Сайт бўлимлари
Эрим доим норози
Савол: Агар эрим доимо жанжаллар ташаббусчиси бўлиб, ҳақорат қилса ва доим ҳамма нарсадан норози бўлаверса, нима қилиш керак?
Психология нуқтаи назаридан жавоб: Барча оламларнинг Парвардигори, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ҳамда Ул Зотнинг севикли бандаси ва сўнгги Пайғамбари бўлмиш ҳазрати Муҳаммад Мустафога дуо ва салавотларимиз бўлсин.
Агар бу ҳақиқатда мунтазам равишда ва ҳамма одамларга нисбатан амалга ошириладиган ва яшашга халақит берадиган бўлса, руҳшунос ёрдамига мурожаат қилиш керак.
Агар бу камдан-кам рўй берадиган ва фақат сизга нисбатан кузатиладиган, унга жамиятда тўлақонли яшашга халақит бермайдиган бўлса, демак, у оддийдигина аламини сиздан оляпти, холос. Бунинг ортида сиз унга нисбатан қилаётган ва бу ҳақида у сизга очиқ айтишга ботина олмаётган нимадандир норозилик яширинган бўлиши мумкин. Эрингиз билан очиқ-ойдин гаплашиб олиш мақсадга мувофиқ бўларди.
У билан тинч ва осойишта, ҳеч ким халал бермайдиган вазиятда гаплашиб олиш учун пайт пойланг. Гапни никоҳ ришталарининг сиз учун қанчалик муқаддас эканлигидан ва уни қўллаб-қувватлашдан бошланг. Ҳозирги муносабатлардан хавотирга тушганингизни билдиринг ва у ўзини сизга нисбатан шундай тутганда ноқулайлик ҳис қилаётганингизни тан олинг.
Сизни ҳақорат қилаётган пайтдаги туйғуларингизни айтиб беринг. Муносабатларнинг бу тарзда давом этишидан хавотирларингиз ва оғриқларнигзни баён қилинг. Лекин буларнинг ҳаммаси шундай тақдим этилиши керакки, у сизни тинглашни истасин, унинг нафсониятига тегманг ва ҳақоратламанг. Акс ҳолда навбатдаги тушунмовчилик ва жанжалдан бошқа қандай натижага эришмайсиз.
Суҳбатингиздан мақсад у сизнинг ҳолатингизни тушуниши ва муносабатларингизда ниманидир ўзгартиришни истаб қолиши ҳисобланади. Шунингдек, арзимас нарсалар туфайли ёки умуман ҳеч қандай сабабсиз аламини сиздан олмасдан, ўзининг норозилигини ошкора айтиши керак.
Сиз нима учун турмуш ўртоғингиз норозилиги сабабларини очиқ айтмаётгани ҳақида ўйлаб кўринг. Бу ёки унинг характери хусусиятлари, ёки норозилигининг сабаби шундаки, бу ҳақида у ҳатто гаплашишни ҳам истамайди. Биринчи ҳоалтда сиз унинг норозилигини ошкора ва унумли тарзда муҳокама қилишга ўргатишингиз лозим.
Шунда сиз унга ёрдам беришингиз ва орангизда зиддият кучайишни бошлаган пайтда биринчи бўлиб гап бошлашингиз лозим бўлади. Иккинчи ҳолатда эса, сиз мос келадиган вақтни пойлашингиз ва эҳтиёткорлик билан ундан сиз билан нима ҳақида гаплашиш ноқулай эканлигини, нима унга халақит бераётганини билиб олишингиз зарур. Бу сиздан кўпроқ хушмуомалалик ва сабр-тоқат талаб қилади.
Кўряпсизми, қанчалик кўп нарса турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларга боғлиқ. Аёл севимли кишисини у билан муносабатларни баркамол ривожлантиришга созлаши лозим. Дарҳақиқат, эркаклар ҳиссиётларни тушуниб етишда, нозик жиҳатлар ва ўзаро муносабатларни англашда уларга осон бўлмайди. Мана шунда аёл киши ундан имконсиз нарсани талаб қилмаслиги, балки уларнинг иккаласини хавотирга соладиган нарсалар ҳақида суҳбатлашиш қулай бўлиши учун суҳбатни тўғри йўлга қўйиши лозим.
Тўғри, бу ерда аёл киши ўзи мос келадиган ва ўринли шакда мулоқот учун очиқ бўлиши лозим. Эҳтимол, бу ҳодиса иккалангизга биргаликда ривожланиш учун берилгандир. Оиладаги муаммоларда, қоидага кўра, у ёки бу даражада иккала томон ҳам айбдор бўлади. Яъни қарс икки қўлдан чиқади. Чунки ҳар бир киши муносабатларнинг ривожланиши учун ўзига яраша жавобгар ҳисобланади.
Агар истасангиз психотерапевтдан маслаҳат олиш нафақат вазиятни ҳал қилишга, балки муаммонинг туб илдизини куриш ва муаммони ундан келиб чиққан ҳолда ҳал қилишга ёрдам берган бўларди.
Уйингизда оятлар ва ҳадислар ўқинг. Бу уйингизни барокатга тўлдиради. Хонадонингизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман! Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Омийн.
Манба: islam-today.ru
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 335 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар