Сайт бўлимлари
Ҳар қайсимиз профессионал актёрмиз
Она қизалоғининг қўлига қизил лаб бўёғи чапланганини кўриб қолди. Бу қилмиши учун дарҳол қизини урдию, ўзининг хонасига кириб кирмоқчи бўлганида, эшикка ўша лаб бўёғи билан “онажон сизни яхши кўраман” деб ёзилган ёзувни кўрди. Она ортига қайтиб эшикка ёзгани учун жажжи қизчасини яна урди. Ўз қизининг самимий муҳаббат изҳорини қалби сезмаган онанинг ҳатти-ҳаракатлари табиий эмасди, албатта. Бу вазиятда она жазоловчи ролини ижро этган эди. Инсон сохталик ва ясамаликдан қанчалик ҳоли, табиий ва эркин бўлса, у ўзини, ўзлигини шунчалик намоён қила олади.
Комедия жанридаги ўнлаб профессионал артистлар ўзларининг ниқоблари ортида оғир руҳий азобларни кечиришади ва уларнинг кўпчилиги ўз жонига қасд қилишади. Улар бахтиёр ва қувноқ инсонларнинг ролларини ўйнашади, бироқ, уларнинг хушхон табассумлари ортида чуқур қайғу яширин.
Бўлажак эр ва хотин ўртасидаги хушторликлар ҳам бир-бирининг қалбини забт этиш учундир. Мен сиз истаган ролни ўйнайман, шу сабабли менинг рол ўйнашим учун сиз ҳам ўйнайсиз, худди мен сиздан кутганим каби.
Бу худди аввалдан келишилмаган келишувга ўхшайди. Оқибатда одамлар кўпинча шошилинч ва ҳиссиёт билан тўлиб тошган ваъдаларни бера бошлайди. Кўп ҳолларда ёшларнинг ўзаро муносабатлари уларнинг рол ўйнашига асосланади – маҳбуб ва маҳбуба. Қисқа вақт давом этган нафс лаззати орқасидан узоқ йиллик кўнгил қолиш ва низолар мўралаб кела бошлайди.
Баъзан ёш болалар ота-оналарининг уларга кўрсатаётган меҳри етарлича эмаслигини ҳис қилади, бироқ, уларга бўлган ғазабини ошкор қила олмайди. Кичик ёшдаги болалар ота-оналаридан ўзларига нисбатан очиқкўнгил ва соддалик билан муносабатда бўлишларини хоҳлашади. Улар ўз ота-оналарининг роль ўйнашини исташмайди, ҳатто яхши ўйнаётган бўлса ҳам. Сиз ўз фарзандларингиз учун кўп нарса қилишингиз мумкин ва бу яхши. Лекин, ўзаро самимий ва яқин муносабат билан эътибор қилмасангиз, барибир етарли бўлмайди.
Нега баъзи одамлар бутун умрлари мобайнида чекишни қоралайди, бироқ, кўйлакларининг чўнтакларидан эса сигарет қутиси бақирайиб туради?
Нега доим замонавий технология ва ускуналардан шикоят қиламиз, улар ҳаётимизни тўлиқ назорат қиляпти, деймиз. Ўзимиз эса эрталабдан кечгача ўша нарсаларга ғарқ бўлиб кетганмиз? Биз танқидчи бўлсак ҳам, аслида эса, “Мен бу ердаман!” деймиз.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким ноҳақ бўлатуриб, баҳс-мунозарани тарк этса, унинг учун жаннат чеккасида бир уй бино қилинади, кимки ҳақ бўла туриб тарк этса, унинг учун жаннатнинг ўртасидан бир уй бино қилинади. Кимнинг хулқи гўзал бўлса, унинг учун жаннатнинг энг олий жойига (қаср) бино қилинади" (Абу Довуд, Термизий ривоятлари)
Одамларнинг ўз устидан ҳукмронлик қилиши ва уни енгишига нафс (эго) имкон бермайди, у қандай бўлмасин ўзини ҳимоя қилади. Кимдир бизни танқид ёки ҳақорат қилса нафсимизга тегиб кетади. Бу ерда қайси тараф ҳақлиги муҳим бўлмай қолади. Бундай ҳолатларда унинг асосий иши воқеликдан ташқарида бўлса ҳам, ҳимояни янада кучайтириш бўлиб қолади. Бироқ, сиз ўз ишингизни кўз-кўз қилиш учун эмас, балки ўша иш учун бажарсангиз кўпроқ муваффақиятга эришишингиз мумкин.
Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир” (Қоф сураси, 22-оят).
Ҳаётмиз ҳақиқатдан ҳам саҳнами? Бизлар эса, ундаги актёрлармизми? Энг сўнггида ниқоблар ечиладими?
Салмон Авда
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 344 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар