Сайт бўлимлари
Мусулмон давлатларида АҚШдагидан ҳам кўпроқ аёл-муҳандислар борлигидан хабарингиз борми?
Биласизми – Иордания, Малайзия, Саудия Арабистони ва Тунис каби давлатларнинг ҳар бирида аёл-муҳандисларнинг сони бу борада ўзини тенгсиз биладиган АҚШни ҳам ортда қолдиради? Ишониш мушкул, лекин бу давлатларда беғубор жинс вакиллари барча муҳандисларнинг 50 фоизини ташкил қилади. Кўпчиликни эса бир савол қийнайди. Қандай қилиб?
Мусулмон давлатларида АҚШдагидан ҳам кўпроқ аёл-муҳандислар борлигидан хабарингиз борми?
Биласизми – Иордания, Малайзия, Саудия Арабистони ва Тунис каби давлатларнинг ҳар бирида аёл-муҳандисларнинг сони бу борада ўзини тенгсиз биладиган АҚШни ҳам ортда қолдиради? Ишониш мушкул, лекин бу давлатларда беғубор жинс вакиллари барча муҳандисларнинг 50 фоизини ташкил қилади. Кўпчиликни эса бир савол қийнайди. Қандай қилиб?
"Ўзимизники"нинг орқасида яширинган ҳақиқат
Кеча ишда бир неча кишилар билан ўтирган эдик, бир ишчи зерикканиданми, қизиққаниданми бир матоҳни олиб синчиклаб қарай бошлади:
- Шу ҳам "Made in China"! Ўзим ишим билан банд эдим, бошимни кўтариб:
- Ўзимиз ишлаб чиқармагандан кейин, бировдан сотиб оламизда, - дедим. Учинчи шеригимиз гапга аралашди:
- Хитойдан сотиб олганимиз, йўлкирасини қўшганда ҳам арзонга тушади. Яна бошимни кўтариб, дедим:
- Аммо, ўзимизники сифатлироқ бўларди. Биринчи шеригимиз:
- Ҳозир ҳамма арзонроғини қидиради, ўзимиз ишлаб чиқарсак қимматроқ бўлса, ким ҳам оларди?! Ҳамма бир сўм бўлса ҳам арзонини қидиради.
- Мен олардим, қимматроқ бўлса ҳам, ўзимизники бўлса олардим. Ўша сотиб олаётиб, озгина кўпроқ пулим қаерга кетаётганини биламан, ўзимизнинг маҳсулотни сотиб олиш орқали нимага эришаётганимни ҳам биламан: пул ўзимизнинг одамларга - ишлаб чиқарувчи ва ишчиларимизга бориб тушади, давлатимиз бойийди. Ўзимизга яхши-ю. Мисол учун мен, фақат ўзимизда ишлаб чиқарилган оёқ кийимларни сотиб оламан, уйдагилар ҳам. Отам мени шунга ўргатган. Устига устак, бизнинг оёқ кийимлар сифатли, сасимайди, терисидан ҳам кўнглим йўқ - чўчқаники эмас. Бошқа нарсаларда ҳам шунақа, агар ўзимизники бўлса, ўшани оламан. Агар сифатида ҳиёл рақобатни бой берса ҳам, бу менинг фикрим ўзгариша олиб келмайди. Мана яқинда, уйга электрон жиҳозлар олиш керак бўлиб қолди, мен сафарда эдим, отам мендан маслаҳат сўраганларида, суриштириб энг яхшисини (чет элникини) маслаҳат бердим. Қайта-қайта таъкидлашимга қарамасдан отам ўзимизда чиқаётган жиҳозларни олдилар, "заводда ўзимизнинг болалар ишлаяптику, кафолат ҳам беришяптику, Давлат иқтисодига фойда, ўзимизга фойда!" Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар ҳамма шундай йўл тутса ўзимда ҳам ишчи жойлар кўпаярди.
- эҳ, қара, қанча одамлар Россия чиқиб ишлашяпти, коллеждаги болалар ҳам. Мана, Ҳиндистон, қолоқ бўлишига қарамасдан бизга ўхшаб аҳолиси бошқа давлатга чиқиб ишламайди.
- Ҳиндистон қолоқ давлат эмас: дори-дармон ишлаб чиқариш, тиббиёт ва бошқа соҳалари жуда ривожланган. Дунёдаги энг кучли дастурчилар ҳам ҳиндлар. Майкрософт компаниясининг аксар дастурчилари ўшалар. Энди камбағаллигига келсак - аҳолиси кўплигиданми, ёки баъзи қатламларининг етарлича ҳаракат қилмаганиданми, аҳволи шунақадир.
- Ривожланган давлатларнинг ривожланиш тарихини ўрганиб, ўзимизда қўллашимиз керак.
- Қайси ривожланган давлатнинг тарихини айтиб берай?! Сўранг! Жим-житлик. Давом этдим, - Европа дейсизми?! Мусулмонлардан, хусусан Андалусия, ҳозирги Испания ва Усмонли Турк империясидан таъсирланиб, шуларнинг ёрдамида ривожланишган. Япония дейсизми?! Улар ўзларини бутун дунёда ажратиб, икки юз йилча яшашган, кейин эса пороходни кўриб, "эҳ, биз ривожланишдан қолиб кетибмиз", дея роса жидду-жаҳд қилишган. Юрт ривожланиши йўлида ҳар бир япон фуқороси ўз ҳиссасини қўшган. Таълим учун катта пул тикилган. Урушдан кейин ҳар бир ишчи ўз ҳисобидан давлат ривожланиши учун қўшимча ишлаб берган, 14-16 соатлаб ишлаган, лекин 8 соат учун ҳақ олган! Ҳозирги таълим тизимини кўринг - ўғил болалар билан қизлар алоҳида, тартиб бузилгани учун қаттиқ жазо чоралари кўрилади. Ҳаёли бўлинмайди, "яна очилиш-яшнаш фасли баҳор келди", деб ўтирмайди. Олий ўқув юртини битираётган ҳар бир талабадан битта янгилик талаб қилинади! Сиз ҳам шулар каби қўшимча ишлаб берармидингиз?
- Албатта. Агар шу билан одамларимиз пул топиш учун четга чиқмайдиган бўлишса, албатта ишлаб берардим. Қолганлар ҳам қилишган бўларди!
- Қолганлар? Аҳволимизга бир қаранг - 8 соатлик ишимизни эплаб, чин дилдан бажармаяпмизку, 12-14 соат ким ишлаб беради. Ҳамма ўз чўнтагини ўйлайди-ю, сиз давлат манфаъатларини гапирасиз. Фақат давлатни айблаш ҳам хато! Мана, мисол учун, четга кетган одамлар топган пулини нимага сарфлаяпти?! Машина олади, уй қуради, тўй қилади. Катта-катта телевизорларни кўтариб келишади. Шуларнинг қанчаси ўқиш учун пул сарфлаяпти? Нечтаси бор, бир дона китоб сотиб олмайди! Уларни пулни бундай ишлатишга ҳеч ким мажбур қилмаяпти. Ҳамма ўзига бир даражани белгилаб олган: мен шундай-шундай яшашим керак. Қийналган, пулга муҳтож "камбағални" кўрсангиз - ўша планкага ета олмаётган бўлади. Авваллари одамлар орасида камбағаллари бўларди, ҳозир эса деярли йўқ, ҳамманинг дарди пул топиш. Олдинлари одамлар эҳтиёжи етадиган нарсаларни қилишарди, "фалон нарсага қурбим етмайди, қилмайман" дерди. Ҳозирчи?! "Мен шуни қилишим керак". Бўлди, шуни қилиши керак, мақсад қўйилган - бу ёғига ҳаракат.
- Ҳа, ҳаммамиз васваса билан касалланганмиз, уйимиз қўшниникидан баланд бўлиши керак. Болаларимизга мактабдалигидан "пул топ" деймиз, коллежни битирмай Россияга кетади.
- Пул топ, пул топ деганидан кейин, у нима қилсин, топади-да. Бир касбнинг бошидан ушламаганидан кейин - қўлидан келганини қилади. Ота-оналари болаларини ўқитиш ўрнига пул талаб қилганидан кейин аҳвол яна қандай бўлсин?!
Кейин яна ўйланиб қолдим. Қийналган хонадонлар бордир, фарзандлари ёшлигидан ишлаши керакдир, лекин аҳолининг аксарини шундай деб бўлмайди-ю! Иш жойи етишмайди дерсиз, лекин, ҳамма бир ёқадан бош чиқарса, мақсад учун биргалашиб ҳаракат қилса, муаммони ҳал қилса бўлади-ю! Бир кишини биламан, ўқиган, тарбия кўрган бир болани кўриб, ҳаваса келганидан - "болаларимни ўқитаман, бой яшамасам ҳам, қийналиб яшасам ҳам, қотган нон еб бўлса ҳам, фарзандларимни ўқитаман, яхши тарбия бераман", - деган экан. Ҳозир фарзандларини ўқитаман, деганлар, пул тўлаб, шаҳарда яшашини таъминлаб ўқитаётганлар кам эмас. Аммо ўша ўқиётганларнинг қанчаси ота-онаси кутганидай ўқияпти? Шаҳарга борволиб, кайф-сафо қилиб юргани қанча? Пули "ўқиб" юргани қанча? Қанча одамларни биламан, "мен ўқишга киришим керак, менга диплом керак, кирволсам бўлди эди, ишлаб бўлса ҳам контрактимни тўлаб ўқирдим", - дейди. "Ниятингиз яхшику, лекин, ҳам ишлаб, ҳам ўқиш жуда қийин, дарсларга улгиролмай қолишингиз мумкин!". "Пул билан ёпаман, диплом овосам бўлди!". "Ундан кўра ўқимай қўя қол, ўқийдиган боланинг ўрнини банд қилгандан кўра. Эртага ишга кирганингда ўқиган соҳангни билмасликдан уялмайсанми? Қандай қилиб ишлайсан?". Эҳ, борган сари бузилиб боряпмиз. Ота-оналаримиз қаерга қарашяпти? Жонлари пул дардида ҳалак, қачон фарзандларига тарбия беради? Бирининг қизи отасининг бир кунлик топадиган пулини йиғиб юрса, "шуни отамга берсам, менга бир кунини ажратса?!". Яна бири ота-онасининг фарзандига беэътиборлигидан телевизор бўлиб қолишни истаса. Ҳар доим, кайфиятининг қандай бўлишига қарамай, телевизорни канда қилмаганидан кейин, яна қандай бўлсин?! Мактабда ўқиб юрганимда отам мендан турли хил нарсаларни сўраб турарди. Билмасам, мактабда фалон фанни ўтмадингларми, университетда фалон фанни ўқимадингларми, адабиётда нималарни ўрганяпсизлар? Сўрасалар-у мен билмасам, уялардим. "Баҳоларинг беш экан, лекин фойдасиз экан", дейишларидан уялардим. Менинг тарбиямга, ўқишимга эътибор бериб, ҳозир роҳатини кўриб юрибдилар-у. Қолганлар ҳам шундай қилишса ўзлари, фарзандлари ва атрофдагилар учун фақат ва фақат фойда бўлади-ю. Дунё ташвишларидан бир оз узилиб, фикр қилиб кўрмайдиларми? Қаерга қараб кетяпмиз? Бунақада эртамиз нима бўлади? Яна бир отанинг фикрлашидан ҳайратга тушдим. Фарзандини ўқитмоқчи экан, қанча пул сарфлаб бўлса ҳам, ўқишга тайёрласа, ўғли ўқишга кирса. "Пойтахтда ўқитаман, ҳамма харажатини қоплайман. Ўқишга кирса уй, машина олиб бераман. Битирса, нима деса муҳайё қиламан". Ўғлининг қизиқишлари билан ҳисоблашиб, ўзи ҳам маслаҳат бериб, бошқалардан маслаҳат сўраб, сўраб-суриштириб, хуллас, имкониятидаги ҳамма нарсаларни қилаётган эди. Мен билан шу ҳақда гаплаша туриб, шундай деб қолди: "Лекин, бир ёмон томони бор-да! Пойтахтга борганларнинг кўпчилиги намозхон бўлиб қайтиб келади!". Қоним қайнаб кетди. Ота ҳам, йўқ оталикку майли, одам ҳам шунақа бўладими? Мусулмон одам ҳам шунақа бўладими? Айтган гапини қаранг? Нима қилибди, пойтахтга бориб, атрофдаги хулқи гўзал, ўрнак олса арзугулик ибодатли кишилардан ибрат олса, таъсирланса! Ўзи ўргатмагани етмагандан, айтган гапини қаранг!!! Эҳ, калтафаҳм. Сен берган пулларни пойтахтда кайф-сафога, ҳаром-ҳаришга, ароғ-у фоҳишаларга сарфлаганидан кўра, тарбияли бўлиб, ўша пулларни тежаб ўқишига ишлатгани яхши эмасми?! Эҳ, ҳайф...
Бир чет эллик ҳамкасбим интернетдан ҳикматли гапларни қидириб ҳар куни ўзига ёққан биттасини доскага ёзиб қўярди. Бир куни қарасам, лавҳда шундай ёзув турибди: "People live to eat while I'm eating to leave" (Мен яшаш учун еб юрганимда, одамлар ейиш учун яшашяпти). Ҳикматли гап-а! Ёзгани нарсасига гап йўғ-у, лекин, бунинг маъносини тушунармикан? Ўзи динсиз бўлса, маданиятини гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаётдан мақсади нима? Бўлиши мумкин эмас, бу ерларда оиласидан узоқда ишлаб юришидан ҳам, яшашидан мақсад ҳам ғ пул топиш, топган пулини эса яхши яшаш: ейиш, ичиш учун сарфлаш. Кейинроқ ўзидан бориб сўрадим, "Бунинг маъносини тушунасанми? Сен ростан ҳам шунга амал қиласанми? Ёки бу гапни шунчаки сенга ёққани учун ёздингми?". - "Шунчаки менга ёққани учун ёздим, аслида маъносини унча тушунмадим". "Мана энди ўзингга келдинг", дедим ва тушунтира кетдим. "Бу аслида мусулмонларнинг гапи, улар бунга амал қилади, болаларига ёшлигидан шундай тарбия беришади..." Ҳозир, ўша гапларимни ўйлаб ўтирибман. "Болаларига ёшлигидан
шундай тарбия беришади"...ми?!
Абу Юсуф
Мусулмон куёвларга дипломли келинлар керак эмасми?
Ҳиндистоннинг Хайдаробод шаҳрида университет дипломини олган олий маълумотли муслима бўлиш – турмушга чиқиш учун деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмасликни англатади, чунки бу ерда куёвлар маълумоти кам, ўқимаган қизларга уйланишни афзал кўради, деб ёзади Times of India.
Ишсизларнинг ишсизлиги ростан ҳам ишсизликданми?
Бугунги кунда ишсизлик муаммоси ҳақида жуда кўп гапириляпти. Тўртта одам бир ерга йиғилиб қолса, «об-ҳаво», «нарх-наво»дан сўнг гап, албатта, кўча-кўйда ўзига муносиб иш топа олмай тентираб юрган ишсизларга бориб тақалади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 318 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар