Сайт бўлимлари
Энг яхши муаллим
- Подробности
- Бўлим: Тарбия
- Чиққан санаси: 17 Май 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг яхши муаллим эдилар. У зотнинг саҳобаларга таълим-тарбия бериш услублари ҳар бир давр ўқитувчи-мураббийлари учун энг чиройли ўрнакдир. Улардан айримларини санаб ўтамиз:
1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтаётганларига энг олдин ўзлари амал қилардилар. У зотнинг яшаш тарзлари шу асосга қурилган эди.
2. Динимиз ҳукмларини тадрижий (босқичма-босқич) ўргатардилар.
3. Таълим жараёнида ўртача йўл тутардилар, шу тахлит тингловчилар зерикишининг олдини олардилар.
4. Ўрганувчиларнинг ўзига хос, фарқли томонларини доимо эътиборга олардилар.
5. Суҳбатда иккитарафлама мулоқот ва савол-жавоб услубига амал қилардилар.
6. Янглиш тушунчалар ўрнини тўғри билимлар билан тўлдириш учун ақл ва мантиққа тўғри келадиган изоҳлар айтардилар.
7. Ўрганувчиларнинг зеҳнларини очиш, билим ва савияларини аниқлаш учун уларга саволлар берардилар.
8. Таққослаш, ўрнак кўрсатиш услубини қўллардилар.
9. Таълим жараёнида ташбеҳ, ўхшатиш каби халқ орасида кенг тарқалган усуллардан фойдаланардилар.
10. Тингловчилар осон тушуниши учун турли шакллар чизиб кўрсатардилар.
11. Сўзларига уйғун равишда юз ҳаракатлари ва қўл ишораларидан фойдаланардилар.
12. Муҳим нарсалар ҳақида сўрашмасидан олдин ўзлари сўз бошлаб, батафсил тушунтирардилар.
13. Суҳбатдошларининг саволларига тўлиқ жавоб берардилар.
14. Айтилган сўз унутилмаслиги ва янглиш тушунчаларга ўрин қолмаслиги учун берилган жавобини такрорлатар эдилар..
15. Сўровчини имтиҳон қилар ва тўғри жавоб берганида мақтаб, рағбатлантирардилар.
16. Баъзан берилган саволга жавоб топишни саҳобаларга ҳавола қилардилар.
17. Ҳузурларида рўй берган воқеаларга гоҳ ўзлари аралашсалар, гоҳида (тасдиқлаш маъносида) сукут қилардилар.
18. Таълим асносида юзага келган имкониятлардан унумли фойдаланардилар.
19. Ўргатишда латифа ва ҳазилни ҳам ўринли ишлатардилар.
20. Ўргатилаётган мавзу муҳимлигини баъзан қасам билан таъкидлардилар.
21. Жуда аҳамиятли сўзларни баъзан уч марта такрорлардилар.
22. Мавзу аҳамиятини билдириш учун ҳолатларини ўзгартирардилар (яъни, ўтирган бўлсалар, туриб олардилар);
23. Баъзида эса саволнинг жавобини кечиктириб, қайта-қайта мурожаат қилардилар. Шу йўл билан айтмоқчи бўлганларига суҳбатдошларини руҳан тайёрлардилар.
24. Суҳбатдошнинг қўли ёки елкасидан тутиб, ҳушёр бўлишига ёрдам берардилар.
25. Тингловчи хотирасига мустаҳкам ўрнашиши учун сўзламоқчи бўлганларини олдин қисқа ва лўнда айтардилар, кейин тафсилотларига тўхталардилар.
26. Зеҳнда яхши қолиши учун айрим нарсаларни тур, тоифага ажратиб санардилар.
27. Ваъз ва насиҳат қилиш, ўгит бериш услубини қўллардилар.
28. Бирор нарсага амр қилсалар ё тақиқ қўйсалар, истиснога йўл қўймасдилар.
29. Инсонларни бирор нарсага ташвиқ қилишда истакларини орттирувчи, бирор нарсадан қайтаришда эса қўрқитувчи ифодалардан фойдаланардилар.
30. Қуръон қиссалари, ўтган қавмларга доир хабарлар билан сўзларига изоҳ берардилар.
31. Кўнглини оғритмаслик, ранжитмаслик мақсадида ҳеч кимни кўпчилик олдида изза қилмасдилар.
32. Айбдорни ҳамманинг олдида уялтирмаслик учун хатосини айтиб, ким қилганини ошкор этмасдилар.
33. Жиддий хатога йўл қўйганларга эса танбеҳ беришни кечиктирмасдилар, аммо шунда ҳам чегарадан чиқмасдилар.
34. Ўрганишда ҳам, ўргатишда ҳам илмни ёзиб боришга ташвиқ қилганлар.
35. Баъзи саҳобаларга бошқа тилларни ўрганишни буюрганлар.
Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи
тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 267 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар