1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

«Эркакнинг хулқи унинг аёлига бўлган муносабатига кўра белгиланади»

 

Бу ҳақда «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг иккинчи жузи - «Ислом ва Иймон» китобида қуйидагилар келтирилган:
«Ислом ҳусни хулққа катта эътибор беради. Бу ҳакда Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар жуда кўп.
Яхши хулқ очик чеҳралик, кишиларга озор бермаслик, уларга яхшилик қилишдир. Яхши хулқли инсон икки дунё саодатига эришади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».
Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли хулқнинг комил иймонга сабаб бўлишини баён қилиш билан бирга, биз мусулмонларни яхши хулқли бўлишга тарғиб қилмокдалар.
«Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир», яъни мўминнинг хулқи қанчалик яхши бўлиб бораверса, иймони шунча мукаммал бўлиб бораверади. Яхши хулққа бундан ҳам ортиқ тарғиб қилиш мумкинми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш давомидаги хулосалардан бири шуки, бирор аҳамиятли мавзу омматан баён қилингани-дан сўнг ортидан ўша мавзуга тегишли энг муҳим нарса алоҳида таъкидлаб қўйилади. Ушбу ҳадиси шарифда: «Сизларнинг яхшиларингиз хотинларингизга яхшилик қиладиганларингиздир», деб таъкидланмоқда.
Нима учун? Ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик бошқалар билан яхши муомалада бўладилар-у, хотинлари билан муносабатда бадхулқ бўладилар. Бундайлар халқимиз ичида «Кўча хандон, уй зиндон одамлар» дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша ҳолатни эътиборга олиб, яхши хулқ иймон камолоти сабаби эканлигини айтган-ларидан кейин, бунда фақат бегоналар билан муносабатгина эмас, балки энг аввало, ўз хотинига нисбатан яхши хулқли бўлиш зарурлигини таъкидлаб қўйдилар.
Ҳусни хулқни иймон мукаммаллиги учун шарт қилиб қўйиш Ислом учун, мусулмонлар учун ҳар қанча фахр қилса арзийдиган ишдир. Хотинларига яхши муомалада бўлганлар мусулмонларнинг энг яхшилари, деб алоҳида таъкидлангани эса Исломда аёлларнинг ҳақлари қанчалик устун қўйилишини кўрсатади.
Ҳадиси шарифнинг ҳикматига инсоният қанчалар муҳтож эканлигини ҳар онда, ҳар қадамда кўриб-билиб турибмиз. Чунки ушбу ҳадисда зикр этилган нарсалар орқали ҳар бир инсоннинг ижтимоий ва оилавий ҳаёти қоим бўлади. Бунга инсоннинг ҳар лаҳзада иши тушади..
Муовия Қурайший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳақи бор?» дедим.
«Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар у зот».
Шу боис гўзал ахлоқли бўлишга ҳаракат қилайлик, шунда мўминлар ичида энг мукаммал иймонлиси бўламиз. Хотинларимизга яхшилик қилишга уринайлик, шунда мусулмонларнинг энг яхшиларидан бўламиз».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Нозик хилқат" китобидан

Ҳозир сайтимизда 136 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ