1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Сўз амалдир

Инсоннинг икки дунёдаги саодати унинг қалби ва тилига боғлиқ.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: "Банданинг қалби тўғри бўлмагунича имони тўғри бўлмайди. Тили тўғри бўлмагунича қалби тўғри бўлмайди" (Табароний).
Демак, имон комиллиги тилга, унинг солиҳ амаллар қилишига боғлиқ. Тилдан чиққан ҳар бир сўз амалдир. Амалларнинг яхши ва ёмони бор.
Тил ногоҳ содир этган хато оқибати хатарли бўлгани учун Расулуллоҳ (алайҳиссалом) бундай деганлар: "Аллоҳ таолога энг суюкли амал У рози бўлмаган нарсалардан тилни сақлашдир" (Имом Термизий); "Аллоҳга қасамки, ер юзида узоқ ҳибс қилинишга тилдан ўзга лойиқ нарса йўқ" (Табароний). Зеро, тилга эрк бериш оқибатида оилалар пароканда бўлади, дўстлар душманга айланади.
Тилни ёмон амаллардан сақлашга инсон кам гапириш, фақат лозим ўринларда, чуқур мулоҳазадан сўнг, қисқа ва лўнда сўзлаш ё сукут сақлаш билан эришади. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) бундай марҳамат қилганлар: "Киши беҳуда сўзлардан тилини тийиш билан шайтон устидан ғолиб бўлади" (Табароний); "Сукут қилган нажот топади" (Термизий)-, "Ортиқча сўздан тийилган ва ортиқча молини эҳсон қилган кишига саодат бўлсин" (Ибн Абуддунё).
Тилдан чиққан ҳар бир сўз амалдир. "Инсон талаффуз қиладиган ҳар бир сўзни ёзиб борувчи фаришта ҳозирдир" (Қоф, 18).

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

Ҳозир сайтимизда 59 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ