Сайт бўлимлари
Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўлсанг инсонларнинг энг бойи бўласан
Бу сабабнинг баъзи маънолари ўтган бўлса-да, тушунарлироқ бўлиши учун уни кенгайтириб айтмоқчиман, у ҳам бўлса сенга тақсим қилинган жисм, мол, бола-чақа, маскан, иқтидорга қаноат қилишинг лозимлигидир, бу эса қуръондан келтирилган далилдир:
فَخُذْ مَا آتَيْتُكَ وَكُن مِّنَ الشَّاكِرِينَ} (144) سورة الأعراف
“Бас сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!” (Аъроф 144)
Салаф уламоларнинг кўпчилиги, ўтган умматларнинг аксарияти фақир бўлганлар, уларнинг бойликлари, ажойиб уй-жойлари, маркаблари, қуллари бўлмаган лекин улар шу билан бирга ҳаётга катта таъсир ўтказганлар, ўзларини ва инсониятни бахтли қилганлар, чунки улар Аллоҳ уларга берган яхшиликни унинг йўлига йўналтирганлар, шунинг учун уларнинг умрларига, вақтларига, иқтидорларига барака кирган. Бу муборак синфнинг муқобилида мол дунё, бола-чақа, неъматлар берилган кишилар бўлиб уларнинг бахтсизликлари, азобларининг сабаби улар тўғри фитратдан, ҳақ йўлдан оғиб кетганликлари эди. Бу нарсалар барча нарса дегани эмаслигига юқоридаги ҳолат ёрқин далилдир. Олимлик унвонига эга бўлиб, эҳсонда, фаҳмда ва дунёга бўлган таъсирида ҳеч ҳам танилмаганларга қара, уларнинг қаршисида чегараланган илмга эга бўлсада, манфаат келтириш, ислоҳотчилик ва маданиятлари билан ундан оқиб турувчи дарё барпо этганлар ҳам бор.
Агар сен бахтни истасанг Аллоҳ сени яратган суратингга рози бўл, оилавий шароитингга, овозингга, идрокинг даражасига ва нуқсонларингга рози бўл. Баъзи зоҳид устозлар бунданда узоққа кетадилар ва дейдилар: “сен ўзингдаги нарсадан камроғига ҳам, ўзинг бўлган шароитдан пастроғига ҳам рози бўл” ва бу ҳақида шеър айтадилар:
Ўзинг яшаётган ҳолингдан-да пастроғини орзу қилишинг
Сенинг буюк бахтингдир, оқилсан, лозим буни билишинг
Бу ерда дунёвий насибалари кам бўлсада, ўзларидан нур таратиб турган инсонлар билан тўлган ажойиб рўйхатни келтирамиз:
Атоъ ибн Абу Рабоҳ ўз даврида дунё олими бўлган зот қора, бурни пучуқ, қўллари шол, сочи жингалак қул эдилар.
Ахнаф ибн Қайс барча арблар ичида ҳалими бўлиб, жисмлари ориқ, орқалари букри, оёқлари қийшиқ, нимжон киши эдилар
Дунё муҳаддиси Аъмаш қуллардан бўлиб, кўзлари ожизроқ, қўли калта фақир, кийимлари йиртилган, кўринишлари, масканлари жулдур эди.
Уларга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин буюк пайғамбарларнинг барчалари қўй боқишган, Довуд ас темирчи, Закриё ас дурадгор, Идрис ас тикувчи бўлганлар, улар инсонларнинг энг яхшиларидирлар.
Шундай экан сенинг қийматинг иқтидоринг, солиҳ амалларинг, фойда келтиришинг, хулқинг биландир, қўлингдан кетган ҳусн, мол, аҳли аёлдан ғам чекма, Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл.َ
نَحْنُ قَسَمْنَا بَيْنَهُم مَّعِيشَتَهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا(32) سورة الزخرف
“Уларнинг ҳаёти-дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида ўзимиз тақсимлаганмиз.” (Зухруф 32)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 25 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар