Сайт бўлимлари
Қаерда хато қилдим?
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Таҳририятга бир келинчак мени излаб келибди. Аёлнинг кўзларида ёш, чеҳрасига ғам кўланкаси соя солиб, бошини кўтаргулик ҳолатида эмас..«Опажон менга ёрдам берасизми? Илтимос, бирор йўлини кўрсатинг, — деганча қаршимда кўз ёшларини оқизаётган келинчакка саволчан тикиламан. — Ҳозир жуда іийин вазиятдаман. Бу дардларимни ҳатто мен учун энг яқин инсон бўлган онамга ҳам айтолмайман. Олдингизга маслаҳат сўраб келдим. Биз турмуш ўртоғим билан репетиторлик курсларига қатнашиб юрган пайтларимизда танишиб аҳду паймон қилгандик. Муносабатларимиздан ота-оналаримиз ҳам бохабар эди. Талабалик йилларимизда ҳамма бизга ҳавас қилар, ёшлик завқини беармон суриб юрибсизлар, деб айтадиганлар ҳам топиларди. Ана шундай муҳаббатдан сархушу маст бўлиб юрган кезларимизда, икки томон тўй тараддудига тушишди. Орзу-ҳавасли, тўйдан кейин қайнонамнинг эрка келини бўлиб ўқишимга бориб-келиб юравердим. Қачон ётаман, қачон тураман қайнонамнинг иши бўлмас, қайтанга ўзи овқатларимгача тайёрлаб қўяр, ҳатто ўқишдан келсам, ўзимнинг ҳам, куёвимнинг ҳам кирлари тоза ювилган, дазмоллаб қўйилган бўларди. Мен аҳмоқ буларни, қайнонам мени яхши кўришидан қилади, деб ўйлар эканман. Бу «меҳрибончилик» ва «ғамхўрлик»нинг асл моҳиятини билганимда эса, ақл-ҳушимдан оғиб қолай, дедим: яъни, эрим бепушт экану, қайнона-қайнотам бундан хабардор экан. Яна-да тўғрироғи, болалигида кўп хасталикни бошдан кечирган эрим ҳақида шифокорлар, фарзанд кўролмаслик эҳтимоли борлигини айтишган экан. Ҳаммасини чалкаштириб юбордим, чоғи, узр. Ҳозир худди савдойига ўхшаб юрибман, нима деётганимни, қаерга бораётганимнию, нима қилаётганимни ҳам билмайман. Хуллас, турмуш қурганимизнинг бешинчи ойи аям — ўзимнинг онам хавотирланиб, мени мутахассис шифокор кўригига олиб борди. Гарчи ўзим ҳали-бери ўқишим тугамагунча фарзанд кўришни унчалик истамаётган бўлсам-да, онам шифокор кўригига боришимизни, агар муолажа керак бўлса тезроқ даволаниб, натижасини кутишимизни таъкидладилар. Текширув натижалари менинг соғлом ва фарзанд кўришга лаёқатли эканимни билдирди. Мени текшириб кўрган дўхтир, «Эрингиз ҳам таҳлил топшириб кўрсинлар, балки уларга муолажа зарурдир ёки организмларингиз бир-бирига мослашолмаётгандир, деганди. Мен бу ҳақида куёвимга айтишга истиҳола қилиб, онам орқали қайнонамга билдирдим. Қайнонам онамга розилик бергандай бўлибди, улар кетгандан кейин мени ёнига олиб:
— Қизим, бир-бирларингни яхши кўрасизлар. Оилавий можароларингизга уйингиздагиларни аралаштириб юрманг. Худо хоҳласа, сизларга ҳам фарзанд бериб қолади, — деди. Мен оддий гапга тушунмайдиган даражада овсар эмасман. Қайнонамнинг гап-сўзларидан кўнглим негадир хижилланди.Чунки, эшитишимча келинлар ҳадеганда ҳомиладор бўлавермаса, гарчи айб ўғлида бўлса ҳам қайноналар келинига зуғум қилиб, уларни айбдор қилади. Нега энди менинг қайнонам невара кўришга бунчалик бепарво, деб ўйлаб юрганимда қайнона-қайнотамнинг суҳбатлари қулоғимга чалиниб қіолди бехос:
— Келинни онаси дўхтирма дўхтир судраб юрибди. Уялмай-нетмай куёвбола бир дўхтирдан ўтиб қўйсинлар, ҳам деяпти. Қизини маликадай олиб юрганимга шукр қилсин. Келин бўлиб тушганидан бери битта қийшайиб ётган пиёлани тўғрилаб қўйгани йўқ.
— Бунаіа гапларни йиғиштирсанг-чи, ундан кўра қуданинг фикрини маъқуллаб, ўғлингни тузукроқ дўхтирга кўринишини айт. Зора Худонинг раҳми келиб, шифо бериб қолса!- Бу овоз қайнотамга тегишли эди.
Қайнонам унинг гапини кескин рад этиб, агар мен ва ота-онам ўғлининг сиридан воқиф бўлиб қолсак, уни ташлаб кетишим мумкинлигини айтди. Қайнотам, бировларни алдаб қизини келин қилиш, ўзининг бахтсизлигига бировни шерик қилиш гуноҳ эканлигини айтди. Бу суҳбат қулоғимга кирганидан бери ўзимда йўқман. Эрим икки гапнинг бирида нега бунчалик ғамгин бўлиб қолганим сабабини суриштиргани суриштирган. Мен эса жавобга сўз тополмайман ва… бу муаммони қандай ечиш йўлини ўйлаб ўйимга етолмайман. Тўғри, эримни яхши кўраман, лекин тирноққа зор бўлиб ўтишни ўйласам, юрагим увишади. Тақдиримда шу синовлар ҳам бор эканми… Қайси гуноҳим, қайси хатоларим учун…
Келинчакка нима деб тасалли беришни, маслаҳат беришни билмай бошим қотди. Қолаверса, бунақа мушкул вазиятда нима дейишингни билмас экансан. Никоҳни қайд этишдан аввал, тиббий кўрикдан ўтишни ортиқча юмуш санашади, севиб қолдим, шунга тегишим шарт, деб дунёни бошларига кўтаргулик бўлишади-ю охир оқибатида мана бунақа қийин савдоларга йўлиқиб юришади. «Қаерда хато қилдим», деб кўз ёшини оқизаётган келинчак ҳам ўйлаб иш қилганида, турмуш қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиб, ўзининг ҳам, куёвнинг ҳам соғлом эканига ишонч ҳосил қилгачгина оила остонасига қадам қўйганида, балки шу кунларга рўпара келмасмиди. Нима бўлганда ҳам, мушкул ҳолатга тушган кишиларга Аллоҳнинг ўзи сабр берсину, менимча қаерда хато қилдим, деб иддао қилишдан аввал ҳар бир қўйилаётган қадамнинг ўлчовини билиш зиён қилмасди. Қолаверса, ўзининг хотиржамлиги, тинчлиги учун худбинлик қилиб, ўзгалар ҳаёти, тақдири билан ўйнашадиганларга ҳам Яратганнинг ўзи инсоф берсин, деймиз.
Самира
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 278 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар