1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эрим мен билан уч кундан бери гаплашмаяпти…

Эрим мен билан гаплашмаяпти, тирноқ остидан кир изламоқда. Мени ўзига яқинлаштирмаяпти. У мен билан бир хонада ухлай олмаслигини айтяпти, лекин мени ухлаб колди деб ўйлаб, ўзи тунда ким биландир телефонда гаплашяпти. Синглиси ҳам мен билан гаплашмаяпти (менимча, уни ҳам эрим менга қарши қилиб қўйган). Нима қилишни билмаяпман. Шу пайтгача ҳаммаси яхши эди, жанжаллашиб қолган пайтларимиз эрим ва мен муносабатларни аниқлаштириб, дарҳол ярашиб олардик. Мана 3 кун бўлдики, мен гўёки йўқдайман. Кеча гапиришга ҳаракат қилиб кўрдим, лекин у мени хонадан ташқарига чиқариб юборди. Илтимос, менга ёрдам беринг, маслаҳат беринг, нима қилишни, кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Яшашдан ҳеч қандай мақсад кўрмаяпман…

Дин нуқтаи назаридан:
Табиийки, бирон-бир муаммони ҳал қилиш учун у ҳақида қандайдир тасаввурга эга бўлиш, унинг сабабини билиш ёки аниқлаш керак, нима учун эрингиз сиз билан гаплашмай қўйганини эса ўзингиз ҳам билмас экансиз.
Аввал эрингиз билан гаплашишга ҳаракат қилиб кўришингиз керак. Яна бир бор унинг ёнига бориб, суҳбатни бошлашга уриниб кўринг, ҳеч бўлмаганда сабабини тушунтиришни сўранг. Агар сиз турмуш ўртоғингиз яна гаплаша олмасангиз, бунинг сабабини синглисидан билишга ҳаракат қилинг.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ ҳажр қилиши (аразлашиш ва алоқани узиш) ҳалол бўлмайди. Ким уч кундан ортиқ ҳажр қилиб вафот топса дўзахга киради” дедилар". (Абу Довуд ривояти)
Мен бу ерда фақат диндош биродаримиз ҳақида гап кетаётганига эътибор беришингизни сўрайман.  Эр-хотинларга келсак, эрингизга унинг ғазабига нима сабаб бўлганини билмаслигингизни айтинг. Ярашишни истамаган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаганда сиздан хафалигининг сабабини сўранг. Агар бу ҳеч қандай натижа бермаса, уни бир муддат ёлғиз қолдиринг, эҳтимол бир мунча вақт ўтгач, у ўзи гапиради.

Психология нуқтаи назаридан:
Эрингизнинг хатти-ҳаракати, албатта, деструктив характерга эга, яъни бутун оилавий муносабатлар тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ, оилангизда содир бўлган ҳар бир нарсада фақат эрингиз айбдор деб узил-кесил белгилаш ҳам мумкин эмас. Оилалар билан ишлаш тажрибаси ҳар доим ҳам бир хил нарсани кўрсатади, яъни эр-хотин ўртасидаги тушунмовчилик уларнинг бир хил ҳодисаларда мутлақо бошқача маъно билан қарашида содир бўлади. Осонлик билан шундай бўлиши мумкинки, агар сизнинг ўрнингизга эрингиз ёрдам сўраб мурожаат қилганида, унинг дунёқараши сизникидан кескин фарқ қилган бўларди. Буларнинг барчаси бизни вазиятдан чиқиш йўли сиз изламаётган жойда бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Кўпинча шундай вазиятни кузатамиз: эр-хотиндан бири турмуш ўртоғидан хафа бўлади, иккинчиси эса вазиятни тузатишга ҳаракат қилади, лекин унинг ҳаракатлари билан муаммонинг ечимини янада узоклаштиради. Бу худди механикада бўлгани каби: ҳаракат кучи қарши ҳаракат кучига тенг. Агар бу сизнинг ҳолат учун адолатдан бўлса, унда муаммони ҳал қилиш моделини бутунлай ўзгартиришдан маъно бор. Биринчи ўринда, сиз ҳозирда амалга оширишга ҳаракат қилаётган барча нарсалардан воз кечишингиз керак. Агар у мулоқотдан зўр бериб қочаётган бўлса, уни бир муддат тарк этинг ва фаол ҳаракатларни унинг синглисига йўналтиринг. Эҳтимол, у нима содир бўлаётганидан хабардор ва муаммони ҳал қилишни билади. Бироқ, у сизни дарҳол нима юз бераётгани ҳақида батафсил маълумот беришидан умид қилмаслик керак. Ундан керакли маълумотларни олиш учун кўп ҳаракат қилишингиз лозим.
Суҳбатни оилада зиддият борлигидан эмас, балки қайнсинглингизда сизга нисбатан қандай салбий жиҳатлар борлигидан бошлаш жуда муҳимдир. Суҳбатни айни пайтда унинг ақлида, унинг қалбида нималар борлигидан билан бошланг. Шубҳасиз, сиз учун унинг ҳис-туйғулари ижобий тусга эга эмас ва унинг сиз ҳақингизда фикрлари ҳам энг юмшоқ эмас. Мана шунга эътибор беринг. Буни амалга ошириш учун суҳбатни қуйидаги сўзлар билан бошлашингиз мумкин:"Сизнинг менда хафа эканингизни ва шу сабабдан мен билан мулоқотдан қочаётганингизни ҳис қиляпман". Агар бу сўзлардан кейин у сизга нисбатан ёмон муносабати борлигини тасдиқласа, жуда яхши бўлади. Бу ерда ҳеч қандай ҳолатда оқланиш керак эмас, балки унга ҳамма нарсани гапиришга имкон бериш лозим. Энг яхшиси, у сизни койиганидан кўра кўпроқ ўзингизни койий бошланг. Бу билан сиз, албатта, унинг сиз тарафда бўлишига ва эрингизга таъсир қилиш учун восита топишга ёрдам беришига ундайсиз. Худди шу тактикани турмуш ўртоғингизга нисбатан ҳам қўллаш керак. Ўзингизни оқлаш ёки ҳужум қилиш учун шошилманг, ўзини айблаш анча осон ва самаралироқдир. Бу ҳар доим қарши томонни ҳомий позициясини эгаллашга мажбур қилади ва бу сизнинг ҳолатингизда зарур бўлган нарсадир.

Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 326 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ