1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Масъулиятни ҳис этайлик

Мусулмон миллатининг катта авлодлари вақтга нисбатан жуда катта масъулият ила ёндашгани аввалги мақолаларимизда айтиб ўтилди. Аммо уларга ўзларини издош санайдиган бугунги кўпгина биродарларимиз айнан умр неъматини зоеъ кетказмойдалар.
Бу борадаги ҳақ-рост гап шуки, вақтини исроф этган киши молини исроф қилган кишидан кўра аҳмоқроқдир. Чунки кетган молни қайта топиш мумкин, аммо вақтни орқага қайтариб бўлмайди.
Ҳозирда вақтичоғлик, кўнгилхушлик деган нарсалар одатий ҳолга айланган. Турли йиғин ва маросимларда совурилаётган, мол-дунё атрофида, ойнаи жаҳон қаршисида, турли ношаръий ўйинлар даврасида «қатл» этилаётган вақт энг арзон матоҳга айланиб бўлди. Бундай вақт қотилларини намозга, Аллоҳни зикр этишга, диний ёки манфаатли дунёвий бир амалга таклиф қилсангиз, очиқ қилиб: «Биз нима қилиб бўлса ҳам, вақтимизни ўтказишни истаймиз», деб жавоб беришади. Бечоралар вақтини қурбон қилаётган киши ҳаётини ҳам қурбон қилаётганини англамайдилар, ҳар бир соатини қандай ўтказганлари хусусида ҳали қаттиқ саволга тутилажакларини   ўйламайдилар, ўйлашни истамайдилар…

«Вақтнинг қиймати» китобидан

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ