Сайт бўлимлари
Эрнинг аҳли аёлига бўлган етти асосий мажбурияти (ҳадислар асосида)
1. Муҳаббат ва аҳли аёлга гўзал муносабат.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло: «...Улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса», деб айтган. (Нисо сураси, 19-оят)
2. Аҳли аёлнинг нафақасини бериш.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аёлларнинг эркаклар зиммасидаги ҳаққи яхши таом ва кийим беришларидир”.
3. Динни ўрганишда аҳли аёлга ёрдам бериш.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Киши (чўпон) жавобгар ва масъулдир ўз раъийятидан (аҳлидан)” (Муттафақун алайҳ)
4. Аҳли аёлнинг камчиликларига сабр.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аёлларга яхши панднасиҳат қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилгандир. Албатта, қовурғаларнинг қийшиқроғи юқоридагисидир. Агар уни тўғирлайман десанг, синдириб қўясан. Агар шундоқлигича ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Шунинг учун аёлларга яхши панднасиҳат қилинглар” (Бухорий, Муслим)
5. Жинсий алоқа ҳамда бошқа оилавий сирларни ошкор қилмаслик.
“Қиёмат куни Аллоҳ наздида энг улуғ омонатга хиёнат қилиш - бу бир инсон аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг сирини ошкор қилишидир” (Абу Довуд, Аҳмад ва Байҳақий ривояти).
6. Аҳли аёлга нисбатан жисмоний куч ишлатмаслик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг чўриларини урманглар!» – деганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобини:
“Аллоҳнинг аёл бандаларини урмангиз!” дея огоҳлантирдилар. Хотинини урувчилар уришни тўхтатдилар.
Хотинлар буни қулай фурсат, имкон билиб, эрлари билан тортиша бошладилар.
Ҳазрат Умар (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб:
- Хотинлар эрлари билан тортишадиган бўла бошладилар, -дедилар.
Бундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаддан ошган хотинларни енгилгина уришга рухсат бердилар. Бундай рухсат олган эрлар дарҳол ўша кечаёқ хотинларининг жонларини қийнашган бўлсалар керакки, кейинги кун кўп хотинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келиб, эрларидан шикоят қилишди. Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобни тўплаб, уларни огоҳлантирдилар:
“Жуда кўп хотин эридан шикоят этиш учун уйимизгача келди. Шуни яхши билингизки, хотинларини урганлар сизларнинг яхшиларингиз эмас!”. (Абу Довуд, Ибн Можа, Доримий, Ибн Ҳиббон).
7. Уй ишларида аҳли аёлга ёрдамлашиш
Ойша розияллоҳу анҳодан: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилардилар?” – деб сўралганида. У киши: “Оилаларига кўмаклашар эдилар. Агар намоз вақти бўлса, масжидга чиқардилар” – деди (Бухорий).
Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 332 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар