Сайт бўлимлари
Ўзимни қандай ўзгартирсам бўлади?
Менда ўзим ҳал қила олмаётган саволларим талайгина...
Биринчиси: Сен учун қадрли бўлган инсонни бутунлай йўқотганингни билганингда, нима қилиш керак? Мен табиатан инсонларга тез боғланиб қоламан. Сўнг уларни қаттиқ соғина бошлайман. Мен ўзимни севмайдиган бир кишини яхши кўриб қолдим... Лекин яқинда у яшаётган шаҳардан кўчиб кетишимга тўғри келмоқда. Мен уни соғинишни бошлаяпман... кетишни эса ҳоҳламаяпман. Бу инсон менга ташқи кўриниши билан эмас, қалби ва ҳулқ атвори туфайли ёқиб қолган. Унинг мени ёқтирмаслиги эса менга жуда ҳам оғир ботмоқда. Мен меланхоликман. Ҳамма нарсани қалбимга яқин олганим учун ўзимни ёмон ҳис қиламан. Интроверт (ичимдагини топ) бўлганим учун, ён-атрофимда дўстларим жуда кам ва ҳамма ҳам мени тушунавермайди.
Иккинчиси: А.Маслоунинг машҳур пирамидасида инсоний эҳтиёжлар зарурати жиҳатидан беш қисмга бўлинган. Менинг саволим шундай. Менинг севги-муҳаббат ва ижтимоий алоқаларга бўлган эҳтиёжларим қондирилмаётган бўлса, мен ўзимнинг ундан юқори босқичдаги эҳтиёжларимни қандай амалга ошира оламан?
Мен ривожланишни, ҳаётимни изга солишни ва уни ўзгартиришни ҳоҳлайман, лекин мен ёлғизлик ва ўзаро муҳаббат йўқлигидан азият чекмоқдаман. Севги деганда мен соф инсоний туйғуни назарда тутмоқдаман. Мен ўзимга ҳулқ атворим ва мулоқотларимда ҳам ортиқча нарсаларга йўл қўймайман. Бошқа қизларга ўхшаб, ҳар қандай йигитлар билан илакишиб юрмайман. Сен севган инсон сени яхши кўрса, бу - улкан бахт-ку...
Юқоридаги ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Мен ҳар куни ғамгинлигим ва хафалигимдан йиғлайман. Ўзимни чалғитишга, қизиққан нарсалар билан шуғулланишга харакат қилмоқчи бўламан, лекин бу ёрдам бермаяпти. Кучим қолмади. Илтимос, менинг саволларимга жавоб беринг. Олдиндан рахмат.
Психологик нуқтаи назардан:
Инсонлар билан ишлаш тажрибаси шуни кўрсатадики, мурожаатчида бирдагина кўплаб саволлар пайдо бўлиб, лекин унга фақат биргина жавоб лозим бўлади. Ва бу жавоб аксар тўғри берилган саволга, яъни “Мен кимман?” деган саволга берилган жавоб бўлади. Амалиёт шуни кўрсатадики, кўпгина ҳаётий муаммолар инсон табиатининг нотўғри талқин қилиниши оқибатида келиб чиқади. Аксарият ҳолларда, у ёки бу инсон ўзини маълум афзалликлар ёки камчиликларнинг “доимий эгаси” сифатида ишонтириб қўяди. Вақт ўтиши билан инсон бу фикрлари аниқ эканига ишонч ҳосил қилади ҳамда барча нарсаларни ва ўзининг хатти-харакатларини ушбу призма ойнаси орқали кўра бошлайди.
Масалан, Сиз инсонларга тез боғланишингиз ва бундан азият чекишингизни айтмоқдасиз. Лекин бу қулоққа шунчалик жўн эшитилса-да, тезда боғланадиган инсон ушбу ҳиссиётларидан тез совиб қолиши ҳам маълум-ку. Муаммо шундан иборатки, айнан шу боғланишдаги ҳис-туйғуларимизни биз ҳаётимиздаги энг катта муҳаббатимиз деб ҳисоблай бошлашимиздир. Аслида эса, ҳар қандай туйғу (агарда у давомли бўлмаса) ўз боши, давомийлиги ва охирига эга. Шунинг учун, Сизнинг бошқа шаҳарга кўчиб кетишингизни ўзингиз учун ҳайрли деб билишингиз лозим, зеро у боғлиқликни осонгина унутишингизга ёрдам беради.
Абрахам Маслоунинг концепциясига келсак, Сиз бу концепция билан фақат битта университет маърузаси даражасида қисман танишга ўхшайсиз. Аслида эса, унинг инсон психологияси ривожланишига қўшган ҳиссаси мазкур эҳтиёжлар пирамидаси билан чекланиб қолмаган. Бу фақат асос. Аслида, Маслоунинг фикрича, инсон ўз устида ишлаши, яхши томонга ўзгаришга харакат қилиши, ҳаётда доим ҳушёр ва зийрак инсон бўлишга харакат қилиши лозим.
У бутун умрини тарихда яхши из қолдирган инсонлар ҳаётини ўрганишга бағишлади ва унинг асосида маънавий-аҳлоқий ва илмий салоҳиятда камолотга етиш шахсий мезонларини ишлаб чиқди. Унинг копцепцияси калити ва хулосаси шундан иборатки, доим яхшилик ва бошқа одамларга ёрдамни ҳаётида мақсад қилган инсонгина - ҳақиқий инсон деб тан олинади. Эҳтиёжлар пирамидасига келсак, унинг бошланғич ишларида ҳақиқатда инсон аввал паст даража эҳтиёжларини қондирмай туриб, юқори даражадаги эҳтиёжларини амалга ошира олмайди деган фикр илгари сурилган эди. Лекин, у кейинчалик ўз қарашларини қайта кўриб чиқиб, инсон ўзининг табиий биологик эхтиёжларини қондириши келгуси ривожланиш босқичига ўтишига учун етарли бўлади, деган хулосага келган.
Шунинг учун, Сиз тушкунликка тушманг ва мағлуб бўлманг! Яхши ишларни кўпроқ қилишга бел боғланг, китоб ўқинг, яқинларингизга ғамхўрликни оширинг, шунда ҳаётингиз ўз-ўзидан яхши тарафга ўзгара бошлайди.
Ўзингизга “мен - меланхоликман”, “мен - интравертман” деган турли ёрлиқларни илиб, ривожланиш ва камолотга етиш йўлларингизни ёпиб қўйманг. Ўзингизга ишонинг, ҳар қандай темперамент эгасида ҳам ўз олдига қўйган мақсадига эриша олиш имконияти мавжуд. Асосийси, ўзликни тўғри англаш!
Алиасхоб Анатольевич Мурзаев
“Оила ва болаларга ижтимоий ёрдам маркази” психолог-консультанти
Манба: islam.ru
Таржима: Abu Asadulloh
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 128 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар