Сайт бўлимлари
Одамларнинг мақтови ва танқиди
- Подробности
- Бўлим: Муаммолар
- Чиққан санаси: 31 Январь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Кўпчилик одамлар мақтовни яхши кўриб, танқидни ёмон кўрганидан ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, мақтовига эришиб, танқидидан қутулишга қаратилган бўлади. Албатта, бу оғир дарддир ва уни даволаш зарур.
Одамларнинг мақтовига ўч бўлиш хасталигидан қутулиш қуйидагича бўлади. Аввало, одамлар сизни қайси сифат ила мақташаётганига назар солинг. Агар ўша сифат ҳақиқатан ҳам сизда бор бўлса, икки хил бўлади.
Биринчиси – илм ва тақво каби хурсанд бўлишга арзийдиган сифат. Бундай ҳолатда мақталган одам оқибатдан ҳазир бўлиши керак. Ўша қўрқинч уни мақтовга маст бўлишдан сақлайди. Агар оқибати яхши бўлиши хурсандчилик сабаби бўлса, Аллоҳ таоло берган фазлдан хурсанд бўлиш керак. Одамларнинг мақтовидан эмас.
Иккинчиси – мансаб ва молга ўхшаш хурсанд бўлишга арзимайдиган сифат. Бу нарсалардан хурсанд бўлиш худди тезда қуриб, хашакка айланадиган кўкатдан хурсанд бўлишга ўхшайди. Бундан эса фақат эси пастларгина хурсанд бўлади.
Агар сиз мақталган сифат сизда бўлмаса ҳам, мақтовдан маст бўладиган бўлсангиз, бу ақлсизликдан бошқа нарса эмас.
Танқидни ёқтирмаслик ҳам оғир дард ҳисобланади. Уни ҳам эринмасдан, зудлик билан даволаш лозим. Бу борадаги гапнинг қисқаси қуйидагича: Агар сизни танқид қилган кишининг гапи тўғри бўлиб, насиҳатни ирода қилган бўлса, ғазабланмасдан, унинг гапини яхши қабул қилиш керак. Чунки у сизга айбларингизни ҳадя қилмоқда.
Агар танқидчи насиҳатни ирода қилмаган бўлса, у ўз динига нисбатан жиноят қилибди ва сиз унинг гапидан фойда олибсиз. Чунки у билмаган нарсангизни сизга билдирибди ва унутган нарсангизни эсингизга солибди.
Агар танқидчи сизда йўқ нарсаларни айтиб, бўҳтон қилган бўлса, сизга қуйидаги уч нарсадан бири бўлади:
1. Агар сиз мазкур айбдан холи бўлсангиз ҳам, унга ўхшаш бошқа айблардан холи эмассиз. Аллоҳ таоло ошкор қилмай турган айбларингиз кўп. Аллоҳ таоло танқидчига сизнинг ўша айбларингизни билдирмаганига шукр қилинг.
2. Танқидчининг туҳмати сизнинг гуноҳларингизга каффорот бўлади.
3. Бўҳтончи ўз динига нисбатан жиноят қилди. Ўзига қарши Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитди. Сиз Аллоҳ таолодан уни афв қилишини сўранг. Бир киши Иброҳим Адҳамни уриб бошини ёрганида, унинг ҳаққига дуо қилиб шундай деган экан: «Бунинг сабабидан ажр олдим. Менинг сабабимдан азобга қолмасин».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 348 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар