1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Кўнгил гавҳари

Ўшанда вилоятлардан бирига тўйга боргандик. Келинга дугона эдим. Куёвни ҳам танирдим. Никоҳ ўқилаётганида гувоҳлар қаторида ўтирдим.

Тўйдан олдинги югур-югурларнинг ҳаммасида келин билан бирга юрдим. Туй либоси қидириб, биз ҳам икки кун овораю сарсон бўлганмиз. Битта туфли учун роппа-роса бир кунимиз бозорда ўтгани ҳам эсимда.

Никоҳ ўқилаётган пайти мен кутмаган воқеа рўй берди. Мулла бундай ҳолларга кўникиб қолганми, калимани биласизларми, деб сўради. Йўқ деган жавоб олгач, ўзи айтиб турди, келин-куёв такрорлашди. Мен бўшашиб кетдим. Никоҳ ўқиб бўлингач, дугонам менга, ҳаяжоннинг зўридан эсимдан чиқиб қолди, деди (чунки никоҳдан аввалроқ унга калимани такрорлаттирган эдим). Тўйдан бир неча кун кейин “тафсилотлар”ни эслаб ўтириб, куёвга ўша воқеани айтдим. Индамай, ерга қаради.
Ўша пайт ўзим тан олмаган бир хатони ўйлайман. Ахир, мен келин-куёв билан яқин эдим. Аммо бу яқинликни бугун нима деб аташни билмайман. Икковининг ҳам кўнгил гавҳари ҳисобланмиш имон калимасини билмаслигидан бехабар юрган инсон уларга ким саналади? Дўстми, дугонами?

Зеро, улар биримизга ака ё опа, биримизга ука ё сингил, яна бировимизга дугона ёки дўст. Яқинларимизни фақат керак бўлганида эмас, бошқа пайтларда ҳам сўраб турайлик, демоқчиман. Динимиз аҳкомлари айрим маросимлардагина эмас, балки умр бўйи бизга зарур эканини англадим.

Инсон қалбига имон берадиган ҳаловатни бошқа ҳеч нарса беролмайди. Бу калималар доимо дилимизда бўлиши керак. Улар боқий ҳаётга қадам қўяётган асл ҳаяжонли онларимизда ҳам сўнгги сўзимиз бўлсин.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи

Ҳозир сайтимизда 338 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ