1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

«Асри саодат» мисолида тўй

Абу Ҳурайра (р.а.) нақл қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даҳшатли ифодалар билан шундай дедилар: «Бир вақт келадики, одамнинг ҳалокати хотинининг, фарзандларининг, ота-онасининг қўлидан бўлади. У одамнинг оиласи уни фақирлик билан айблайди ва ундан кучи етмайдиган нарсаларни талаб қилишади. Агар одам бу каби ҳалокатли ишларга киришса, дини ҳам қўлдан кетади ва ўзи ҳам ҳалок бўлади» (Байҳақий, Зуҳдул Кабир 1/183, Дайламий, Китобул фирдавсий 7/448).

Бугун яшаб турган ҳолатимизда бу ҳадисда айтилган, шакллантирилган либос одамларга қанчалик мос эканлигига гувоҳмиз. Аллоҳ бизларни муҳофаза қилсин. Шундай аҳволда бўлган одамларга ҳам Аллоҳ ёрдам қилсин. Имтиҳони шундай бўлганларнинг имтиҳонини енгил қилсин. Омин!
Осим ибн Абдуллоҳ шундай деганлар: «Абдуллоҳ ибн Амр ибн Рабийъанинг отасидан эшитишимча, Фазора ўғилларидан бир аёл битта оёқ кийим эвазига никоҳланибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Энди сен битта оёқ кийим эвазига рози бўлиб, бу одам билан турмуш қурдингми?» - деб сўради. Аёл: «Ҳа» деб жавоб берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу қадамидан рози бўлди ва уларнинг никоҳларини қабул қилди, уларнинг ҳаққига дуо қилди (Ибн Можа Никоҳ17, Термизий Никоҳ 22).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ривоятда шундай буюрдилар:
«Энг хайрли никоҳ энг осон бўлганидир» (Абу Довуд, Никоҳ 30/31).
Ҳозир биз яшаб турган замон ва заминда турмуш шартларини нима қилиб бўлса ҳам қийинлаштиряпмиз. Бу оғир шартлар бизни шундай аҳволга олиб келиб қўймоқдаки, бу тупроқларда яшаб, уйланадиган одамнинг ёши 40 га келиб қоляпти.
Ҳозирги вақтда 30 ёшдан аввалроқ қилинган никоҳларнинг сони шу ўлкамизда жуда оз. Шартларни бу шаклда оғирлаштираверсак, кун келиб бу шартларнинг асорати остида қоламиз.
Бу кетишда давом этсак, турмушни, оила қуришни охирги даражага тушириб, охирги масала сифатида кўрадиган бўлиб қоламиз. Албатта, шайтон ҳам жим турмайди, бир йўлини топиб, ҳаёти-мизга аралашиб, жамиятни ҳам бузади. Қанчалар никоҳсизликка, оила қурмасликка ёки буни кечиктиришга даъват қилишмасин, биз мусулмонлар бу масалани осон тарафга буришимиз керак. Қўлимиздан келганча уйланмаганларга дастак бўлиб, ташвиқот қилиб, бир-биримизни қувватлашимиз керак. Навбатдаги нақл қилинган икки ривоят тўй масаласи билан яқиндан боғлиқ.
Турк тилидаги «дуғун» сўзининг асли туркий илдизли калима бўлиб саналади. Асли «тўй кун» ёки «тўйгун» экани, кейинчалик дуғун бўлиб ўзгаргани айтилади. Тўйкун эса катта йиғин билан биргаликда таомланиш, яъни «овқатланиш маросими» маъносига келади. Тўйнинг араб тилидаги ифода шакли фароҳ қувониш, бахт ва севинч каби маъноларга эга.
Тўй зиёфатига эса «валийма» дейилади. Уламоларимиз валийманинг ҳукмига оид турлича ҳукмлар айтишган. Ҳанафий мазҳабига кўра валийма суннати муаккада саналади. Пайғамбаримизнинг буйруғи қолипида келган сўзларининг далиллигида бошқа имомларимизга кўра валийма вожиб саналади. Суннатга кўра турмуш қуришдаги энг муҳим масала никоҳ, тўйдаги энг муҳим масала эса валийма ўтказиш.

уҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан

Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ