Сайт бўлимлари
Саодатли никоҳ андозаси
«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят)
Эр-хотин турмуши бахтли ва саодатли бўлиши учун мен қуйидаги андозани тавсия қилган бўлардим:
Тақво эгаси бўлинг. Барча ишни Аллоҳ таоло кўриб турибди деган ишонч бўлиш керак, хусусан, оилавий муносабатларда ўрнатилган шаръий ҳудудлардан ташқари чиқмаслик керак. Фақат тақво – Аллоҳ таолодан қўрқиш инсонни хато ва гуноҳлардан асраши, бировга озор бериб қўйишдан сақлаши мумкин. Тақво асосида барпо этилган оила ва жамиятлар бахтли бўлишади.
Ғазабингизни назорат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кучли деб ҳаммани енгадиган кишига айтилмайди. Ғазабланган пайтда ўзини қўлга ололган одам кучлидир!” (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Инсон боласи маъсум эмас, у доим хатолар қилиши, ҳиссиётга берилиб кетиши ва ғазабга тушиши мумкин. Муҳими шу онда ғазабингиз сиздан устун келиб, сўнг қаттиқ пушаймон бўлишингизга сабаб бўладиган ишларга олиб бормасин.
Баҳслашманг. Баҳс ва бунинг натижасида келиб чиқадиган ихтилофлар оилаларни барбод қилади. Агар баҳсда кимдир ғолиб бўлиши шарт бўладиган бўлса, ўша одам сиз бўлмай қўя қолинг. Баҳсда сиз ўзингиз ҳақлигингизни исботламоқчи бўлганингиз билан муносабатлар учун фойда бермайдиган натижаларга эришишингиз мумкин. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким ноҳақ бўлатуриб баҳс-мунозарани тарк этса, унинг учун жаннат чеккасида бир уй бино қилинади, кимки ҳақ бўла туриб тарк этса, унинг учун жаннатнинг ўртасига (қаср) бино қилинади. Кимнинг хулқи гўзал бўлса, унинг учун жаннатнинг энг олий жойига (қаср) бино қилинади» (Абу Довуд, Термизий ривояти).
Ҳеч қачон бир-бирингизга овозингизни баланд қилманг. Бунга ўхшаш ҳолат эр-хотинни бир-биридан узоқлаштириб, бир-бирини тушуниш имкониятларини йўққа чиқаради. Бақир-чақир қилувчилар хотиржам гапирадиган одамларга қараганда кам тинглашади. Қуръони каримда: “Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир”, дейилган. (Луқмон сураси, 19-оят)
Агар танқид қилмоқчи бўлсангиз, муҳаббат билан қилинг. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом мўмин мўмин учун ойнадир, деган. Танқидий мулоҳазангизни маслаҳат шаклида билдиринг.
Ўтмишдаги хатоларни эсламанг. Ўз жуфтингиз ўтмишида қилган хатоларини унга эслатиб ва бу учун уни айбламанг. Бу билан сиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз, чунки ўтмишдагиларни қайтариб бўлмайди. Айни вақт ва келажак ҳақида кўпроқ қайғуринг. Бандан ташқари, бировнинг хатоларини доим ёдга олавериш билан унинг ҳатти-ҳаракатларига таъсир қилишингиз мумкин, у эса ҳақиқатдан ҳам ўзини ёмон эканига ишона бошлайди.
Ҳеч қачон бир-бирингизнинг эҳтиёжларингизга бефарқ бўлманг. Исломда эрнинг аёли устида ҳақлари бор, аёлларнинг эса эрлари устидаги ҳақлари бор. Оилада ҳамма ўзи учун деган тушунча йўқ, қизиқиш, истак ва эҳтиёжлар умумийга айланади. Буларни бирга баҳам кўриш оилага тинчлик, қут, барака ва хотиржамлик келтириши мумкин.
Кунига бир марта бўлса ҳам жуфтингизга миннатдорчилик билдириб қўйинг. Миннатдорчиликни изҳор қилиш билан сиз уни қанчалик қадрлашингизни ҳам кўрсатиб қўйган бўласиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: “Одамларга ташаккур қилмаган, Аллоҳга шукр қилмайди”, деган (Термизий)
Хатоларни тан олишни ўрганинг. Агар сиз жуфти ҳалолингизга нисбатан хато иш қилган бўлсангиз, буни тан олиш ва узр сўрашга тайёр бўлинг. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллом “Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир”, деганлар.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 336 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар