1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳар бир муваффақиятли эркакнинг ортида буюк аёл туради

Яқинда менга жуда яхши ва муҳим савол берилди: "Агар аёл етарли даражада латофатли бўлмаса, унинг ёнида бўлган эркакнинг эркаклик вазифаларини бажармаслиги учун айбдорми?" Мен бугун бу саволга аниқлик киритмоқчиман, чунки бу муайян нарсаларни тушунмаслигидан келиб чиқадиган кўплаб низолар сабабидир.
Шундай қилиб бошлаймиз. Шубҳасизки, аёл киши эркак кишининг ўзини қандай тутиши учун жавобгар бўлмайди. Хулқ-атвор тарбия, инсоннинг индивидуал хусусиятлари ва унинг дунёқараши каби омиллар билан асосланади.
Агар киши масъулиятсиз, инфантил бўлса, у ҳаётни ҳеч нарса қилмаслик ва фақат ҳузур-ҳаловат олиш имконияти сифатида қабул қиладиган бўлса, бундай турмуш тарзида аёлнинг ҳеч қандай айби йўқ. Буни тушуниш ва қабул қилиш керак.
Аллоҳ инсонни яратди ва унга танлов имконини тақдим этди – тўғри ёки нотўғри йўл тутиш, яхшилик ёки ёмонлик қилиш. Ҳар бир киши бу танловни ўзи амалга оширади, олган таълим-тарбияси, дунёқараши ва бошқа хусусиятларга асосланган. Шунинг учун такрор айтаман, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди ва инсоннинг ўзи нотўғри йўл тутаётганликда айбдор бўлади.
Лекин, аёллар қила оладиган баъзи нарсалар борки, мен сизларга бу ҳақда айтиб беришни хоҳлайман. Ҳа, аёллар таъсир қила олади. Ҳа, ҳа, эркакка таъсир қила олади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилаб қўйганидек, эркак кишининг аёл кишига нисбатан заифлиги билан боғлиқ.
Таъсир ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Мен буни бир мисол ёрдамида кўриб чиқишни таклиф қиламан.
Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ҳисса қўшадиган ўғитлар мавжуд бўлиб, уларнинг фойдали таъсири ўсимликлардан мўл ҳосил олишга имкон беради.
Шунингдек, нитратлар ҳам бор-ки, уларнинг меъёрдан ошиб кетиши ўсимликка зарар етказади. Уларнинг таъсири зудлик билан аниқланмайди, бироқ вақт ўтиши билан ўсимликнинг аста-секинлик билан сўлишида намоён бўлади.
Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларда ҳам айнан шундай ҳолат рўй беради.
Агар аёл "ўғит" бўлса, у эркакнинг ўсишига, унинг тараққиётига ёрдам беради. Агар у "нитрат" позициясини қабул қилса, у одамларнинг фаолиятини ва, шунга мос равишда, унинг муваффақиятини аста-секин камайтиради.
Шу сабабли, аёлнинг эркак билан муносабатларида латофатли ва доно бўлиб қолишлари, уларга тегишли бўлган масъулиятни ўз зиммасига олиши, мустақил бўлишга интилмасликлари жуда муҳимдир.
Эрининг муваффақиятларида намоён бўладиган аёлнинг муваффақияти айнан унинг тобелигида (ахлоқий эмас) ва заифалигидадир. Бу машҳур сўзлар билан тасдиқланади: "Ҳар бир муваффақиятли эркакнинг ортида буюк аёл туради".

Рая Акавова, оила психологи
Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ