2) Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Муторриф ибн Сулаймон ибн Йасор Абу Мусъаб ал-Йасорий ал-Ҳилолий (табаа тобеинлардан илм олганлардан).
Мутоҳҳар, Mutohhar (ар.) – покланган, тоза, покиза.
Мутоҳҳара, Mutohhara(ар.) – “Мутоҳҳар”нинг муаннас шакли.
Мутталиб, Muttalib(ар.) – кетма-кет талаб қилувчи, доимий тарзда талаб қилувчи (масалан, илмни ва ҳоказо).
Мутталиба, Muttaliba(ар.) – “Мутталиб”нинг муаннас шакли.
Муттақий, Muttaqiy (ар.) – тақволи, Аллоҳ таолога тақво қилувчи, У Зот қайтарган ишлардан қайтиб, буюрган амалларини ихлос билан амалга оширувчи.
Муттақийлиллоҳ, Muttaqiylilloh(ар.) – Аллоҳ таолога тақво қилувчи (“Муттақий” исмининг хос шакли).
Муттақия, Muttaqiya (ар.) – “Муттақий”нинг муаннас шакли.
Мутъим, Mut’im (ар.) – мискин, бева-бечора ва ҳақдорларга таом берувчи, уларга яхшилик қилувчи * Мутъим ибн Миқдом ибн Ғонийм ас-Санъоний аш-Шомий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси).
Мутъима, Mut’ima(ар.) – “Мутъим”нинг муаннас шакли.
Муфаззал, Mufazzal(ар.), (э.а.и.) – устун, афзал; яхши * 1) Муфаззал ибн Муҳаллаб ибн Абу Суфра Абу Ғассон ал-Аздий (тобеин), 2) Муфаззал ибн Юнус ал-Киноний (катта табаа тобеин), 3) Муфаззал ибн Юнус Абу Юнус ал-Жуъфий (катта табаа тобеин), 4) Муфаззал ибн Муҳалҳил Абу Абдураҳмон ас-Саъдий (катта табаа тобеин), 5) Муфаззал ибн Лоҳиқ Абу Бишр ар-Риқоший (катта табаа тобеин, Бишр ибн Муфаззалнинг отаси), 6) Муфаззал ибн Фазола ибн Абу Умайя Абу Молик ал-Қуроший (катта табаа тобеин).
Муфаззала, Mufazzal(ар.) – “Муфаззал”нинг муаннас шакли.
Муфарраҳ, Mufarrah(ар.) – хурсанд, шод, хуррам.
Муфарраҳа, Mufarraha(ар.) – “Муфарраҳ”нинг муаннас шакли.
Муфассал, Mufassal(ар.) – тўлиқ, мукаммал, муфассал; комил, етук.
Муфассала, Mufassala(ар.) – “Муфассал”нинг муаннас шакли.
Муфид, Mufid(ар.) – инсонларга манфаат келтирувчи, фойда олиб келувчи.
Муфида, Mufida(ар.) – “Муфид”нинг муаннас шакли.
Муфий, Mufiy(ар.) – аҳдига вафо қилувчи, берган ваъдасининг устидан чиқувчи содиқ банда.
Муфия, Mufiya(ар.) – “Муфий”нинг муаннас шакли.
Муфлиҳ, Muflih(ар.) – нажот топувчи, ғалаб қозонувчи.
Муфлиҳа, Muhliha(ар.) – “Муфлиҳ”нинг муаннас шакли.
Мухлис, Muxlis(ар.) – ихлосли, мухлис, Аллоҳ таолога ихлос билан, чин қалбдан ибодат қилувчи; самимий, мулойим.
Мухлиса, Muxlisa(ар.) – “Мухлис”нинг муаннас шакли.
Мухлисиддин, Muxlisuddin(ар.) – Ислом динига рағбати бор, ихлоси кучли банда.
Мухлисуллоҳ, Muxlisulloh(ар.) – Аллоҳ таолога ихлоси баланд, У Зотга ихлос билан ибодат қилувчи.
Мухтабар, Muxtabar(ар.), (а.и.) – танлаб олинган, сараланган; афзал, яхши.
Мухтор, Muxtor (ар.) – танланган, саралаб олинган * Мухтор ибн Маҳмуд Абу Ражо Нажмиддин аз-Зоҳидий ал-Ғазминий (машҳур ҳанафий фақиҳи, “Ал-Ҳовий фил фатава” ва “Ал-Мужтаба шарҳу мухтасорил қудурий” асарлари муаллифи).
Мухтора, Muxtora(ар.) – “Мухтор”нинг муаннас шакли.
Мушарраф, Musharraf(ар.) – ҳурматли, шарафли, обрўъли.
Мушовир, Mushovir(ар.) – маслаҳат берувчи, ақлли тадбирларлар билан ташаббус кўрсатувчи; ўзгалар билан маслаҳат қилувчи, оқил кишиларнинг маслаҳатини олувчи.
Мушовира, Mushovira(ар.) – “Мушовир”нинг муаннас шакли.
Муштарий, Mushtariy(ар.), (а.и.) – сайёра номи; сотиб олувчи, харидор.
Мушфиқ, Mushfiq(ар.) – меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.
Мушфиқа, Mushfiqa(ар.) – “Мушфиқ”нинг муаннас шакли.
Муътамир, Mu’tamir (ар.) – умра қилувчи, умра ибодатини адо этувчи.
Муътамира, Mu’tamira(ар.) – “Муътамир”нинг муаннас шакли.
Муяссар, Muyassar(ар.) – осон, енгил; эришилган, орзуси ушалган.
Муқаддам, Muqaddam(ар.) – олдинда борувчи, илғор, устун.
Муқаддис, Muqaddis(ар.) – Аллоҳ таолони энг гўзал сифатлар билан сифатловчи, У Зотнинг улуғлиги ва пок эканини эътироф этувчи.
Муқаддиса, Muqaddisa(ар.) – “Муқаддис”нинг муаннас шакли.
Муқарраб, Muqarrab(ар.) – яқин; Аллоҳнинг муқарраб, яқин ва валий бандаси.
Муқарраба, Muqarraba(ар.) – “Муқарраб”нинг муаннас шакли.
Муқдим, Muqdim(ар.) – солиҳ амалларда олдинда борувчи.
Муқдима, Muqdima(ар.) – “Муқдим”нинг муаннас шакли.
Муқим, Muqim(ар.) – ҳужжат-далил келтирувчи; бирон ишни мукаммал суратда адо этувчи; намозни тўлиқ суратда хушуъ-хузуларини жойига қўйиб, мукаммал суратда адо этувчи.
Муқима, Muqima(ар.) – “Муқим”нинг муаннас шакли.
Муқийн, Muqiyn(ар.) – Аллоҳ таоло ва Қиёмат кунига ҳеч бир шак-шубҳасиз иймон келтирувчи; йақийн иймон соҳиби бўлган банда.
Муқийна, Muqiyna(ар.) – “Муқин”нинг муаннас шакли.
Муқотил, Muqotil(ар.) – мункар ишларга қарши курашувчи, жанг қилувчи * 1) Муқотил ибн Сулаймон ибн Башир Абу Ҳасан ал-Аздий ал-Хуросоний (катта табаа тобеин), 2) Муқотил ибн Башир ал-Ижлий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 3) Муқотил ибн Ҳайён Абу Бистом ан-Набатий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси, фозил, обид ва солиҳ кишилардан бўлган).
Муқрий, Muqriy(ар.) – одамларга Қуръони каримдан таълим берувчи, ўқитувчи.
Муқрия, Muqriya(ар.) – “Муқрий”нинг муаннас шакли.
Муғаййир, Mug’ayyir(ар.) – ислоҳ қилувчи, ёмон ҳолатни яхшисига ўзгартирувчи.
Муғаййира, Mug’ayyira(ар.) – “Муғаййир”нинг муаннас шакли.
Муғийра, Mug’iyra (ар.) – чаққон, эпчил, уддабурон; жанговар * 1) Муғийра ибн Шуъба ибн Абу Омир ибн Масъуд ибн Муътаб ибн Молик Абу Исо ас-Сақофий ал-Куфий (машҳур саҳобий, Хандақ йили Исломга мушарраф бўлган, Умар ибн Хаттоб уни, аввал Басрага, сўнгра Куфага волий қилиб тайинлаган, Шом ва Қодисийя фатҳларида иштирок этган, Муғийра ибн Шуъба ҳилм ва уддабурон киши сифатида тилга олинади), 2) Муғийра ибн Абу Бурда ал-Ҳижозий ал-Абдарий (тобеин), 3) Муғийра ибн Абу Барза ал-Асламий (тобеин), 4) Муғийра ибн Ҳаким ас-Санъоний ал-Абновий (тобеин), 5) Муғийра ибн Салмон ал-Хузоъий (тобеин), 6) Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Абу Уқайл ал-Йашкурий ал-Куфий (тобеин), 7) Муғийра ибн Фарва Абул Азҳар ал-Қуроший ас-Сақофий (тобеин).
Муҳайё, Muhayyo(ар.) – тайёрланган, ҳозирланган.
Муҳаййиса, Muhayyisa (ар.) – фитна ва балолардан ўзини четга олувчи, Аллоҳнинг паноҳини истовчи * Муҳаййиса ибн Масъуд ибн Каъб ибн Омир ибн Адий ибн Маждаъа Абу Саҳл ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий, Ҳуваййиса ибн Масъуднинг туғишган биродари).
Муҳаллил, Muhallil(ар.) – “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтувчи, зикр қилувчи.
Муҳаллила, Muhallila(ар.) – “Муҳаллил”нинг муаннас шакли.
Муҳаммад, Muhammad (ар.) – доимий суратда мақталиб туриладиган, тинимсиз мақталадиган (Изоҳ: мазкур исм араб тилидаги “ҳамд” ўзагидан ясалган бўлиб, “мақтов, олқиш, сано” маъноларини англатади. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, “Муҳаммад” исми “ҳаммада” феълидан ясалган, у “кетма-кет мақтамоқ, тўхтовиз олқиш айтмоқ” маъноларига эга. Мусулмон уммати ичида энг кўп тарқалган исм ҳам айнан “Муҳаммад” саналади) * 1) Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб (Шайба) ибн Ҳошим (Амр) ибн Абдуманоф (Муғийра) ибн Қусайй (Зайд) ибн Килоб (Ҳаким) ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Назр (Қайс) ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика (Омир) ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъад ибн Аднон (Аллоҳ таолонинг сўнгги Расули ва Набиййи, У Зотнинг ҳабиби, улул азм пайғамбарлардан, милодий 570-632 йилларда яшаганлар, у зотга доимий равишда ва мукаммал тарзда Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин!) 2) Муҳаммад ибн Сийрин Абу Бакр ал-Басрий (машҳур тобеин, Анас ибн Моликнинг шогирди, ўз тақвоси ва тушларни тўғри таъбирлаш билан шуҳрат қозонган), 3) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Саҳл Абу Бакр ас-Сарахсий (машҳур ҳанафий фақиҳи, мужтаҳид олимлардан, “Шамсул аимма” (“Имомлар қуёши”) лақаби билан машҳур бўлган, “Ал-Мабсут”, “Шарҳул жомиъил кабийр”, “Шарҳус сийарил кабийр” ва “Шарҳу мухтасорит тоҳавий” асарлари муаллифи).
Муҳаммадайюб, Muhammadayyub(ар.-қад.яҳ.) – “Муҳаммад” ва “Айюб” исмларининг бирикмаси.
Муҳаммадали, Muhammadali(ар.) – “Муҳаммад” ва “Али” исмларининг бирикмаси.
Муҳаммадамин, Muhammadamin(ар.) – ишончли ва тўғрисўз Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадаҳмад, Muhammadahmad(ар.) – Аллоҳнинг махлуқотлари ичида мақтов ва олқишларга энг муносиб зот бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадбашир, Muhammadbashir(ар.) – иймонли, тақволи ва солиҳ бандаларга жаннат башоратини берувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммаддўст, Muhammaddo’st(ар.-фт.) – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўсти.
Муҳаммадёр, Muhammadyor(ар.-фт.) – “Муҳаммаддўст” билан маънодош.
Муҳаммадзокир, Muhammadzokir(ар.) – Раббини бир зум ҳам унутмайдиган, доимо У Зотни зикр қилувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадзоҳид, Muhammadzohid(ар.) – зуҳду тақво қилувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадкозим, Muhammadkozim(ар.) – ғазаби чиққанда Аллоҳ розилиги учун ўзини босувчи, сабр қилувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадлатиф, Muhammadlatif(ар.) – илтифотли, мулойим бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадмансур, Muhammadmansur(ар.) – Аллоҳ таолонинг нусратига сазовор бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадмасдуқ, Muhammadmasduq(ар.) – содиқлиги ўзгалар томонидан тан олинган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадмаҳмуд, Muhammadmahmud(ар.) – мақталган, олқишланган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадмухтор, Muhammadmuxtor(ар.) – Аллоҳ томонидан рисолатни етказиш учун танлаб олинган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадмуҳсин, Muhammadmuhsin(ар.) – ҳаммага бирдек яхшилик қилувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадмўмин, Muhammadmo’min(ар.) – Аллоҳ таолога ҳақиқий иймон келтирувчи, мўминларнинг энг иймони кучлиси ва энг тақводори бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадназир, Muhammadnazir(ар.) – бандаларни Охират азобидан огоҳлантирувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадрауф, Muhammadrauf(ар.) – меҳрибон, раҳмдил Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадрашид, Muhammadrashid(ар.) – Тўғри Йўлга бошловчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадраҳим, Muhammadrahim(ар.) – шафқатли, раҳмдил Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсаййид, Muhammadsayyid(ар.) – инсониятнинг саййиди бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсарвар, Muhammadsarvar(ар.-фт.) – Сарвари коинот Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсиддиқ, Muhammadsiddiq(ар.) – ўта ростгўй бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсобир, Muhammadsobir(ар.) – турли азият, кулфат ва балоларга сабр қилувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсобит, Muhammadsobit(ар.) – Тўғри Йўлда собитқадам турувчи; сўз аҳдида мустаҳкам бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсодиқ, Muhammadsodiq(ар.) – ростгўй, тўғрисўз Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадсолиҳ, Muhammadsolih(ар.) – салоҳиятли, Аллоҳнинг энг солиҳ бандаси бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадфозил, Muhammadfozil(ар.) – ақлли, доно ва ҳикмат эгаси Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадфотиҳ, Muhammadfotih(ар.) – куфр ва ширк диёрларига Ислом динига олиб кирувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадхалил, Muhammadxalil(ар.) – Аллоҳнинг яқин дўсти бўлган Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадшариф, Muhammadsharif(ар.) – ҳурматли ва эҳтиромга муносиб Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадшакур, Muhammadshakur(ар.) – Ўз Раббига жуда кўп ва доимий суратда шукр қилувчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадюнус, Muhammadyunus(ар.-қад.яҳ.) – “Муҳаммад” ва “Юнус” исмларининг бирикмаси.
Муҳаммадюсуф, Muhammadyusuf(ар.-қад.яҳ.) – “Муҳаммад” ва “Юсуф” исмларининг бирикмаси.
Муҳаммадяъқуб, Muhammadya’qub(ар.-қад.яҳ.) – “Муҳаммад” ва “Яъқуб” исмларинниг бирикмаси.
Муҳаммадқосим, Muhammadqosim(ар.) – кишилар ўртасида адолатли ҳукм қилувчи ва ўлжаларни одиллик билан тенг тақсимловчи Муҳаммаднинг уммати.
Муҳаммадҳабиб, Muhammadhabib(ар.) – Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси Муҳаммаднинг уммати (“Муҳаммадхалил” исми билан маънодош).
Муҳаммид, Muhammid(ар.) – Аллоҳ таолога ҳамду-санолар айтувчи.
Муҳаммида, Muhammida(ар.) – “Муҳаммид”нинг муаннас шакли.
Муҳанниф, Muhannif (ар.) – бандаларни куфр ва ширкдан ҳамда бидъат-хурофотлардан узоқлаштирувчи, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи * 1) Муҳанниф ибн Сулайм (саҳобий).
Муҳаннифа, Muhannifa(ар.) – “Муҳанниф”нинг муаннас шакли.
Муҳаррам, Muharram(ар.) – азиз, ҳурматли; (ҳижрий биринчи ой номи).
Муҳассин, Muhassin(ар.) – бирон ишни чиройли суратда амалга оширувчи; зийнатловчи, гўзал қилувчи (Али розийаллоҳу анҳунинг Ҳасан ва Ҳусайнлардан кейинги фарзандининг номи).
Муҳассина, Muhassina(ар.) – “Муҳассин”нинг муаннас шакли.
Муҳиб, Muhib(ар.) – севувчи, кўнгил қўювчи, Аллоҳни яхши кўрувчи; меҳрибон, кўнгилчан, раҳмдил.
Муҳиба, Muhiba(ар.) – “Муҳиб”нинг муаннас шакли.
Муҳиббуддин, Muhibbuddin(ар.) – Ислом динини севувчи, Динга рағбати бор банда.
Муҳиббуллоҳ, Muhibbulloh(ар.) – Аллоҳни яхши кўрувчи, Аллоҳга муҳаббати бўлган банда (“Муҳиб” исмининг хос шакли).
Муҳйиддин, Muhyiddin (ар.) – сўзма-сўз. Динни тирилтирувчи; амалдан қолган Шариат аҳкомларини қайта ҳаётга татбиқ этувчи, Диний муҳитнинг ривожланиши ҳисса қўшувчи. (Мазкур исм Яҳё ибн Шароф Абу Закариё ан-Нававийнинг лақаби бўлган, лекин Нававий: “Аллоҳнинг Дини доимо тирикдир, уни тирилтиришга ҳожат йўқ”, деб ҳаётлик чоғида ўзини бу лақаб билан чақиришларига қаршилик билдирган).
Муҳожир, Muhojir (ар.) – бирон гуноҳ амални Аллоҳ розилиги учун ташлочи; ҳижрат қилувчи * 1) Муҳожир Абул Ҳасан ат-Тамимий (тобеин), 2) Муҳожир ибн Абу Муслим ал-Ансорий (тобеин, Асмоъ бинти Язиднинг мавлоси, Амр ибн Муҳожир ва Муҳаммад ибн Муҳожирларнинг отаси), 3) Муҳожир ибн Икрима ибн Абдураҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишом ал-Қуроший ал-Махзумий (тобеин), 4) Муҳожир ибн Амр аш-Шомий (тобеин), 5) Муҳожир ибн Махлад (кичик тобеин).
Муҳожира, Mihojira(ар.) – “Муҳожир”нинг муаннас шакли.
Муҳсин, Muhsin(ар.) – яхшилик қилувчи; хайр-саховат эгаси; ибодатларини худди Аллоҳни кўриб тургандек, хушуъ-хузуъ билан бажарувчи банда.
Муҳсина, Muhsina(ар.) – “Муҳсин”нинг муаннас шакли.
Муҳтадий, Muhtadiy(ар.) – ҳидоят топувчи.
Муҳтадия, Muhtadiya(ар.) – “Муҳтадий”нинг муаннас шакли.
Муҳтадийбиллоҳ, Muhtadiybilloh(ар.) – Аллоҳнинг тавфиқи билан ҳидоят топувчи.
Муҳтарам, Muhtaram(ар.) – ҳурматли, обрўъли, қадри баланд.
Мўмин, Mo’min(ар.) – Аллоҳ таолога ва иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳақиқий – йақийн иймон келтирган банда.
Мўмина, Mo’mina(ар.) – “Мўмин”нинг муаннас шакли.
Мўминали, Mo’minali(ар.) – “Мўмин” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Мўминанвар, Mo’minanvar(ар.) – “Мўмин” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.
Мўминаҳмад, Mo’minahmad(ар.) – “Мўмин” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.
Мўминкомил, Mo’minkomil(ар.) – етук иймон соҳиби бўлган мўмин.
Мўминмаҳмуд, Mo’minmahmud(ар.) – “Мўмин” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.
Мўминмирзо, Mo’minmirzo(ар.-фт.) – “Мўмин” ва “Мирзо” исмлари бирикмаси.
Мўминмуҳаммад, Mo’minmuhammad(ар.) – “Мўмин” ва “Муҳаммад” исмларининг бирикмаси.
Мўминризо, Mo’minrizo(ар.) – “Мўмин” ва “Ризо” исмлари бирикмаси.
Мўътабар, Mo’tabar(ар.), (а.и.) – ҳурматли, эъзозли, қадрли (“Муҳтарам” исмининг маънодош шакли).
Мўътамидъалаллоҳ, Mo’tamid’alalloh(ар.) – Аллоҳ таолога суянувчи, У Зотнинг мадади ва ёрдамидан умид қилувчи.
Мўътасимбиллоҳ, Mo’tasimbilloh – Аллоҳ таолога қаттиқ боғланиб, у Зотдан паноҳ ва нажот сўровчи.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 352 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар